YURISTKADR
55.5K subscribers
3.4K photos
742 videos
757 files
2.78K links
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
加入频道
Муносабат

Жорий йилнинг 5 март куни ҳурматли Президентимиз Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича амалга оширилган ишларга баҳо бериб, келгусидаги вазифаларни аниқ белгилаб бердилар.

Хусусан, унда Давлатимиз раҳбари суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши зарарлигини таъкидлаб, “Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш – бу одил судловга соя солиш деб баҳоланиши” ҳамда бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлиши ҳақида барчани огоҳлантирдилар.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, куни кеча Олий суд раиси Б.Исламов республиканинг барча судлари судьялари ва суд аппарати ходимларига мурожаатнома йўллаб, суд тизимини ҳалол, пок кадрлар билан тўлдириш, уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш, шунингдек, суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига риоя қилиш, судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, суд ходимлари томонидан сансалорлик, бюрократизм ва турли суиистеъмолчиликларга барҳам бериш, судларда ишларнинг ўз вақтида кўрилишини назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида соҳани рақамлаштиришга эътибор қаратилиб, коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш ва инсон омилини сезиларли даражада қисқартиришга эришилиб келинаётганлиги, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этиш орқали судлар фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлаш, суд ишларини юритиш сифати ва аҳолининг одил судловга эришиш даражасини ошириш ишлари такомиллаштирилганлигини таъкидлади.

Олий суд раисининг мазкур мурожаатномаси видеоконференцалоқа режими орқали бутун суд тизимида фаолият юритиб келаётган судьялар ва суд аппарати ходимлари қатори Тошкент шаҳар суди, хусусан, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг барча судьялари ва суд ходимлари томонидан диққат билан тингланди.

Шулардан келиб чиққан ҳолда, бизлар, энг аввало, ҳурматли Президентимизнинг маърузалари, қолаверса, Олий суд раисининг мурожаатномасига “лаббай” деб жавоб берган ҳолда “Одил судлов – жамият фаровонлигининг пойдевори” ғояси асосида бирлашиб, келгусидаги фаолиятимизда суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш ва буларга муросасиз муносабатда бўлиш, суд тизимида ҳалоллик ва покликни таъминлаш, судларда ишларнинг ўз вақтида кўрилиши ҳамда фуқароларни ортиқча овора қилмасдан, сансалорликка йўл қўймасдан судлар фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлашга эришишда, қонуний ва адолатли қарорлар қабул қилган ҳолда суд тизими обрўсини янада оширишда, халқчил ва адолатли суд тизимини яратишда бор куч-ғайратимиз билан меҳнат қиламиз деб ишонтирамиз.

Иброҳим Алимов,
Тошкент шаҳар суди раисининг
ўринбосари – иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати раиси.


Сайт I Telegram I Facebook
Ниҳоят Олий судда адолат тикланди!

Наргиза Солиева неча йиллардан бери Хадича Сулайманова номидаги экспертиза марказида лаборатория мудири лавозимида ишлаб келар эди. У кишини 2023 йил июнда меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузган деб, асоссиз равишда ишдан бўшатишган эди.

Афсуски, ФИБ Учтепа туманлараро суди ҳам, биз кўп танқид қиладиган пойтахт фуқаролик бўйича судлов ҳайъати ҳам бизнинг бирорта важимизга қулоқ солмай, даъво ва шикоятларимизни рад қилган эди. Биз ҳам тўхтамадик, охиригача курашдик.

Ниҳоят бу иш Олий суд судьялари Г.Парпиева, М.Рабимова ва Р.Сагатовлар томонидан кўриб чиқилди ва давомли судлардан сўнг бугун Наргиза Солиевани ўзининг лаборатория мудири лавозимига ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарилди. Якунда судлов ҳайъати қарор юзасидан: ходим томонидан меҳнат мажбуриятлари мунтазам равишда бузилмаганлигини тушунтирди. Худога шукур, адолат тикланди!

Бугунги адолат учун Олий суд судьяларига, Олий суд раисига ҳамда протест ва жонкуярлик учун Бош прокуратурага ташаккурлар!

👉@yuristkadr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from «YURIST VA KADR» NTM
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

МЕҲНАТ КОДЕКСИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАРДАН ХАБАРДОР БЎЛИНГ!!!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.
#namuna

Тарафларнинг келишувига кўра ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш.

Кўпчилик билади, ходимни бошқа ишга ўтказишнинг 2 тури бор: доимий ва вақтинча бошқа ишга ўтказиш.

Қизиғи, ходимни вақтинча бошқа ўтказишнинг 3 та тури бор: тарафларнинг келишуви билан, ходимнинг ташаббуси билан ва иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш.

Шахсан мен ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказишнинг энг қулай ва осон йўли ТАРАФЛАРНИНГ КЕЛИШУВИГА КЎРА ВАҚТИНЧА БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШ деб ҳисоблайман.

Чунки бунда исталган вақтда иш берувчи ва ходим ўзаро келишиб, ўзаро рози-ризочилик билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиши мумкин.

МК 149-моддасига асосан бунда алоҳида қўшимча келишув шарт эмас, ходимнинг ёзма аризаси (ва ундаги иш берувчининг розилик резолюцияси) ёки ходимнинг розилик аризаси бўлиши кифоя.

Мабодога деб шунга оид ☝️буйруқдан намуна ташлаб қўйяпман.

👉@yuristkadr
Судьялар Олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича шундай фикрларни билдирди:

"Суд ҳокимияти мустақиллиги ҳақида гап кетганда суд ишларига аралашиш учун тегишли жавобгарлик мавжудлигини кенг тарғиб қилиш ҳам талаб этилади.

Яна бир масала: судга ишларига аралашувларнинг олдини олиш учун давлат органлари ва уларнинг раҳбарларига суд билан мулоқот масаласида тушунтиришлар беришга ҳам эҳтиёж бор. Негаки, агарда суд қароридан ҳокимлик ёки назорат органи раҳбари норози бўлгани ҳолда тегишли тартибда юқори инстанция судига шикоят билан мурожаат қилиши мумкинлиги, лекин бирон ҳолатда ишни кўрган судьяга ўз норозилигини билдириши, уни танқид қилиши мумкин эмас.

Ишни кўраётган судьяга илтимос ёхуд босим қилиш, ундан маълум мазмундаги қарор қабул қилишни талаб қилиши қонунга зидлигини тушунтириш, жавобгарлик мавжудлигини билан огоҳлантириш ҳам ўз самарасини беради.

Бу борада Судьялар Олий Кенгаши томонидан муқаддам “Судьянинг мустақиллиги ва дахлсизлиги, суд ишига аралашганлик учун жавобгарлик асослари” номли китоб-қўлланма тайёрланиб тарқатилган бўлса, айни пайтда давлат ҳокимияти органлари ходимлари учун айни шу мавзуда эслатма тарқатма материаллар тайёрланмоқда".

👉@yuristkadr
Судьяларни ортиқча тадбирларга жалб қилишни тўхтатиш керак.

Судьяларга шарт-шароит яратиш ҳақида гап кетганда, биринчи ўринда уларга эркинлик бериш керак ва уларни судлар фаолиятига умуман алоқаси бўлмаган ҳар хил тадбирларга жалб этишни тўхтатиш керак.

Ҳозир битта судьяга камида учта одам раҳбарлик қилади: ўзининг туман раиси, вилоятдаги раис, вилоят раисининг шу йўналишдаги ўринбосарлари. Хатто вилоятдаги қайсидир бўлимда ишловчи ходим ҳам топшириқ бериши мумкин туман судьясига. Ана шундай ортиқча раҳбарлик амалиётига барҳам бериб, кўпроқ эркинлик бериш керак судьяга.

Энди қаранг, судьяга шу кунга 20 та иш қўйилган. Лекин у суд фаолиятига мутлақо алоқаси бўлмаган қанақадир йиғилишга ва маҳаллий тадбирга ёки бўлмаса, сайёр қабулларга жалб қилинади.

