⚡️Суд “Beeline”дан 1,3 миллиард сўм ундириш бўйича қарор чиқарди
Тошкент иқтисодий суди “Beeline”дан 1,3 миллиард сўм қарз ундиришга қарор қилди. Бунга шартнома муддати тугаганига қарамай, компания телеканаллар контенти узатилишини давом эттиргани сабаб бўлган.
Томонлар 2023 йил 22 февралда шартнома имзолаган, бироқ 2024 йил бошида бу муддат тугаган ва янги келишув расмийлаштирилмаган.
Шунга қарамай, “Unitel” МЧЖ хизматдан фойдаланишда давом этган.
2024 йил 19 январда "Ўзбекистон кабел телевиденияси" МЧЖ ҳолат бўйича судга даъво киритган. Компания томонидан кафолат хати тақдим этилгани суд томонидан қарзни ундириш учун асос сифатида қабул қилинган.
Биринчи инстанция суди даъвони рад этган бўлса-да, апелляция судида қарор қайта кўриб чиқилиб, 1,3 миллиард сўм қарзни ундириш белгиланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

⚡️Энди юридик шахслар ҳам электр ва газ учун тўловларни мобил иловалар орқали тўлай олади
Президентнинг 2024 йил 27 декабрдаги фармонига мувофиқ, юридик шахслар энди электр ва газ тўловларини мобил иловалар орқали онлайн амалга оширишлари мумкин. Бу тадбиркорлар учун тўлов жараёнини енгиллаштириб, уларга қулайлик яратади.
Ушбу фармон 2021 йилда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисида"ги низомнинг 19-бандига қўшимча киритиш орқали амалга оширилди.
Яъни, ушбу қўшимчага асосан, юридик шахслар электр ва газ учун тўловларни мобил иловалар орқали онлайн тўлаш имкониятига эга бўлдилар.
Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

⚡️Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Қабул қилинган нормаларга кўра, нарх-ижара нисбати 16 йилгача бўлса уйни сотиб олиш ижарага олгандан “афзалроқ”, 16–21 йил оралиғида бўлса, хонадон сотиб олиш ва ижарага туриш қиймати бир хил, 21 йилдан катта бўлса, ижарада туриш уйни харид қилишдан кўра афзалроқ ҳисобланади.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2131
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Қабул қилинган нормаларга кўра, нарх-ижара нисбати 16 йилгача бўлса уйни сотиб олиш ижарага олгандан “афзалроқ”, 16–21 йил оралиғида бўлса, хонадон сотиб олиш ва ижарага туриш қиймати бир хил, 21 йилдан катта бўлса, ижарада туриш уйни харид қилишдан кўра афзалроқ ҳисобланади.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2131
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистонда гўшт нархи МДҲ давлатлари ичида энг қиммат экани маълум бўлди
Ўзбекистон мол гўшти нархи бўйича дунёда 127 та давлат орасида 91-ўринни эгаллади.
Numbeo халқаро сервиси маълумотига кўра, жорий йилнинг 7 март ҳолатида Ўзбекистонда бир килограмм мол гўштининг нархи 8,1 АҚШ долларини ташкил этади. Қўшни мамлакатларда ҳам нархлар шунга яқин. Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Тожикистонда мол гўшти 7 АҚШ долларидан сал ошиқроқ туради.
Швейцария, Исландия, Жанубий Корея, Норвегия ва Люксембург мол гўшти энг қиммат мамлакатларнинг топ-5 талигидан ўрин олган. Рўйхатда етакчилик қилаётган Швейцарияда бир килограмм гўшт нархи 44,3 АҚШ долларини ташкил этади. Шунингдек, Исландияда — 38,7, Жанубий Кореяда — 28, Норвегияда — 26,8, Люксембургда эса — 23,9 АҚШ долларини ташкил этган.
Энг арзон гўшт Кения (4,97), Гана (4,78), Нигерия (4,50), Уганда (12) ва Покистонда (4,04) сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда гўшт маҳсулотлари бир йил ичида 14,4 фоизга қимматлашди. Ушбу товарнинг истеъмол нархлари индекси жорий йилнинг февраль ойида Статистика агентлиги мутахассислари томонидан қайд этилган. Бироқ гўшт турлари кесимида вазият турлича: суякли мол гўшти 2024 йил февралига нисбатан 18,5 фоизга, қўй гўшти 19,4 фоизга қимматлашган. Парранда гўшти эса 0,8 фоизга арзонлашган.

⚡️Талабаларга грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди
Эндиликда, грант асосида ўқишни давом эттириш GPA кўрсаткичига боғлиқ бўлади. Ҳукуматнинг жорий йил 10 мартдаги №149-сонли қарори билан олий таълим ташкилотларида грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби белгиланди.
Эндиликда, GPA 3,5 ва ундан юқори бўлган талабалар грантни сақлаб қолиши мумкин, акс ҳолда грант бўш қолади. Грант олиш истагидаги талабалар онлайн рўйхатдан ўтиб, эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатларни юклайди. Баҳолаш 80 баллик тизим асосида амалга оширилади – GPA 16 га кўпайтирилиб ҳисобланади, ижтимоий фаоллик эса 20 баллик тизим бўйича баҳоланиб, натижа 5 га бўлинади. Грант эгалари рўйхати ҳар йили 25 августгача эълон қилинади.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож абитуриентлар учун қўшимча 10% грант квотаси ажратилади. Давлат грантига ўтиш балининг 80% ва ундан юқори балл тўплаган талабгорлар ушбу имкониятдан фойдаланиши мумкин. Имтиёз фақат биринчи танланган бакалавриат йўналиши учун амал қилади.

⚡️Умра лицензиясини олиш учун тадбиркорлик субъектларидан аризаларни қабул қилиш бошланди
Жорий йилда тадбиркорлик субъектларидан лицензия учун аризалар 7 мартдан 7 апрелгача қабул қилинади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълумот берди.
Лицензия олиш учун бир нечта талаблар белгиланган. Жумладан, “Зиёрат” жамғармасига камида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида пул маблағини захира қилиб қўйиши талаб қилинади.
Аввалроқ Дин ишлари бўйича қўмита раиси 1 миллион доллар катта миқдордаги маблағ эмаслигини таъкидлаб, унинг сарфи юзасидан изоҳ берган эди.
Юборилган аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида тўлов қилиш талаб қилинади. Лицензия берилгани учун давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига тенг.
Маълумот учун, умра зиёрати хизмати бўйича лицензия соҳасидаги қонунбузарлик учун юридик шахсларга БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) миқдорида жарима белгиланган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарёда ҳоким жаримага тортилди
Ангор тумани ҳокими Мардонов Қосим Эсоновичга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг фармойишида маълум қилинган.
Бунга сабаб сифатида ҳоким ўзига юклатилган вазифалар ижросини белгиланган муддатларда бажармагани, иш фаолиятини нотўғри ташкил этгани ва вилоят ҳокими томонидан кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этишга эътиборсизлик билан қарагани экани айтилмоқда.
Маълумот учун, Мардонов Қосим Ангор тумани ҳокими лавозимига 2023 йил 20 январда тасдиқланган. Ўша йилнинг март ойида аҳоли мурожаатларини тингламагани, муаммони ўрганиб ҳал қилмагани ва ижро интизомига риоя қилмагани сабабларига кўра огоҳлантириш олган.

⚡️“Иссиқликтаъминоти” акциядорлик жамияти ташкил этилади
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Иссиқликтаъминоти” акциядорлик жамияти (АЖ) ташкил этилади. Бу ҳақда Президент қарорида маълум қилинди.
Шу билан бирга, вазирликка иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш вазифаси юклатилади.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 июндан бино ва иншоотлар учун янги талаблар жорий этилади.
Эндиликда янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган биноларга қуёш панеллари каби қайта тикланадиган энергия манбалари ва энергия тежовчи ускуналарни ўрнатиш мажбурий бўлади.
Шунингдек, иссиқлик ва иссиқ сув тизимлари тўлиқ ишлаши ҳамда ҳисоблагичлар ўрнатилиши шарт. Марказий иситиш тизими мавжуд ҳудудларда эса янги бинолар мажбурий равишда ушбу тармоққа уланади.

⚡️2024 йилда 300 нафар ходим ИИБ тизимидан кетган
2024 йилда нопок ва билими етарли бўлмаган 300 нафарга яқин инспектор ички ишлар органлари сафидан бўшатилди, яна 100 нафари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари Раҳимжон Наимов маълум қилди.
Шунингдек, анжуманда профилактика инспекторларининг айримлари хорижда ишлаётган эркакларнинг аёллари билан номақбул ҳолатларда қўлга тушаётгани ҳақида ҳам маълумот берилди.
Наимовнинг сўзларига кўра, ҳар қандай тизимда нопок ходимлар учрайди, аммо 2025 йилда бундай ҳолатлар кузатилмаган.
"Ўтган йили юртбошимиз профилактика инспекторларининг фаолиятига қаттиқ эътироз билдирганларидан сўнг, навбатдан ташқари аттестация ўтказилди. Барча ҳудудларда ходимларнинг билим даражаси ва хизматга ёндашуви текширилди. Натижада 300 нафарга яқин инспектор ички ишлар органлари сафидан бўшатилди, яна 100 нафари лавозимидан озод этилди. Шу кунга қадар олиб борилган қатъий назорат чоралари туфайли 2025 йилда бундай ҳолатларга йўл қўйилмади. Агар зарурат туғилса, аттестациялар яна ўтказилади", – дея таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг январь ойида Хоразм вилояти, Шовот туманида профилактика инспектори тунги вақтда турмуш ўртоғи Россияда ишлаётган аёлнинг уйида қўлга тушган эди. Мазкур ҳолатнинг 2025 йилда содир бўлгани ва ҳали йилнинг 3 ойи ҳам ўтмаганини ҳисобга олсак, Наимовнинг эътиборидан баъзи нарсалар четда қолаётганини ва бунинг оқибатлари қандай бўлишини тахмин қилиш мумкин.

⚡️Ўзбекистонда тез ёрдам машиналари юк ташиш билан ҳам шуғулланадими?
Ижтимоий тармоқларда тез ёрдам машинаси катта йўлда ўтин ортиб кетаётган ҳолат акс этган видео тарқалди.
Аниқланишича, ҳолат 13 март куни Фарғона вилоятида содир бўлган. Қўқон шаҳар 10-сонли оилавий поликлиникага тегишли тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси Ғ.А. ўзбошимчалик билан машинага дарахт кўчатлари юклаб ҳаракатланган.
Видео ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлгандан кейин Республика тез тиббий ёрдам маркази ноиложликдан расмий муносабат билдирди.
Хабарга кўра, ҳайдовчига нисбатан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шунингдек, бош шифокорга ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, ходимларга вазифаси бўйича тушунтириш бермагани сабаб ҳайфсан интизомий жазоси берилган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда тиббий ёрдам машинасида пиёз ташилган ҳолат ҳам содир бўлган эди.
Тез тиббий ёрдам машиналари балки шу каби вазифасидан ташқари ишлар билан шуғулланиб чақирув жойига кечикиб борар. Агар Қўқондаги поликлиникага ўтин олиб бориш лозим бўлса, нега бу бўйича ташкилий чора-тадбирлар қилинмаган? Балки ҳайдовчига бир иложини қилиб ўтин олиб келиниши айтилгандир, ёки ҳайдовчи машинадан ўз эҳтиёжи бўйича фойдалангандир. Бу саволларга жавоб эса манбада очиқланмаган.

⚡️Чирчиқда ўқувчиларнинг ота-оналари "Ташаббусли бюджет" учун овоз беришга мажбурланди
Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ўқувчиларининг ота-оналаридан "ташаббусли бюджет" учун овоз беришларини талаб қилган овозли хабар тарқалди.
Кўплаб муҳокамалардан сўнг, ниҳоят Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.
Чирчиқ шаҳар 8-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси овозли хабар юбориб, ота-оналарни ҳам "ташаббусли бюджет" учун овоз беришга жалб қилган. Баъзи ота-оналар буни нотўғри талқин қилган. Мактаб маъмурияти томонидан овоз йиғиш масаласида ҳеч кимга қатъий талаб қўйилмаган. Жами тўпланган баллар ихтиёрий ва шаффоф тарзда йиғилган.
Энг қизиғи, аслида ҳеч кимни мажбурламади, ташаббус кўрсатди дея айтилган ўқитувчига тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди.
Тарқалган овозли хабарда эса ўқитувчи ундан маъмурият талаб қилганини айтиб ўтган.
Бундан ташқари, овозли хабарни жойлаган канал админига ўша овозни ким ташлаганини сўраб ёзишган. Ёзишмада пул берсак айтасизми, мазмунидаги гап ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, “Ташаббусли буджет” лойиҳаси доирасида овоз бериш жараёнларида бюджет ташкилоти ходимларини мажбурий овоз беришга жалб этиш ҳолатлари юзасидан хабар бериш учун 71 200-06-00 рақамли ишонч телефони ишга туширилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Rost24 Дайжести: Тез ёрдам беморни кўчада ташлаб кетди, Навоийда портлаш, Тошкентга трамвай қайтмоқда!
Чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаётганлар жазоланади.
Тез тиббий ёрдам бригадаси беморни кўчага ташлаб кетди
Бош консулхона йўловчиларни фирибгарлардан огоҳлантирди.
Прокурор катта ёрдамчиси пора билан қўлга тушди.
Навоийда портлаш содир бўлди.
Тошкентга яна трамвайлар қайтади.
Ютубда кўриш: https://youtu.be/Cr3RNTsXPx8
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаётганлар жазоланади.
Тез тиббий ёрдам бригадаси беморни кўчага ташлаб кетди
Бош консулхона йўловчиларни фирибгарлардан огоҳлантирди.
Прокурор катта ёрдамчиси пора билан қўлга тушди.
Навоийда портлаш содир бўлди.
Тошкентга яна трамвайлар қайтади.
Ютубда кўриш: https://youtu.be/Cr3RNTsXPx8
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарзандларим учун гўштсиз овқатга ҳам шукур қилган онаман
"Мен кўчаларни тозалаб юрганимда, орадан кўп вақт ўтмасдан яна чиқинди ташлаб кетишганини кўрсам, кўнглим оғрийди. Ахир кимдир шу ерларни обод қилиб, озода сақлаш учун меҳнат қилаяпти-ку! Ҳар бир инсонга фаросат берилган, кўчаларда эса чиқинди ташлаш учун махсус жойлар мавжуд. Озодалик – фақатгина тозаловчиларнинг вазифаси эмас, балки барчамизнинг бурчимиз. Ҳар бир фуқаро атроф-муҳит учун ўз масъулиятини ҳис қилса, шаҳарларимиз янада гўзал бўлади."
Ютубда кўриш: https://youtu.be/eDBgd5jTc-c

⚡️"Америка Овози" ходимлари ишдан четлатилди
"Америка Овози"нинг 1300 дан ортиқ ходими шанба, 15 март куни таътилга чиқарилган. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
Хабарга кўра, воқеадан бир кун олдин АҚШ президенти Доналд Трамп “Америка Овози”нинг бош агентлигини тугатиш ҳақидаги фармонни имзолаган. Шундан сўнг "Америка Овози"нинг журналист, продюсер ва ёрдамчиларидан иборат деярли барча ходимлари маъмурий таътилга чиқарилган.
Шунингдек, Президент қарори билан "Озод Европа” ва “Озод Осиё” радиоларини молиялаштириш қисқартирилган.
1942 йилда фашистлар ташвиқотига қарши курашиш мақсадида ташкил этилган “Америка Овози” ҳозирда ҳафтасига 360 миллион кишини қамраб олади, дейилади хабарда.
Аввалроқ, "Озод Европа/Озодлик радиоси" ва “Америка Овози” радиоларини ёпилишига нима сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.

⚡️Ҳамширалар уйма-уй беморлардан хабар олиш ўрнига овоз йиғиб юрибди
Бир қанча огоҳлантириш ва тақиқларга қарамай "ташаббусли бюджет" учун овоз беришга оммавий мажбурлашлар давом этмоқда. Жумладан, Андижон вилояти Балиқчи туманида ҳам туман тиббиёт бирлашмасида "ташаббусли бюджет" учун овоз йиғишга барча тиббиёт ходимларини мажбур қилинаётгани айтилмоқда.
Хабарга кўра, ҳамширалар иш вақтида уйма-уй юриб овоз тўплашга мажбур қилинмоқда. Маъмурият ишчи ходимлари иш вақтида компьютерда овоз тўплаш билан овора бўлмоқда.
Бундан ташқари ижтимоий тармоқларда тарқалган баъзи видео тасвирларда мактаб болалари дарс вақтида кўчада юриб, дўконлардан овоз йиғиб юрган ҳолат акс этган.
Эслатиб ўтамиз, Чирчиқда мактаб ўқувчиларининг ота-оналари оммавий овоз беришга жалб қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Бу каби ҳолатлар "ташаббусли бюджет" жараёнининг моҳиятига зид ҳолда мажбурлаш ва ноқонуний ҳаракатлар билан амалга оширилаётганини кўрсатмоқда. Ҳамшираларнинг ўз вазифаларидан чалғитилиб, овоз йиғишга мажбурланиши тиббий хизмат сифатининг пасайишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, мактаб ўқувчиларининг дарс вақтида овоз йиғишга жалб этилиши ҳам жиддий муаммо бўлиб, таълим жараёнига салбий таъсир кўрсатади.
Бундай мажбурлаш ҳолатлари "ташаббусли бюджет" жараёнининг шаффофлигига шубҳа уйғотмайдими? Масъул идоралар ушбу ҳолатларни жиддий ўрганиб чиқиши, ноқонуний мажбурлашларга чек қўйиши лозим.