Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov
417 subscribers
7.74K photos
975 videos
4 files
2.38K links
Qashqadaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbari

Xabarlaringizni bizga ulashing: @AhrorSodiqov

Youtube - www.youtube.com/channel/UCOZydXk6DYT-w0kGprxIfwg
加入频道
#тайинлов Яккабоғ ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Яккабоғ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасига Мингбоев Дилшод Шозамонович тайинланди.

Бугун туман ҳокими Яккабоғ туман ҳокимлигида ўтказилган марказий аппарат ва ташкилот раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда ушбу тайинловни эълон қилиб, янги ўринбосарнинг фаолиятига омад ва зафарлар тиланди.

Мингбоев Дилшод Шозамонович бунга қадар Косон туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш коммуникациялар ва коммаунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги қошида очилган Ихтисослаштирилган “Қурилишмашлизинг” АЖ Қашқадарё вилояти филиали минтақавий раиси, Қарши шаҳри “Эскианҳорканалқурилиш” компанияси раҳбари лавозимларида ишлаб келган.
#Тайинлов #Қашқадарё #Vacancy_argos

Очилов Фарход Эшонович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими етакчи инспектори лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Бунга қадар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.
#Тайинлов

Амирқулов Сухроб Мелсович - вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ёрдамчиси котибияти мудири.

Сухроб Амирқулов 1991 йил Қарши шаҳрида туғилган. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси.

У 2020 йилдан буён вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Бош бошқармаси Минтақалараро ва чегараолди ҳамкорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Аъзолик👉@qashvilhokimligi
#тайинлов

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибиятига бош мутахассислар тайинланди

1. Худалов Фазлиддин
- Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши котибияти бош мутахассиси.

Ф.Худалов - 1978 йил Қарши туманида туғилган. 2021 йил май ойидан бошлаб Қарши тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифасида ишлаб келаётган эди.

2. Эгамбердиев Жонибек - Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши котибияти бош мутахассиси.

Ж.Эгамбердиев 1988 йил Касби туманида туғилган. 2021 йил март ойидан Қарши шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш👉@qashvilhokimligi
#ТАЙИНЛОВ

полковник Садиров Азиз Сирожиддинович
Қашқадарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати
#ТАЙИНЛОВ

подполковник Тошев Жасур
Хақбердиевич Қашқадарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати
#тайинлов Қарши тумани ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳига раҳбар тайинланди.

Инатуллоев Марат Инатуллоевич
- Қарши тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Марат Инатуллоев Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Кадрлар бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаган.

Инатуллоев Марат 1984 йилда Қарши туманида туғилган.
#Тайинлов Юсупов Алишер Исмаилович - "Насаф" футбол клуби директори.

У ҳозирга қадар Шўртан газ-кимё мажмуаси тижорат департаментида меҳнат фаолиятини олиб борган.

"Насаф" футбол клуби матбуот хизмати.
#Тайинлов Қамаши туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Ғафуров вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига кузатилди.
#Тайинлов Карамова Комила Зайдуллаевна - Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи.
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
#Тайинлов Джураев Хуррам Абдуразикович янги ташкил этилган Кўкдала туманига ҳоким этиб тайинланиши муносабати билан, Чироқчи тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

Эркаев Нодир Чироқчи туманига ҳоким этиб тайинланди.

Аъзолик👉 @qashvilhokimligi