Huquqiy axborot
366K subscribers
6.4K photos
489 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
加入频道
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔍 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилилади.

Тўловлар ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада кўрсатилган ҳар бир ёввойи ҳайвон учун киритилади. Тўловлар мазкур рухсатномалар берилаётганда киритилади.

📝 Ёввойи ҳайвонлар тўловга мувофиқ миқдорда тутилади. Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар миқдорлари белгиланган.

⚠️ Агар бирон-бир ҳайвон овчилик хўжалигига ёки инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ҳайвон сифатида тутиладиган бўлса, унинг учун тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔖 Қонунчиликка кўра, йўловчи ташиш поездида (шаҳарлараролардан ташқари) йўловчига сотиб олинган чиптага биноан жой тақдим қилинмаганда, йўловчи талабига биноан жўнаш станцияси томонидан далолатнома тузилади ва бу далолатнома асосида унга зудлик билан чипта учун пуллар тўлиқ қайтарилади.

📋 Шунингдек, йўловчига ўша йўловчи ташиш поездининг ўзида қуйи тоифа вагонида жой тақдим қилинганда, поездда юриш учун олинган сумма ва ўша вагонда тақдим этилган жойнинг ҳақиқий қиймати орасидаги фарқ қайтарилади.

🖥 Чипталар сотиш автоматлаштирилган тизими орқали берилган чипталар бўйича тўлов қайтариш, улар қайси станцияда расмийлаштирилганлигидан қатъи назар, ҳар қандай станцияда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Амал_қилинг

📣 Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, интернетдан, матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш:

▪️ БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача миқдорда
(22 млн 500 минг сўмдан 30 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Меҳнат_ҳуқуқлари

🗓Қонунчиликка кўра, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

📋 Бунда мазкур таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.

🚫 Аммо ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, жисмоний ва юридик шахсларга давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланади.

🚫 Мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.

🌐 Мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қуйидаги жумлада тушириб қолдирилган сўзни топинг.

.... -бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.
Anonymous Quiz
34%
Ариза
5%
Таклиф
41%
Шикоят
20%
Мурожаат
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

⚡️ Ҳуқуқ таълими канали — ҳуқуқшунослик фанлари ўқитувчилари ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги билимларни ўзлаштиришга қизиқувчилар учун керакли платформа.

Каналдаги турли ўқув материалларидан ўқитувчилар дарсларда фойдаланиши, шунингдек, ўқувчилар эса ўз билимларини кенгайтириши ва мустаҳкамлаши мумкин.

📕 Каналда қуйидагиларни топиш мумкин:

▪️Видео дарслар;
▪️Тақдимотлар;
▪️Тестлар;
▪️Инфографикалар.

📢 Бундан ташқари каналдан фойдаланиш орқали ҳуқуқ таълимига оид энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquq_talimi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Амал_қилинг

🔰 Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot