Surxondaryo viloyati hokimligi
24.1K subscribers
35.1K photos
3.46K videos
1 file
14.7K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
加入频道
Таxиатош туманини ривожлантиришда Сурхондарё вилояти тажрибаси қўлланилади

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги соҳа масъулларидан иборат Ишчи гуруҳ шу кунларда Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида бўлиб турибди.

Президент топшириғи билан Республика вилоятлари Қорақалпоғистондаги барча туманларга бириктирилган бўлиб, Сурхондарё вилоятига Тахиатош туманини ўз тажрибаси асосида ривожлантиришга кўмаклашиш белгиланган.

Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб туманнинг мавжуд имкониятларини ўрганиш мақсадида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Шу асосда бу ерда маҳаллий мутасадди ва мутахассислар билан биргаликда туманни 2022-2024 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари режаси ишлаб чиқилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

👉 Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎄Янги йил шукуҳи | Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

👉 Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Тўра Боболов: Тадбиркорлар қабулини вилоят ҳокимлиги биносида ўтказишимиз нотўғри. Чунки, масъуллар қуруқ ваъда бериб, уни қабулга киришдан қайтаришга уринади. Бугун истисно тариқасида шундай бўлди. Кейинги қабуллар бошқа доимий белгиланган жойда бўлади. Бир нарсани айтишим керак, раҳбарларнинг қандай ишлаётганини тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиши билан ўлчайман.

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг навбатдаги "Тадбиркорлар қабули" бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, вилоят прокурори ўринбосари, Термиз шаҳар ва барча туманлар биринчи ўринбосарлари, иқтисодий корхоналар ва алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Қабулда шаҳар ва туманларидан 22 нафар тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар бўйича вилоят раҳбарига мурожаат қилди.

Мурожаатларнинг асосий қисми тижорат банкларидан кредит олиш, ўз фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида бино ва ер майдони ажратиш, коммунал соҳадаги муаммолар ва бошқа соҳаларга оид масалалар билан боғлиқ бўлди.

Қабулда қатнашган тадбиркорлардан 9 нафарининг мурожаати жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этиладиган 13 та масала бўйича алоқадор ташкилотларга топшириқлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳафтанинг душанба куни вилоят ҳокими раҳбарлигида «Тадбиркорлар қабули» ўтказилади. Қабулда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлар Тадбиркориликни ривожлантириш агентлиги вилоят ҳудудий ваколатли офисининг 📞55 451 55 05, 55 452 55 05 рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

👉 Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг навбатдаги "Тадбиркорлар қабули" бўлиб ўтди

📍https://yangx.top/axborot_xizmati/10587

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

👉 Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таxиатош туманини ривожлантиришда Сурхондарё вилояти тажрибаси қўлланилади

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги соҳа масъулларидан иборат Ишчи гуруҳ Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида бўлиб қайтди.

Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб туманнинг мавжуд имкониятларини билан яқиндан танишиб, шу асосда маҳаллий мутасадди ва мутахассислар билан биргаликда туманни 2022-2024 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари режасини ишлаб чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, Президент топшириғи билан Республика вилоятлари Қорақалпоғистондаги барча туманларга бириктирилган бўлиб, Сурхондарё вилоятига Тахиатош туманини ўз тажрибаси асосида ривожлантиришга кўмаклашиш белгиланган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

👉 Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site