davletovuz
82.6K subscribers
7.36K photos
1.83K videos
142 files
10.5K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
加入频道
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир Абдулла Арипов хизмат автомобилини Mercedes-Benz`дан Malibu`га ўзгартирган.

Сенат раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Chevrolet Tahoe автомобилида ҳаракатланмоқда.

Бош вазир ўринбосарлари Malibu, вилоят ҳокимлари эса Tahoe ёки Traverse автомобилларидан хизмат машинаси сифатида фойдаланмоқда.

Манба: Gazeta.uz/видео
Полковник Аюбхон Раҳматуллаев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллаб келган.

Полковник Улуғбек Ташходжаев ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.
Одилжон Абдуқаҳҳоров яна “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори лавозимига тайинланган.
Рамазон ойига муносиб чегирма

New Build Development компаниясининг Bridge лойиҳасидаги фақат 10 та 3 хонали хонадон учун ҳар бир м² га 50$ чегирма.

Чегирмадан ташқари қулайликлар:
• Пишиқ ғиштдан қурилаётган хонадонлар
• Ер ости автотураргоҳи
• 104 м² гача катта хонадонлар
• Ёпиқ ҳовли ва фарзандингиз учун ўйин майдони
• 13 йиллик қурилиш тажрибаси ва 6 та муваффақиятли лойиҳа

Чегирмадаги нархлар фақат Рамазон ойи охиригача амал қилади.

Шошилинг, имконият чекланган!

📞 Алоқа: +998 95 140 44 44
📍 Манзил: Тошкент, Уста Ширин кўчаси, Юнусобод, Тахтапул кўприги ёнида
📲 Онлине мурожаат: @newbuilddevelopment

Бизнинг телеграм канал

Реклама
Марказий банк февраль ойида 100 млн долларлик АҚШ ғазначилик облигацияларини харид қилган. Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси таркибида қимматли қоғозлар улуши 200 млн доллардан (0,45%) ортган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят иши доирасида қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиш тартиби белгиланмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Бош прокурор ўринбосари Шерзод Тўхтабоевнинг қайд этишича, 2020-2024 йилларда қидирувга берилган шахсларнинг 89%и чет элга чиқиб кетган.
Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Ўзбекистон ҳамда Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида тарихий қарорга келишди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Амир Темур дарвозаси

Эммануэль Макрон Шавкат Мирзиёевга XIX аср охирларида француз фотографи томонидан олинган фотосуратни совға қилибди.
Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи доирасида имзоланган айрим ҳужжатлар тафсилоти:

Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация;

Франциянинг Voltalia компанияси Ўзбекистонда қуёш, шамол станциялари ва энергия сақлаш тизимларидан иборат гибрид кластер учун электр энергияси сотиш бўйича 25 йиллик шартнома;

”Навоийуран” давлат корхонаси билан Франциянинг Orano компанияси ўртасида Жанубий Жонгелди конини ўзлаштириш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим. Лойиҳанинг инвестиция қиймати биринчи босқичда 214 млн доллар;

"SUEZ" компанияси билан "Сурхондарё вилоятининг ичимлик сув таъминотини модернизация қилиш" лойиҳасининг биринчи босқичи бўйича муҳим ҳужжат – Termsheet (шартноманинг асосий шартлари);

Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;

дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;

Тошкент трамвай тизимини амалга ошириш бўйича йўл харитаси.
Президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди.

Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги шартномани имзолайди. Бу ҳақда Эмомали Раҳмон бугун Бишкекда маълум қилди.

Ушбу тарихий ва рамзий ҳужжат жорий йилнинг 31 март куни Хўжанд шаҳрида уч мамлакат лидерлари томонидан имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йили Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида худди шундай шартнома имзоланган эди.

Бу каби ҳужжатлар моҳиятан узоқ йиллар давомида ечилмай келаётган чегара баҳсларига нуқта қўйилаётганига ишора ҳисобланади.
Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди.
Тузатиш: 2025 йил 15-16 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақидаги хабар тасдиқланмади.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси
маълум қилишича, фақат Президент фармойиши билан 2025 йил 11 мартдан "долзарб бир ойлик" сафарбарлиги эълон қилинган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расмий иш жойингиз бўлмаса ҳам, ипотека кредити олиш мумкин

“Трастбанк” ўзини ўзи банд қилган шахсларга қулай шартларда ипотека кредитини таклиф этмоқда.

• Муддати: 240 ойгача;
• Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳри учун 420 млн сўмгача;
• Бошланғич тўлов: расмий дорамдга эга бўлганлар учун – 15%, ўзини ўзи банд қилганларга – 35%.

Шунингдек, “Трастбанк”нинг ўз маблағлари ҳисобидан бирламчи ва иккиламчи бозордан кўп квартирали уйлардан уй-жой (квартира) сотиб олиш учун БҲМнинг 2 500 баробаригача (937,5 млн сўмгача) ёки ҳовли уй-жой сотиб олиш учун БҲМнинг 3 000 баробаригача (1 млрд 125 млн сўмгача) ипотека кредити ажратилади.

Алоқа маркази: 1287
Батафсил

Телеграм: @trustbankuz

Реклама
Вазирлар қандай хизмат автомобилидан фойдаланмоқда?

«Газета.uz» вазир ва унга тенглаштирилган амалдорлар президент топшириғидан сўнг қандай автомобилга ўтганига қизиқди:

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва унинг ўринбосарлари олдин ҳам Malibu`да юрган. Улар ўз анъанасига содиқ ҳолда, ҳозир ҳам иш вақтида Malibu`дан фойдаланади*.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова шу пайтга қадар Mercedes-Benz`дан фойдаланган, бугунги кунда эса унинг хизмат машинаси Malibu`га ўзгарган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳам олдин Mercedes-Benz`да юрган. Вазирлик ахборот хизматига кўра, ҳозирда у хизмат машинасидан фойдаланмаяпти. Транспорт давлат активларига топшириш жараёнида, сўнгра унинг ўрнига Malibu харид қилиш кўзда тутилган.

Маданият вазири Озодбек Назарбеков айни пайтда ҳам Mercedes-Benz`дан фойдаланмоқда. «Келгусида GM машиналаридан бирини олиш режа қилиняпти, машинанинг қайси русумидан харид қилиш эса маслаҳат жараёнида», — дейилади вазирлик ахборотида.

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёровнинг хизмат машинаси Mercedes-Benz`дан Tracker`га ўзгариши кутилмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев 2020 йилдан бери Malibu`дан фойдаланади. У ҳамон мазкур хизмат машинасидан фойдаланишда давом этмоқда.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов шу вақтгача S Class Mercedes`да юрган бўлса, ҳозир тизимда 3 йил аввал харид қилинган BYD Han автомашинасидан фойдаланяпти. «Янги Malibu олишга маблағ сарф қилинмади, тизимнинг ичидаги машиналардан оптимизация қилинди», — дейилади вазирлик ахборотида.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Mercedes-Benz`дан воз кечган. Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, у йиғилишдан анча олдинроқ Malibu`га ўтган.

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бир неча йил олдин Malibu`дан фойдаланган. Ўтган йили электромобиль, яъни BYD`да юришга қарор қилган. Президент топшириғидан сўнг у яна Malibu`дан фойдаланишга ўтган.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев аввал Toyota Land Cruiser Prado`да хизмат вазифасини бажарган. Ҳозир эса Malibu`дан фойдаланмоқда.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов мазкур лавозимга тайинланганидан буён BYD автомобилидан фойдаланади.

Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобур Исламов Mercedes-Benz`дан фойдаланмасликка қарор қилган. Автопаркда Malibu ва бошқа маҳаллий автомобиллар мавжуд.

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов анча йилдан буён Malibu`дан фойдаланмоқда. «Вазирлик тассаруфидаги деярли барча транспорт воситалари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тегишли», — дейди ИИВ матбуот котиби.

Мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Ҳолмухамедов йўл танламас Chevrolet TrailBlazer`дан фойдаланади. Унинг барча ўринбосарлари 2015−2017 йилларда ишлаб чиқарилган Captiva хизмат автомашинасидан фойдаланишади.

Спорт вазири Адҳам Икрамов давлат раҳбари топшириғига қадар Mercedes-Benz`дан фойдаланган. Ҳозирда Equinox хизмат автомобилига ўтган.

Бош вазир ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров хизмат автомашинаси ҳам Mercedes-Benz 222`дан Malibu 2`га алмаштирилган.

2025 йилда фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланган Ботир Қудратхўжаев Traverse`да юриши маълум қилинди.

Олий суд раиси Бахтиёр Исламов, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Malibu`дан фойдаланмоқда.

Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов ҳозирга қадар хизматда Mercedes-Benz русумидаги автомобиллардан фойдаланган бўлса, эндиликда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган BYD электромобилидан вақтинча фойдаланишга ўтган. Қўмита ахборот хизматига кўра, мазкур транспорт воситаси Malibu`га алмаштирилиши назарда тутилган.

Адлия вазири Акбар Тошқулов, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурханов ҳам Mercedes-Benz`дан воз кечиб, Malibu`га ўтган.

*UPD.: Нашр матбуот хизматлари тақдим этган маълумотларни очиқ манбалар орқали яна текширган. Айрим номувофиқликлар аниқланган.
Ўзсаноатқурилишбанк Франциянинг етакчи молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 11-13 март кунлари Франция Республикасига ташрифи доирасида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Франция банклари ва молия институтлари билан қўшма ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан қатор музокаралар ўтказилди.

Хусусан, Ўзсаноатқурилишбанк ва “Societe Generale” банки ўртасида лойиҳаларни молиялаштириш учун 150 млн евро миқдоридаги ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Томонлар Ўзбекистонда барқарор ва яшил иқтисодиёт ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда қарз қимматли қоғозлар йўналишида консултацион хизматлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олишди.

Бундан ташқари, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “ODDO BHF” француз-немис молиявий гуруҳи билан банк мижозларининг савдо амалиётлари ва инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш, ғазначилик операцияларини амалга ошириш ҳамда ходимлар ўртасида тажриба алмашишни ўз ичига олган 2025-2027 йилларга мўлжалланган, қиймати 70 млн АҚШ долларлик ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Манба | Реклама
Юридик шахсларга мобиль иловаларда электр энергияси ва газ учун тўловларни корпоратив банк карталари орқали амалга оширишга рухсат берилди.