Bosh prokuratura
37.2K subscribers
43.3K photos
5.94K videos
10.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
加入频道
Тошкент вилоятида жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори С.Эшқувватов ва вилоят ИИББ бошлиғи Т.Ариповлар Олмалиқ шаҳрида хавфсиз муҳитни яратиш ва криминоген вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Шаҳар масъуллари иштирокида хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, шаҳарда ташкил этилган ҳуқуқ тартибот маскани фаолияти, ходимларнинг тунги хизмат жараёнлари кўздан кечирилди.

Профилактик инспекторлари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилиб, маҳаллаларда жиноятларни содир этилишини олдини олиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйлардаги хавфсизлик, қўриқлаш хизматлари ва қиш мавсумига тайёрганлик ҳолати ўрганилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ходимлари томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш тадбирлари бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Шайхонтоҳур туманида 45 нафар ёшлар билан “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Учрашувда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ёшларга Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва уларга яратилган имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, шаҳар прокурори ва унинг ўринбосарларига мурожаат қилган 17 нафар ёшларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилиниб, уларга тикув машинаси ва ноутбуклар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари М.Ниязов томонидан Наманган вилоятида қўриқлаш бошқармаси ва Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисм фаолияти ўрганилди.

Хусусан, ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари, қиш мавсумига оид тадбирлар, коммунал хизматлар таъминоти узлуксизлиги масалаларига эътибор қаратилиб, мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, хизматлар ташкил этилиши, навбатчилик ва тезкор ҳаракатланиш гуруҳлари ҳамда мониторинг маркази ўрганилиб, фаолиятга доир масалаларда зарур тавсиялар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
​​Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фойдасига 754 та ижро ҳужжати бўйича 54 млрд. сўм ҳамда "Ҳудудгаз" корхоналари фойдасига эса 1 781 та ижро ҳужжати бўйича 34 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилди.

Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 208 млн. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, бугунги кунга қадар 41 млн. сўмли мулклар электрон онлайн савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Мисол учун, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судинининг қарздор “MAFTUNA XAZRATI ALI” МЧЖдан ундирувчи Олмалиқ шаҳар электр таъминоти корхонаси фойдасига 117 млн. сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик тўлиқ ундирилган.

Бу борадаги ундирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Навоий вилояти прокурори А.Мирзаев раҳбарлигида вилоятда бюджет тушумлари прогнозининг бажарилиши, бу борада мавжуд муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилиши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, департамент, бюро ва солиқ бошқармалари масъуллари ҳамда солиқ қарздорлиги мавжуд корхоналар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда солиқ прогнози ижросини ўз вақтида таъминлаш, қўшимча солиқ манбаларини аниқлаш ҳамда мулк ва ер солиқларини ундиришда фуқаролар ўртасида тарғибот ишларини тўғри ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt