Bosh prokuratura
37.2K subscribers
43.3K photos
5.94K videos
10.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
加入频道
Андижон вилояти прокурори М.Ходжаев томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Андижон шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида 70 нафар жисмоний шахс ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 17 таси жойида ечимини топди, 10 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган 43 та мурожаат вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенатнинг 47-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси билан Италия Республикаси ўртасида ушлаб бериш, маҳкумларни топшириш, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилиш ҳақидаги қонунлар кўриб чиқилди.

Манба: Sevimli TV

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Тўрткўл туманларида қиш мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирасини тайёрлаш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларнинг бажарилиши аҳволи ўрганилди.

Сўнгра, Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа, Амударё туманлари ва Нукус шаҳрида қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумида кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.                       
                                                           
Масъул шахсларга ишларни ўз вақтида сифатли бажариш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов бошчилигида оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, Қарши шаҳрида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда 18 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини мурожаатлари қабул қилинди, мурожаатлар асосан иш ҳақи масаласи, тергов ҳаракатларининг олиб борилиши, тадбиркорлик иш фаолиятини тиклаш масаласи, ички ишлар органлари томонидан қабул қилинган қарорлардан норозилиги, етказилган моддий ва маънавий зарарни ундиришга доир масалаларни ўз ичига олади.

Қабул қилинган мурожаатлардан 3 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатлар иш юритувга олиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
​​Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида банклар томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратиш кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Лекин афсуски, мақсадли олинган ушбу маблағлар вақтида қайтармаслик ҳолатлари учраб туради.

Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги тижорат банклари фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 1 трлн. 135 млрд. сўмлик 24 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларидан 12 мингдан ортиғини ижроси тамомланиб, 214 млрд. 304 млн. сўм қарздорлик ундирилган.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари юзасидан жами 620 та 231 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, шундан 116,2 млрд. сўмлик 286 та мол-мулк электрон савдоларга чиқарилган ва 3 278 нафар қарздорларнинг 47 млрд. 460 млн. сўмлик қарздорликларини қоплаш мақсадида иш ҳақларига қаратилган.

Мисол учун, Кармана туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор “Махмуд Самарқандий” МЧЖдан ундирувчи “Асакабанк” АЖ Навоий филиали фойдасига 839 млн. сўм кредит қарздорлиги ундирилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги хайрли тадбирларга Ҳарбий прокуратура органлари ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг 254 гектарли санитария ҳимоя ҳудудида жами 12 гектар майдонга кўчатлар экилди.

Бу каби тадбирлар республикамиз бўйлаб давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt