Huquqiy axborot
360K subscribers
6.44K photos
529 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
加入频道
#Биласизми

🔰Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.

📝 Қуролли Кучларнинг тузилиши ва уларни ташкил этиш қонун билан белгиланади.

✔️Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔖Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир.

🌐 Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔍 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилилади.

Тўловлар ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада кўрсатилган ҳар бир ёввойи ҳайвон учун киритилади. Тўловлар мазкур рухсатномалар берилаётганда киритилади.

📝 Ёввойи ҳайвонлар тўловга мувофиқ миқдорда тутилади. Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар миқдорлари белгиланган.

⚠️ Агар бирон-бир ҳайвон овчилик хўжалигига ёки инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ҳайвон сифатида тутиладиган бўлса, унинг учун тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔖 Қонунчиликка кўра, йўловчи ташиш поездида (шаҳарлараролардан ташқари) йўловчига сотиб олинган чиптага биноан жой тақдим қилинмаганда, йўловчи талабига биноан жўнаш станцияси томонидан далолатнома тузилади ва бу далолатнома асосида унга зудлик билан чипта учун пуллар тўлиқ қайтарилади.

📋 Шунингдек, йўловчига ўша йўловчи ташиш поездининг ўзида қуйи тоифа вагонида жой тақдим қилинганда, поездда юриш учун олинган сумма ва ўша вагонда тақдим этилган жойнинг ҳақиқий қиймати орасидаги фарқ қайтарилади.

🖥 Чипталар сотиш автоматлаштирилган тизими орқали берилган чипталар бўйича тўлов қайтариш, улар қайси станцияда расмийлаштирилганлигидан қатъи назар, ҳар қандай станцияда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, жисмоний ва юридик шахсларга давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланади.

🚫 Мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.

🌐 Мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, секторлар ишчи гуруҳлари томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг уй-жойи ҳолати ўрганилади.

🏢 Ҳар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 30 бараваригача (11 млн 250 минг сўм) миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔖 Президент қарорига кўра, 2025 йилда Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланиши белгиланган.

📝 Шунингдек, чора-тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб, унда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилиши кўзда тутилган:

▪️мутафаккир адибнинг “Танланган асарлар” тўплами, унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий-оммабоп китобларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

▪️2025 йил октябрь ойида “Маҳмудхўжа Беҳбудий мероси ва жадидлик ҳаракатини ўрганишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилиш;

▪️2025 йил ноябрь ойида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тантанали адабий-маърифий хотира кечасини ўтказиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, иш куни давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги камида 30 дақиқа ва кўпи билан 2 соат бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак.

📋 Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

⚠️ Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади. Бу вақтда улар иш жойидан чиқиб кетиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
#Биласизми

🗓 Қонунчиликка кўра, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин 1 ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.

🚫 Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

📝 Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи 1 ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин. Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰Виждон эркинлиги — бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.

⚠️ Фуқаро динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга нисбатан ўз муносабатини белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝Фуқаролар динга муносабатидан қатъи назар қонун олдида тенгдир.

🌐 Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда виждон эркинлиги ва динга эътиқод қилиш эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланади.

🚫 Расмий ҳужжатларда фуқароларнинг динга нисбатан муносабатини кўрсатишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏢 Ўзбекистонда диний ташкилотлар ва давлат органларининг фаолияти ўзаро аралашмаслик асосида амалга оширилади.

📌 Давлат турли динларга эътиқод қиладиган ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади.

✔️ Давлат конфессияларнинг тинч-тотув яшашига кафил бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
#Биласизми

✈️ Қонунчиликка кўра, парвоз ташувчи томонидан белгиланган аниқ вақтдан кечикса, ташувчи йўловчига етказилган зарарни қоплаши шарт. Зарар миқдори парвоз купони нархидан келиб чиққан ҳолда ташувчи томонидан белгиланади.

🖥 Йўловчига етказилган зарар учун ташувчи томонидан қуйидаги бепул қўшимча хизматлар кўрсатилади:

▪️бир маротаба телефон орқали гаплашиш ёки телеграмма юбориш ёки бошқа алоқа хизматларидан фойдаланишни таъминлаш;

▪️парвозгача кутиш даврида ёки транспортнинг бошқа тури орқали ташишгача бўлган вақтда озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш;

▪️ташувчи қоидаларида белгиланган муддат кутиш вақтидан кўра кўпроқ бўлса, меҳмонхона билан таъминлаш;

▪️кутиш вақтида транспорт орқали аэропортдан вақтинчалик яшаш жойигача элтиб қўйиш ва қайтишни таъминлаш;

▪️чиптада назарда тутилган туташ рейсларга кечикиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔖Ҳуқуқ-тартибот идораларининг илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади.

📝 Бунда бевосита жойларга чиққан ҳолда, жиноят содир этилаётган маҳаллалардаги криминоген вазиятга таъсир қилаётган асл омилларни ўрганиш ҳамда уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, манзилли профилактика тизимини йўлга қўйишга қаратилган илмий асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилади ва ҳудудий «йўл хариталари»га киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM