davletovuz
82.8K subscribers
7.38K photos
1.84K videos
142 files
10.5K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
加入频道
Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади.
АҚШ Ўзбекистон чегарачиларига қиймати 2,25 млн долларлик 50 дона Toyota Hilux ва Fortuner пикапларини топширибди.
Сел оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида сел оқимлари юзага келган эди.

Натижада айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа обектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланди.

Зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш тадбирлари олиб бормоқда.

Ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш жараёнида, дастлабки маълумотларга кўра, Фориш туманида 4 нафар фуқарони (1 нафар эркак, 3 нафар аёл) сел оқимлари оқизиб кетиш натижасида халок бўлгани аниқланди.
Forwarded from Uzb_Meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрида тинимсиз ёғаётган ёмғирлар "Family Park" биноси томидан сув массалари ўтишига олиб келди.

Дарвоқе, бугун кундуз куни Самарқанд шаҳрида ҳам тинимсиз ёмғир ёғди. Намгарчилик ошиб кетди. 12 соат ичида Самарқандда 30 мм дан кўп ёғин ёғган.

@uzb_meteo
Президент фармони билан 2022 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилади.

Унга мувофиқ, Мобил-ID тизими “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади.
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги нодавлат ташкилотларга “Электрон ҳукумат” тизими орқали олиниши мумкин бўлган маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади:

тижорат банклари;

телекоммуникация ташкилотлари;

хусусий тиббиёт муассасалари;

нодавлат таълим ташкилотлари;

суғурта ташкилотлари.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
​​​​Ўтган йилнинг охирида журналистлар гуруҳи томонидан очиқланган «Pandora архиви» (The Pandora Papers) офшор компаниялар маълумотлари ичида Ўзбекистон билан боғлиқ бўлган 60 дан ортиқ шахсларнинг исми-шарифлари келтирилади. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ушбу шахслар ҳақида маълумотлар, материаллар берилмоқда, расмий изоҳлар ҳам тақдим этиляпти.

Pandora архивида тилга олинган шахслар орасида Артур Шадибаев ҳам келтирилган. Артур Шадибаев Талъатович Mervan Investments Limited ҳамда Aldam International Limited компанияларининг бенефициари сифатида кўрсатиб ўтилган. Маълумотларда компаниянинг биттаси фаолият кўрсатаётгани, биттаси эса фаолият кўрсатмаётгани қайд этилган.

Очиқ маълумотлар шуни кўрсатдики, Артур Шадибаев, афтидан, қариндошлари билан Ўзбекистонда AVESTA TECHNOLOGY, SAMARALI SAVDO NIYAT, ATM LOGISTIK, FAROVON HAYOT KALITI, URTACHIRCHIQ GOLDEN FRUIT, AVESTA HOSPITALITY сингари МЧЖларда ҳам улушларга эгалик қилади. Масалан, AVESTA TECHNOLOGY компанияси пойтахтдаги Courtyard by Marriott меҳмонхонасига эгалик қилади, Avenue Park ҳам мазкур компанияга тегишли.

Айтишларича, Артур Шадибаев собиқ иқтисодиёт вазири Галина Саидованинг ўғли ҳамда Марказий банк раисининг собиқ ўринбосари Алишер Акмаловнинг куёви бўлиши мумкин (тасдиқлаш иложи бўлмади).

P.S.: шуни айтиш керакки, компанияни офшор зоналарда рўйхатга олиш ноқонуний эмас, лекин жамоатчилик бундай компаниялар ва уларнинг бенефициарлари ҳақида билиши керак, деб ҳисоблаймиз.
Марказий банкнинг янги макроиқтисодий прогнозларига кўра:

Асосий сценарий бўйича инфляция даражаси йил якунлари бўйича 12-14 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқди.

Трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг ўтган йилга нисбатан 18-25 фоизга камайиши эҳтимоли юзага келмоқда.

2022 йил якунлари бўйича ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 3,5-4,5 фоиз доирасида кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев:

Бугунги кунда дунёдаги вазият жуда жиддий, буни билган билади. Нефть маҳсулотлари 50 фоизгача, айрим озиқ-овқат турлари, масалан, ўсимлик ёғлари 70 фоизгача ошиб кетди.

Бу албатта бизга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Мана бир мисол — шакар заводларимиз ишлаши учун хом ашёни Бразилиядан келтирар эдик. Афсуски, ҳозирги айрим сиёсий вазиятлар туфайли йўллар ёпилиб қолиб, ишлар тўхтади.

Шунинг учун нарх ошиши ва инфляциянинг халқимиз ҳаётига салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида биз янада кўпроқ ҳаракат қилишимиз, тинмай ишлашимиз керак. Токи бир кун вақтимиз бор экан, битта дарахт экишга, битта ҳосил олиб халқимизга етказишга ҳаракат қилишимиз керак. 

Манба
Фермерлар мактабида ўқиб, сертификат олишга улгурмадингизми? Унда бу янгилик сизни хурсанд қилиши аниқ: талабларга биноан курснинг 6 мавсуми учун қабул жараёнлари бошланди.

Бепул 2 ойлик курс давомида сиз муваффақиятли фермерга айланиш учун зарур бўлган барча билимларни эгаллашингиз мумкин. Энг асосийси, сизга соҳада тадбиркорлик ишини бошлаш учун зарур тавсиялар берилади.

‼️Сўровномани расмий веб-сайт ва Телеграм-бот орқали тўлдириш мумкин.

Кол-марказ телефон рақамлари:
+998955008010
+998955008001
1216

Реклама
davletovuz
Сел оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида сел оқимлари юзага келган эди. Натижада айрим аҳоли яшаш жойлари…
Жиззахдаги сел оқибатида қурбон бўлганлар сони 5 нафарга етди

Кучли ёмғир ёғиши оқибатида Фориш тумани, «Эгизбулоқ» МФЙ ҳудудидаги «Нурота» тоғ тизмасидан «Оришли» қишлоғи орқали «Эгизбулоқ» қишлоғига сел тошқини келган.

Шу ҳудудда яшовчи 4 нафар шахслар вафот этган, 1 нафари бедарак йўқолган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бедарак йўқолган шахс сувга чўкиши натижасида вафот этгани аниқланиб, унинг мурдаси топилган. Шунингдек, 6 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.
Сифатли, замонавий ва ҳамёнбоп телефон қидиряпсизми? Уни уйингизгача етказиб беришларини хоҳлайсизми? Бунда сизга JOYLA мобил иловаси ёрдам беради.

Эҳтиёжларингиз ва маблағингизга мос телефонни танланг ва тез орада у қўлингизда бўлади.

📲 Иловани Play Market ва App Store орқали юклаб олинг: http://onelink.to/asvue8

Реклама
«Сизлар ҳаммага намунасизлар».

Манба
2022 йил 22 апрель кунидан Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киев шаҳрида ўз иш фаолиятини тўлиқ тиклади.
2021 йил ноябрь ойидан буён Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Муротжон Азимов номзоди Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
ИШОНЧЛИ ИНВЕСТИЦИЯ

Дўкон сотиб олинг ва бугундан кафолатли 4,500,000 сўм ижара ҳақига эга бўлинг.

Эркин савдо мажмуаси - бу премиум турдаги замонавий савдо мажмуадир.

📞 +998712007887
Реклама
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Кобул, Мозори-Шариф ва Қундуз шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатларини қатъий қоралайди. Тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга сабаб бўлган зўравонлик ҳаракатлари Афғонистонда барқарор тинчлик ва миллий тотувлик ўрнатилишига тўсқинлик қилади.

Маълумот учун, пайшанба куни Афғонистоннинг турли ҳудудларида содир этилган тўртта портлаш оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлди.
Украинадан қайтган талабалар ўқишини соддалашган тартибда кўчиришга рухсат этилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан Украинадан қайтиб, республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчиришга рухсат берилди.

Шу муносабат билан ариза топширган талабалар жорий йил 26 апрелдан ўқишни кўчириш истагини билдирган олий таълим муассасасига мурожаат қилишлари сўралади.

Бунда ўқишини кўчиришга рухсат берилган фуқароларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришда аввалги йилларда таҳсил олиб, сўнгги йилларда талабалар сафидан четлатилган ёки академик таътилда бўлган фуқароларнинг ўқишини кўчиришга рад жавоби берилади.
Алоқабанк қисқа муддатда яхши даромадга эга бўлиш мумкин бўлган омонатларни тақдим этмоқда

Банк 3 ёки 6 ойлик муддатли омонатларни тақдим этади. Бунинг эвазига мижоз йиллик 21 ва 22% даромадга эга бўлиш мумкин.

Омонатга маблағлар банк кассалари ёки «Zoomrad» мобил иловаси орқали нақд ҳамда нақдсиз, банкларнинг миллий валютадаги UzCard, HUMO ва кобейдж банк карталаридан қабул қилинади.

Омонатнинг энг кам миқдори: 1 000 000 сўм.

Фоизлар муддат давомийлигига қараб 1 ой ёки 2 ой олдиндан тўланади.

Батафсил: +99871 2307777
Telegram | Facebook | Instagram | Сайт | YouTube

Реклама