Surxondaryo viloyati hokimligi
24.4K subscribers
32.8K photos
3.27K videos
1 file
14.1K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
加入频道
Forwarded from Surxondaryo | Kun.uz
Afg‘onistonga jo‘natilgan insonparvarlik yordami tarkibi ma’lum qilindi

Bugun O‘zbekistondan Afg‘onistonga 63 ta vagonga ortilgan navbatdagi insonparvarlik yuklari jo‘natildi. Surxondaryo viloyati hokimligi axborot xizmatining ma’lum qilishicha yuklarning asosiy qismini oziq-ovqat mahsulotlari tashkil etgan.

👉 https://kun.uz/uz/20697464

➡️ Surxondaryo xabarlari
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
O‘zbekistonning Afg‘onistonga yuborgan insonparvarlik yordamini topshirish marosimi bo‘lib o‘tdi (foto)

Yordam karvonidan un, guruch, shakar va boshqa oziq-ovqatlar, birinchi navbatdagi zaruriy tovarlar, kiyim-kechaklar, to‘qimachilik mahsulotlari, umumiy og‘irligi 4 ming tonnadan ziyod ko‘mir o‘rin olgan.

Batafsil — http://dy.uz/22sr4

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Афғонистонга юборилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

👉 Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
"Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Унда Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликлари студиясидан секторлар раҳбарлари, ҳокимликлар ходимлари, алоқадор бошқарма ва уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари ҳам иштирок этмоқда.

Сиёсий-маърифий соатда спикерлар томонидан Ўзбекистон-Корея: мустаҳкам дўстлик ва алоҳида стратегик шерикликмуносабатлари, Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари ҳамда ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтилмоқда.

Ўқув соатини ушбу ҳавола 👉 https://youtu.be/VQ6tRkJ1g28 орқали томоша қилишингиз мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

👉 Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Инсон қадри улуғ

Мамлакатимизда аҳоли ташвиши билан яшаб, ҳудудларни жадал ривожлантиришда секторлар фаолияти йўлга қўйилгани яхши самара бермоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширди. Давлат органларининг одамлар билан бевосита ишлаши учун янги тизим йўлга қўйилди. Бу ҳудудлардаги, шу жумладан, энг олис ва чекка маҳаллалардаги муаммоларни ҳам ўрганиб, ҳал этишга қулай муҳит, одамларнинг бугунги кундан рози бўлиб яшаши учун катта имконият яратди. Жумладан, Сурхондарё вилоят ҳокими раҳбарлик қилаётган 1-сектор ишчи гуруҳи жорий йил ўтган даврида аҳоли муаммоларини ўрганиш юзасидан олис, чекка ҳудудлар ва маҳаллаларда ўтказилган 22 та оммавий сайёр қабулда 2 минг 708 фуқаронинг 3 мингдан ортиқ муаммоси тингланиб, ҳозиргача 2 минг 214 таси ёки 70,2 фоизи ижобий ҳал этилди.

Вилоят биринчи секторининг жорий йилда ўтказган оммавий сайёр қабуллари натижаси бўйича воҳадаги таъмирга муҳтож 114 километр ички йўллар тупроқ йўлдан тош йўлга айлантирилди. Саккизта маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янгидан ичимлик суви тармоқлари тортилиб, 18 мингдан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилди. Аҳоли пунктлари 5 дона янги трансформатор билан таъминланиб, 18 таси таъмирланди. 6 километр масофага янги электр тармоқлари учун бетон ва ёғоч устун ўрнатилиб, ҳудудлар аҳолисига бир маромда электр энергияси етказиб беришга хизмат қила бошлади.

Шунингдек, сектор ҳудудида ўтказилган оммавий қабуллар ва келиб тушган мурожаатлар асосида йилнинг ўтган даврида 426 нафар оилавий шароити оғир фуқаро ва улар яқинларнинг даволаниши, жарроҳлик амалиётларини ўтказиши учун 2 миллиард 910 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Батафсил танишиш учун 👉 https://bit.ly/3JimTtu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Мозори Шарифда инсонпарварлик ёрдами юклари тарқатилмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

👉 Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистон навбатдаги инсонпарварлик ёрдами биродар Aфғонистон халқига жўнатди

👉 Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилган Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, янги корхона GTL, яъни "газни - суюқликка" технологияси асосида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газни қайта ишлаб, 1,5 млн. тонна тайёр маҳсулотлар - авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бундай завод шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, ЖАР ва Малайзияда барпо этилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

👉 Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабари

Ҳурматли истеъмолчилар!

Ҳаво ҳарорати пасайиши ва ёғингарчилик эҳтимоли мавжудлиги сабаби билан табиий газ истеъмолининг ортиши кутилмоқда. Шунинг учун газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни, иситиш асбобларини қаровсиз қолдирмаслигингизни, шу билан бирга ёниш маҳсулотларининг вентиляция тизимига алоҳида эътибор беришингизни сўраймиз.

Тегишли вентиляцияси мавжуд бўлмаган хоналарда тунамаслигингизни ва газ ҳидини сезганингизда 104 телефон рақами орқали газ хизматига мурожаат қилишингизни илтимос қиламиз.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ совуқ об-ҳаво пайтида газ таъминоти тизимидан ўзиб қўйишларнинг олдини олиш мақсадида, истеъмол қилинган «зангори» ёқилғи учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишни ва газ таъминоти хизматлари учун олдиндан тўлов қилишингизни астойдил сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, тўловларни туман газ таъминоти шохобчаларида ва банкларнинг тегишли филиалларида, шунингдек «Apelsin», «Payme», «Oson», «Maroqand», «UPay» ва шу каби мобил иловалар орқали 24/7 режимида амалга ошириш мумкин.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Инсонпарварлик ёрдами юклари тарқатилмоқда

📍
Афғонистон, Мозори Шариф

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

👉 Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
“Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилади

Президентнинг “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (37-сон, 21.12.2021 й.) билан:

▪️ “Бойсун-фарм” ЭИЗ ҳудуди “Термиз” ЭИЗ ҳудуди таркибига қўшилади. “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” ДУК тугатилади.

▫️ “Бойсун-фарм” ЭИЗ иштирокчилари “Бойсун-фарм” ЭИЗ тугатилган кундан бошлаб “Термиз” ЭИЗ иштирокчиси ҳисобланади. Бунда, улардан “Термиз” ЭИЗ иштирокчилари реестрига киритилганлик учун тўлов ундирилмайди. “Термиз” ЭИЗ иштирокчисига айланган тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар ва кафолатлар тўлиқ қўлланилади.

▪️ “Термиз” ЭИЗнинг ҳудудида, шу жумладан қўшиб берилган ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш президентнинг ПФ-5600-сон фармонига мувофиқ электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги “Uzbekistan GTL” заводига ташриф буюрди.

Завод йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газни қайта ишлаб, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрлаш қувватига эга.

Шавкат Мирзиёев мажмуа бўйлаб юриб, технологик жараён билан танишди, бошқарув марказида ёш мутахассислар билан суҳбатлашди.