davletovuz
82.6K subscribers
7.36K photos
1.83K videos
142 files
10.5K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
加入频道
21 апрель куни соат 14:00дан 15:00га қадар бўлган оралиқдаги вақтда Андижон вилояти, Олтинкўл туманидаги 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 4 ёшли Лутфуллаев Хушнудбек мактабгача таълим ташкилотининг кун тартибидаги уйқу вақтида ухлаётганда вафот этган.

Ташкилот ҳамширасининг маълум қилишича, эрталабки қабул жараёнида тарбияланувчи Лутфуллаев Хушнудбекда ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмаган.
Ўзгидромет республика бўйлаб 24 ва 25 апрель кунлари сел келишидан огоҳлантирмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисидаги фармонига биноан, агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази этиб қайта номланди.

Марказ томонидан педагог кадрларнинг билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолашни барча талабгорлар учун шартнома асосида амалга ошириш белгиланди.

Марказ томонидан педагог кадрларнинг билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш натижаси бўйича 2 йил муддат давомида амал қилувчи “Илғор ўқитувчи”, “Устоз ўқитувчи” ҳамда “Профессионал ўқитувчи” даражали сертификатлар берилади. Сертификат олган педагог кадрлар малака тоифасидан қатъи назар ишга қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлади.

Айни пайтда Президент таълим муассасалари агентлиги янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга педагогларни ишга қабул қилмоқда. Ҳужжатларни job.piima.uz сайти орқали юбориш мумкун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Қашқадарёда Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишланган фильм олиш бўйича топшириқ берди.

Ушбу топшириқдан сўнг Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишланган фильм олиш учун манбалар йиғиш мақсадида Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухаликов Қарши шаҳрига етиб борган.

Дарвоқе, 2021 йилда Абдулла Ориповнинг 80 йиллик юбилейи муносабати билан Кинематография агентлиги буюртмаси асосида 608 млн сўмга "Абдулла Орипов" ҳужжатли фильми суратга олинган ва тақдимоти ўтказилган.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) жорий йил 21 ноябрдан 18 декабргача Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг трансляция ҳуқуқини сотиб олди.
Тунда фуқаролар билан учрашаётган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва ундан норозилар ҳақида
Ҳукумат қарори билан Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиевга Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори вазифасини бажариш ҳам юкланди.
Эгзит-пол: Францияда президент сайловида амалдаги президент Макрон ғалаба қозонмоқда.
Уйдан туриб 50 000 000 сўмгача ТBC Кредит олинг

50 000 000 сўмгача булган TBC Кредитни кафилликсиз вa гаровсиз бир пастда расмийлаштиринг.

Кредит миқдори – 50 000 000 сўмгача
Кредит муддати – 3 ойдан 36 ойгача
Фоиз ставкаси – 28% дан 49% гача

TBC Кредит олиш талаблари жуда оддий – банк мижози бўлиш, паспорт ва ижобий кредит тарихи.

Сайт : tbcbank.uz
24/7 Малумот учун: 1150

Реклама
Полковник Шавкат Бойхўрозов Самарқанд вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Бойхўрозов Хоразм вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
«XAMKOR INSHAAT» МЧЖ аукцион савдоларида Геология қўмитаси собиқ биносини 124 млрд.сумга сотиб олди.

Очиқ маълумотларга кўра, «XAMKOR INSHAAT» 2021 йил февралда рўйхатга олинган. Таъсисчилари сифатида Кипрда рўйхатда олинган HIMEND LIMITED компанияси ва ўзбекистонлик уч нафар жисмоний шахс кўрсатиб ўтилган.

Қизиқ томони, худди шу компания ўтган йил октябр ойида Геология қўмитасига қарашли, қўмита биноси яқинида жойлашган «Минерал ресурслар институти» давлат муассаси биносини 71,6 млрд сўмга сотиб олган.
Агробанк томонидан 40 та китобдан иборат “Ўсимликлар ҳимояси” тўплами тайёрланиб, бизга ҳам ушбу тўпламни жўнатишибди. Китоб фойдали маълумотларга тўла, масалан, унда қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан, мева-сабзавот ва полиз экинлари, ғаллачилик каби тармоқларнинг юртимизда эришилган кенг қамровли илмий ҳамда амалий, шунингдек зараркунандаларга қарши кураш чоралари бўйича маълумотлар берилган.

Айтишларича, ушбу тўпламлар босқичма-босқич чоп этилган ҳолда республикамизнинг барча ҳудудларига намуна сифатида етказилар экан.

Сиз ҳам мазкур тўпламни Telegram-бот орқали юклаб олишингиз мумкин — @agro100kitob_bot
USM холдингга тегишли “Металлоинвест” компанияси Ўзбекистон ҳукуматидан темир йўлда юк ташиш тарифларини арзонлаштиришни сўрамоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Президенти Эммануэль Макронни ушбу мамлакатда бўлиб ўтган Президент сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг ёзишича, агентлик коррупцияга нисбатан муросасизликка қаратилган креатив ёндашувларни доимо қўллаб-қувватлайди.

P.S.: Inkuzart бу гал Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳовлисининг ташқи деворида граффити қолдирибди.
«Янги Ўзбекистон» университети талабалари Германияда амалиёт ўташмоқда

Март ойида «Янги Ўзбекистон» университети ва Германиянинг TUM Internatsional ташкилоти томонидан ташкил этилган танловда ғолибликни қўлга киритган талабалар айни вақтда Германиянинг Мюнхен шаҳрида эканлар.

Март ойидаги саралашда иштирок этган 20 дан зиёд жамоа орасидан 5 нафари якуний босқичга йўл олган. Якуний босқичда эса энг яхши лойиҳа тақдим этган ва барча критериялардан энг юқори баллни қўлга киритган 2 нафар жамоа Германияда амалиёт ўташ имконини қўлга киритган.

Расмий учрашувлар бугундан бошланади.
Абдуллаев Аъзам Абдушукурович — Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи этиб тайинланиши кутилмоқда.

Маълумот учун: «Ўзкомназорат»нинг собиқ раҳбари Зияев Ғолибшер Мелибоевич 2021 йилнинг ноябрь ойида бир қанча ижтимоий тармоқларнинг блокланиши ортидан ишдан олинганди.
Бахтиёр Ибрагимов — туризм ва маданий мерос вазирининг халқаро туризмни ривожлантириш, ички ва зиёрат туризми масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигида департамент директори лавозимида фаолият юритган.

Нусратилла Зикриллаев — туризм ва маданий мерос вазирининг инвестициялар, туризм кластерлари ва лицензиялаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Президент Администрацияси масъул ходими вазифасида ишлаган.

Ботиржон Шаҳриёров — туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

ЎзА
Отабек Чориев Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунгача у инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари эди.