Натижада, бу ёқда қанчадан-қанча одамлар сарсон бўлиб қолади. Ахир судьянинг бунақанги ортиқча тадбирларда ўралашиб юриши суднинг асосий фаолият мақсадларига зидку.

Биздаги ҳар хил “ура-урачилик” деган иллатларни суд тизимига умуман яқинлаштирмаслик керак.

Менимча, ана шундай ҳар хил тадбирлар ортидан бу тадбирларнинг бошида турувчи ҳокимлик ва шу каби органлар томонидан судьяларга босим ва таъсир ўтказишга шароит яратиб беряпмиз.

👉@yuristkadr
Саидов Мустақим ака Қорақалпоғистондаги йирик бир корхонада оддий мухандис бўлиб ишлайдилар.

Лекин бу нарса у кишига онлайн курсимизда ўқиб, меҳнат ҳуқуқларини янада пухта эгаллашига тўсқилик қилмади.

Ака Тошкентга келган экан, сертификатни ўзларига топширдик.

👉@yuristkadr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун кунинг биринчи ярмида тингловчилар билан:

ходимни бошқа ишга ўтказиш (МК 138-145-моддалар);

иш берувчи билан бирга бошқа жойга кўчиш (МК 146-моддаси);

ходимни бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш (МК 147-моддаси);

ва ходимнинг иш жойини ўзгартириш (МК 148-моддаси) мавзулари ҳақида гаплашдик.


Бизда дарслар эркин тарзда ўтилади. Ортиқча рамкалар йўқ, тингловчилар мавзу доирасида исталган вақтда ва исталган саволларини бериши мумкин. Барча саволларга қўлдан келганича, асослари билан жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Дарсларимиз имкон қадар амалиёт билан боғлаб ўтилади ва иштирокчиларга мавзуга оид барча ҳужжатлардан намуналар берилади. Шунақа гаплар...

Иложи бўлса, Сиз ҳам келинг, меҳмонимиз бўлинг😊

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Алоҳида бўлинмалар раҳбарларига оид алоҳида нормалар ҳақида.

Ҳозирги Меҳнат кодексида юридик шахснинг алоҳида бўлинмари раҳбарлари масаласида ўзига ҳос нормалар белгиланган.

Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари сифатида Меҳнат кодексининг 19-моддасига асосан, юридик шахснинг филиалларини, ваколатхоналари ва бошқа шунга ўхшаш бўлинмаларини тушунамиз.

Демак, асосий қоидалар:

биринчидан, алоҳида бўлинмалар ўз низомига асосан иш берувчи мақомига эга бўлиши мумкин (МК 23-моддаси);

иккинчидан, алоҳида бўлинмаларда ҳам жамоа шартномалари тузилиши мумкин (МК 65-моддаси);

учинчидан, алоҳида бўлинмалар раҳбарлари билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин (МК 113-моддаси);

тўртинчидан, алоҳида бўлинмалари раҳбарлари 6 ойгача дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилиниши мумкин (МК 130-моддаси);

бешинчидан, алоҳида бўлинма раҳбари ўз ташаббуси (аризаси) билан ишдан бўшаши учун иш берувчини 1 ой олдин огоҳлантириши керак (МК 160, 489-моддалари);

олтинчидан, алоҳида бўлинмани тугатишга худди юридик шахсни тугатиш сифатида қаралади ва бундай ҳолларда ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра, тугатиш деб бекор қилинади (МК 161-моддаси иккинчи қисми 1-банди);

еттинчидан, алоҳида бўлинма раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра (МК 161-моддасига асосан) бекор қилинганда, касаба уюшмаси қўмитаси розилиги талаб этилмайди (МК 164-моддаси);

саккизинчидан, алоҳида бўлинма раҳбари бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида ишлаши учун ўз иш берувчисининг руҳсатини олиши керак (МК 487-моддаси).

👉@yuristkadr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM