Bosh prokuratura
37.2K subscribers
43.3K photos
5.94K videos
10.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
加入频道
Мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида юртимизнинг барча гўшаларида куз мавсумида дарахт ва кўчат экиш ишлари жадал суратлар билан амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида экологик вазиятни яхшилаш, ҳудудларни яшил маконга айлантириш мақсадида Жиззах вилояти прокуратураси ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Хусусан, Шароф Рашидов тумани иқтисодий саноат ҳудудидаги ер майдонига ходимлар томонидан 400 туп “Қайрағоч” кўчати экилиб, ҳашарда иштирок этишди.

Шунингдек, туманнинг “Ғазғонтепа” маҳалласи ҳудудидаги Жиззах давлат ўрмон хўжалигига қарашли йўл ёқаларига 1 200 тупдан зиёд “Павлония” манзарали кўчатлари экилиб, прокуратура боғи ташкил этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг куз мавсумида жами 35 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган.
 
Вилоят прокурори С.Турдиев бошчилигида прокуратура, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари ходимлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида Қизириқ тумани 2-секторига бириктирилган “Боғистон” маҳалласидаги 10 гектар ер майдонига 2 340 туп анор, 2 400 туп жийда, 1 700 туп олма, 2 000 туп ўрик ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари экилиб, уюшқоқлик билан “Прокурорлар боғи” ташкил этилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш тадбирлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Фарғона вилояти прокуратураси органлари томонидан 45 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган.

Шунга кўра, Марказий Фарғона ерларига кирувчи Олтиариқ туманида жойлашган Фарғона давлат ўрмон хўжалигига қарашли 14 гектар ер майдони ҳамда туман (шаҳар)лар прокурорлари секторлари ҳудудида бўш турган 6 гектар ер майдонларига вилоят прокурори Б.Исмоилов раҳбарлигида Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан 29 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, прокуратура боғи яратилди.

Шунингдек, Данғара туманида жойлашган Қўқон давлат ўрмон хўжалигидан танлаб олинган 10 гектар ер майдонига 16 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
РАСМИЙ БАЁНОТ

“Антиструмин” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан Бош прокуратура томонидан жиноят-процессуал қонунчилик асосида дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳозирги кунда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари якунига етмаган бўлсада, жиноят иши доирасида 3 нафар аёллар қамоққа олинганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳар хил талқин қилинган ҳолда оммавий ахборот воситаларида тарқатиб келинмоқда. 

Тарқатилаётган ушбу маълумотлар терговнинг объектив ва холисона олиб борилишига халақит қилмоқда.

Жиноят-процессуал кодекси талабларидан келиб чиқиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда шахсга доир маълумотларни тарқатиш ва терговга аралашиш қонун билан тақиқланишини эслатиб ўтамиз.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, тергов тугагунига  қадар ижтимоий тармоқларда ушбу жиноят ишига оид маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз.

Тергов натижаси ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигида Тошкент вилоятида қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилмоқда.

Хусусан, масъуллар Чирчиқ шаҳрида қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, шаҳарнинг "Шарқ " ҳамда "Ғалаба" маҳаллаларидаги кўп қаватли уйларга иссиқлик тизими тортиш ишларини кўздан кечириб, амалга оширилаётган ишларни қисқа муддатда ва сифатли якунлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt