⚡️ Ўзбекконцерт"га директор тайинланди
Абдуқаҳҳоров Одилжон Абдуғаниевич "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.
"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори Эрданов Санжар Собирович эса лавозимидан озод этилди. У 2023 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.
Ушбу ташкилот фаолиятига доир маълумотларни камдан кам эшитамиз. Дуч келганимиз ҳам тайинлов ва лавозимидан озод қилиш юзасидан бўлади. Одилжон Абдуқаҳҳоров қайта директор лавозимига тайинланганидан кейин эндиликда фаоллик кузатилар. Аммо Одилжон Абдуқаҳҳоров бу лавозимда янги эмас. У 2017—2020 йилларда ҳам Ўзбекконцертга раҳбарлик қилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

⚡️Очиқлик ва электрон иштирок: Андижон ҳокимлиги, Рақобат ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмиталари индексда “қизил”дан жой олди
Шунингдек, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Тошкент, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё, Хоразм ва Жиззах вилояти ҳокимликлари ҳам яшил индикаторда. Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгашлари сариқ, яъни ўртача деб баҳоланган. Андижон вилояти ҳокимлиги бўлса, қизил кўрсаткичда.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2128
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Шунингдек, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Тошкент, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё, Хоразм ва Жиззах вилояти ҳокимликлари ҳам яшил индикаторда. Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгашлари сариқ, яъни ўртача деб баҳоланган. Андижон вилояти ҳокимлиги бўлса, қизил кўрсаткичда.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2128
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️ННТ фаолиятига ноқонуний аралашган мансабдорлар жазоланади
Нодавлат ташкилотларнинг хорижий грантлар ҳисобидан сиёсий фаолиятда иштироки тартибга солинмоқда. Қолаверса, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг хорижий донорлар буюртмасига асосан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган социологик тадқиқотлар ўтказиш фаолиятининг шаффофлигини оширишга қаратилган нормалар киритилмоқда.
Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун давлат органларининг мансабдор шахсларига маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Шунингдек, жамоатчилик назорати натижаси бўйича давлат органларига киритилган якуний ҳужжатни белгиланган муддатда кўриб чиқмаслик учун мансабдор шахсларга маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

⚡️Вашингтонда "Озодлик Радиоси"га қарши норозилик намойишлари кучайгани айтилмоқда
АҚШ пойтахтида "Озодлик Радиоси" фаолиятига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтгани айтилмоқда. Улар намойишни АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ва Сенат бинолари олдида тўпланиб ўтказишган.
Хабарга кўра, улар "Озодлик Радиоси"ни молиялаштиришни тўхтатишга чақириб, "Озодлик Радиосига маблағ ажратманг!", "Стоп Озодлик Радиоси!", "Сохта янгиликларга ишонманг!" ва "Озодлик Радиосини ёпинг!" каби шиорларни илгари суришган.
Намойишчилар радиостанция материаллари кўпинча бирёқлама эканлигини ва жамоатчиликни чалғитишини таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрича, "Озодлик Радиоси" ахборот воситалари орқали маълум кун тартибини илгари суриб, жамоатчилик онгига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилади. Ушбу норозилик намойишлари кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

⚡️Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади
Пойтахтнинг Шайхонтоҳур, Олмазор ва Сергели туманларида 13 март куни таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Hududgaz poytaxt" матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида табиий газ таъминоти соат 10:00 дан 17:00 гача, Сергели туманида эса соат 11:00 дан 17:00 гача узилади.
Жумладан, Шайхонтоҳур туманидаги “Тахтапул” МФЙдаги 55 та ерли хонадон, Нурафшон кўчасидаги 1 та кўп қаватли уй;
Олмазор туманидаги “Чилтиғон” МФЙдаги 806 та ерли хонадон ва 12 та кўп қаватли уй;
Ҳамда, Сергели туманидаги Хонободтепа 1 тор кўчасидаги 120 та ерли хонадон ва Садоқат кўчасидаги 150 та ерли хонадондларидаги газлар вақтинча ўчирилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти тикланади, дейилади хабарда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Эммануэль Макрон Шавкат Мирзиёевга XlX асрда француз фотографи томонидан Жиззахда олинган фотосуратни совға қилди
Суратда Жиззах вилоятидаги "Илон ўтди" дараси акс этган.
Елисей саройидаги олий даражадаги учрашув чоғида Президент Шавкат Мирзиёев эса Президент Эммануэль Макронга буюк француз ёзувчиси Виктор Гюгонинг ўзбек тилига таржима қилинган "Кулаётган одам" романининг илк нусхасини совға қилди.
Ушбу китоб оммавий нашрдан чиқиши ва тез орада китобхонлар эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Франция президенти Эммануэль Макрон президент Шавкат Мирзиёев ташрифи ҳақида ўзининг Facebook саҳифасида ўзбек тилида пост қолдирди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Суратда Жиззах вилоятидаги "Илон ўтди" дараси акс этган.
Елисей саройидаги олий даражадаги учрашув чоғида Президент Шавкат Мирзиёев эса Президент Эммануэль Макронга буюк француз ёзувчиси Виктор Гюгонинг ўзбек тилига таржима қилинган "Кулаётган одам" романининг илк нусхасини совға қилди.
Ушбу китоб оммавий нашрдан чиқиши ва тез орада китобхонлар эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Франция президенти Эммануэль Макрон президент Шавкат Мирзиёев ташрифи ҳақида ўзининг Facebook саҳифасида ўзбек тилида пост қолдирди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Яшасин Ўзбекистон, яшасин Франция, яшасин-Франция Ўзбекистон дўстлиги" — Эммануэль Макрон.
Франция Президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистонни ва унинг Президенти Шавкат Мирзиёевни ўзбек тилида сўзлаб қутлади.
Шунингдек, Франциянинг 1802 йилда таъсис этилган Фахрий легион ордени президент Шавкат Мирзиёевга шахсан Эммануэль Макрон томонидан тантанали равишда топширди.
Аввалроқ, Франция президенти ўз Facebook саҳифасига ўзбек тилида пост жойлагани ҳақида хабар берган эдик. Бундан ташқари, 2023 йилда ҳам Эммануэль Макрон Самарқандга ташрифи муносабати билан ўзбекча пост жойлаган.

⚡️Ўзбекистон хусусий боғчалар қимматлиги бўйича 127 мамлакат ичида 62-ўринни эгаллади
МДҲ мамлакатлари орасида хусусий боғчалар нархи қуйидаги давлатларда Ўзбекистондан арзон:
Россия — 262,9 доллар;
Озарбайжон — 242,2 доллар;
Қозоғистон — 240,6 доллар;
Қирғизистон — 190,3 доллар;
Тожикистон — 104,3 доллар.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2129
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
МДҲ мамлакатлари орасида хусусий боғчалар нархи қуйидаги давлатларда Ўзбекистондан арзон:
Россия — 262,9 доллар;
Озарбайжон — 242,2 доллар;
Қозоғистон — 240,6 доллар;
Қирғизистон — 190,3 доллар;
Тожикистон — 104,3 доллар.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2129
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Транспорт инспекцияси: 108 мингдан ортиқ ноқонуний йўловчи ташиш ҳолати аниқланди
2024 йилда автомобиль ташувлари соҳасида ҳуқуқбузарликлар бўйича жами 116 106 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли судларга юборилган. Бу ҳақда бугун АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, 125-2-модда бўйича – 809 та, 145-модданинг 2-банди бўйича – 890 та, 165-модданинг 3-4-бандлари бўйича – 5 658 та, 176-3-модда бўйича – 97 997 та, 176-4-модда бўйича – 10 021 та, 198-модда бўйича – 333 та ҳайдовчи жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, йўловчи ташиш фаолиятини ноқонуний амалга оширган 108 081 нафар ҳайдовчи аниқланган. Улардан 42 141 нафари белгиланган тартибда лицензия варақаси расмийлаштириб, фаолиятини қонунийлаштирган.

⚡️ Тошкентга яна трамвайлар қайтади
Шавкат Мирзиёев Париж шаҳри мэри Анн Идальго билан учрашди. Ўзаро учрашувда Париж кўчаларидан бирига "Самарқанд" номи берилгани ҳақида маълум қилинди.
Шунингдек, “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси томонидан эндиликда французлар учун ўзбек тили дарслари ишлаб чиқилади.
Учрашув доирасида, муҳим минерал хомашё ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 6,5 миллиард евролик қўшма лойиҳаларни илгари сурилди.
Қўшма лойиҳалар портфели умумий 12 миллиард евродан зиёдни ташкил этган.
Шунингдек, Бир неча йиллардан бери фаолият кўрсатмаётган трамвай ҳаракати яна тикланиши мумкин. Йиғилишда айтилишидан олдин ҳам бу бўйича таклифлар киритилган эди. Францияда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ва Франция ташқи савдо ва хориждаги фуқаролар бўйича вазир-делегат Лоран Сен-Мартен Тошкент трамвай тизимини амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзолашди. Маълумот учун, Тошкентда трамвай ҳаракати 1912 йилдан 2016 йилгача фаолият олиб бориб, сўнг тўхтатилган.
Бу ҳақда кеча Франция ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган вазирлик-идоралараро ҳужжатларни имзолаш маросимида эълон қилинган.
Барчамизга маълумки, Тошкент шаҳрида трамвай ҳаракати 2016 йил 2 май куни тўхтатилган. Бунга асосий сабаб сифатида эскирган инфратузилма, транспорт ҳаракатининг секинлиги ва йўллардаги тирбандликка сабаб бўлиши кўрсатилган эди.
Ҳозирги кунда шаҳар кўчаларида автомобиллар сони янада ортиб, айниқса, тиғиз вақтларида тирбандлик сезиларли даражада ошган, бунга барчамиз гувоҳмиз. Трамвайлар ҳаракатининг қайта тикланиши эса янги линиялар қурилиши вақтида ноқулайликлар туғдириши, кейинчалик шундоқ ҳам тор йўлларнинг янада қисқаришига ҳамда қўшимча транспорт муаммоларининг юзага келишига сабаб бўлмаслигига ким кафолат беради?

✅️#Рамазон_ҳикмати
Жуда кўп нарсани ҳис этиб, англаб турган зотнинг ҳаёти қийин кечади. Ҳаётни жуда қисқа қилиб бўлиб олиб, буёғи меники, нариги ёғи билан ярим тийинлик ишим йўқ, дейдиган одам бахтлидир...
✍️Рауф Парфи
🌸Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | YouTube

⚡️Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 200 миллион доллари ажратилади
“Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, 2025 йилда хотин-қизлар лойиҳалари учун қўшимча 200 миллион доллари ажратилади.
Бу маблағлар қуйидаги йўналишларда йўналтирилади:
- 100 млн доллар кредит ресурслари шаклида ажратилиб,
- 35 млн доллар – "Халқ банки" орқали,
- 35 млн доллар – "Бизнесни ривожлантириш банки" орқали,
- 30 млн доллар – "Микрокредитбанк" орқали берилади.
- 100 млн доллар "Маҳалла лойиҳаси" дастурига йўналтирилади.

⚡️Хоразмда 25 сотих ерни 66 000 доллар эвазига расмийлаштирмоқчи бўлганлар ушланди
Хоразм вилоятида ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди.
Гурлан туманида фуқаролар Б.Ю. (муқаддам судланган) ва Д.Ю. бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, Шовот тумани, “Мевазор” МФЙ ҳудудидаги давлат заҳирасида турувчи 25 сотих ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 66 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилган.
Шундан 45 000 АҚШ доллари ва 130 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қонунчиликка мутлақо зид бўлган бу ҳаракатлар давлат ресурсларини ноқонуний ўзлаштиришга уриниш ва коррупциянинг очиқ кўриниши ҳисобланади. Бундай ҳолатлар нафақат иқтисодиётга зарар етказади, балки жамиятда адолатсизликка йўл очади. Шунингдек, фирибгарлик содир этган шахслардан бирининг илгари судланган бўлса-да, жазодан тегишли хулоса чиқармаганлиги, қайта жиноят содир этганлиги, балки қонунларимизда мазкур иллатга янада қатъийроқ жазолар белгилаш кераклигига ишора беради.

Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат чегаралари туташув нуқтаси бўйича шартнома имзолайди
Қирғизистон қўшни давлатлар – Тожикистон ва Ўзбекистон билан биргаликда давлат чегаралари туташув нуқтаси бўйича шартнома имзолайди. Бу ҳақда 13 март куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Бишкекда Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашув натижалари бўйича қўшма баёнот чоғида маълум қилган.
«Бугун тожик-қирғиз чегараси бўйича шартнома имзоланиши билан биз, ҳурматли Садир Нургожоевич билан, яқин келажакда Тожикистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида давлат чегаралари туташув нуқтаси тўғрисидаги шартномани тузишга келишиб олдик», — дея таъкидлаган Эмомали Раҳмон.
Унга кўра, ушбу ҳужжат 31 март куни Хўжанд шаҳрида имзоланиши режалаштирилган.
31 март куни Хўжандда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари иштирокида Наврўз байрами нишонланиши кутилмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнесингиз имкониятларини янги босқичга олиб чиқмоқчимисиз?
UZTELECOM аутсорсинг контакт маркази Сизга ишончли ечим таклиф қилади.
– замонавий виртуал офис;
– аутсорсинг хизматлари;
– бир неча тилда сўзлашувчи профессионал операторлар билан 24/7 сифатли хизмат кўрсатиш.
☎️ Боғланиш учун қуйидаги рақамга мурожаат қилинг:
+998 (71) 200-97-79
Шошилинг, вақтни бой берманг! Бизнес режаларингизни UZTELECOM билан рўёбга чиқаринг!
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
UZTELECOM аутсорсинг контакт маркази Сизга ишончли ечим таклиф қилади.
– замонавий виртуал офис;
– аутсорсинг хизматлари;
– бир неча тилда сўзлашувчи профессионал операторлар билан 24/7 сифатли хизмат кўрсатиш.
☎️ Боғланиш учун қуйидаги рақамга мурожаат қилинг:
+998 (71) 200-97-79
Шошилинг, вақтни бой берманг! Бизнес режаларингизни UZTELECOM билан рўёбга чиқаринг!
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Автобусларга ортиқча юк билан чиқилганда қўшимча тўлов тизими йўлга қўйилиши кутилмоқда
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари Санжар Турғуновнинг сўзларига кўра, ҳозирда ортиқча юк учун қўшимча тўловларни электрон тизим орқали амалга ошириш механизми устида иш олиб борилмоқда.
"Ушбу тизим жорий этилгач, йўловчилар Atto карталар ёки банк карталари орқали ортиқча юк учун ҳам тўлов қилиш имкониятига эга бўладилар. Янги тизим яқин кунларда ишга туширилади", — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транспортида нақд пул орқали тўлов қилиш тўхтатилиб, тўлиқ электрон тизимга ўтилди.
Бироқ ортиқча юк учун қўшимча тўловларни Atto карталари орқали амалга ошириш механизми ҳозирча йўлга қўйилмаган.