Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov
427 subscribers
7.74K photos
975 videos
4 files
2.38K links
Qashqadaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbari

Xabarlaringizni bizga ulashing: @AhrorSodiqov

Youtube - www.youtube.com/channel/UCOZydXk6DYT-w0kGprxIfwg
加入频道
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дақилаларда Қарши шаҳрида Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этаяпти.
Forwarded from Xushnudbek.uz
«Қашқадарёда ичимлик суви билан таъминлашни тўлиқ 100 фоизга етказиш учун ҳаракатдан тўхтамаймиз, сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари Қашқадарё вилояти фаоллари билан учрашувда нутқ сўзламоқда.

«Бу ерга келишдан олдин, вилоятдаги аҳволни ва қабул қилинган дастурларни таҳлил қилиб, ҳали кўплаб муаммолар бўйича ечим топишимиз керак, деган фикрга келдим», - деди Президент.

Жумладан, сув муаммосига тўхталиб ўтди. Инфратузилма дастури доирасида ва қўшимча ажратилаётган жами 575 миллиард сўм ҳисобидан 1 минг 823 километр ичимлик сув тармоқлари, 74 та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади.

Натижада 500 минг нафар аҳоли илк бор сифатли ичимлик сув билан таъминланади, 160 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади. Марказлашган ичимлик сув таъминоти 43 фоиздан 58 фоизга етказилади.

110 километр узунликдаги “Яккабоғ-Қарши-Косон” магистрал ичимлик сув тармоғини қуриш бўйича бир ой муддатда қарор тайёрланиб, 2022-2024 йилларда қурилиши таъминланади.


👉 @xushnudbek 👈
#LIVE Sessiya ishida G‘uzor tumani hokimi Bekzod Suyunov Prezidentimizga tuman mahallalarida ish boshlagan hokim yordamchilari faoliyati, "mahallabay" ishlash tizimi va aholini ichimlik suvi bilan ta‘minlash, yoshlarga qo‘shimcha ish o‘rinlari yaratish bo‘yicha amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidan hisobot bermoqda.
Президент: - Кўкдала тумани марказини Қарши шаҳри билан боғловчи 49 километр автомобиль йўлини реконструкция қилиш ҳамда 2 тасмали йўлдан 4 тасмали йўлга ўтказиш бўйича лойиҳа бошланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокимини депутатлар томонидан тасдиқланиш жараёни
Абдулла Орипов ҳақида филм олиш ишлари бошланди

Президентимизнинг бугунги топшириқларидан сўнг Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишланган филм олиш учун манбалар йиғиш мақсадида Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухаликов Қарши шаҳрига етиб келди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига асосан ҳамда халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ Муротжон Бердиалиевич Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент шаҳри,
2022 йил 22 апрель
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
Ғалаба муборак, "Насаф"!

Бугунги голлар шоусига бой бўлган ўйинда ғалаба қозонган воҳамиз бош жамоасини ўзим ва кенг жамоатчилик ҳамда кўп сонли мухлислари номидан табриклайман.

Президентимизнинг куни кеча вилоятимизга ташрифлари давомида Қарши шаҳрида спорт таълими бўйича тақдимот билан танишиш жараёнида Қашқадарё иқтисодиётда, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда бўлгани каби спорт соҳасида ҳам олдинда бўлиши, бунинг учун барча шароитлар мавжудлиги таъкидланган эди.

Ғалабали натижалар ва ютуқлар бардавом бўлаверсин.

Муротжон Азимов, вилоят ҳокими.

Маълумот ўрнида, бугун ОЧЛнинг навбатдаги ўйинида жамоамиз "Ал Садд" жамоаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Сувтушар шаршараси энг севимли экотуристик масканга айланади

Ҳозирда Сувтушар шаршараси объектида зиёрат туризми ва экологик туризмни ташкил қилиш учун зарур инфратузилмани яратиш бўйича тайёрланган лойиҳа ва смета ҳужжатлари асосида қурилиш ишлари бошланиш арафасида.

👉 @Nasafnewsuz
Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг!
Йиғилишда юртимизда мавжуд 122 та музей салоҳиятидан фойдаланилмаётгани таъкидланди.

Музейларда 2,5 млндан ортиқ ашё сақланиб, 112 мингтаси нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланади.

“Лекин қайси ҳоким музейлар муаммоси билан шуғулланди, деган саволга ижобий жавоб йўқ.

Мисол учун, Савицкий, Термиз археология, Ўзбекистон давлат санъат музейларига бутун дунёдан одамлар келади, лекин аҳолимизни бу маданият масканларига бориши тизимли ташкил этилмаяпти.

Шу боис бугун Абдуҳакимовга янги ўринбосарлар – Бахтиёр Ибрагимов, Нусратилла Зикриллаев, Ботир Шахриёровни тайинладим.

Ҳар бир вилоят ҳокимига ҳам туризм бўйича ўринбосарлар берилган. Бундай имконият қачон бўлган?

Бу борада Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Фарғонада туризм бўйича ўринбосарлар яхши ишлаяпти. Қолган ҳудуд масъуллари ҳали "уйғонгани" йўқ", деди Президент.

Шу 4 та ҳудуддан ташқари барча вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати белгилаш, якуни бўйича лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” бир ой муддатда “Афросиёб” тез юрар поездини Шаҳрисабзгача ҳаракатини қайта тиклайдиган бўлди.
Forwarded from Qashqadaryo Viloyat Prokuraturasi (QV)
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги тортишув” жараёни акс этган видеолавҳа юзасидан
Аниқланишича, жорий йилнинг 26 апрель куни соат 17:30 ларда ЙПХ инспектори Б.Б. ҳамкасби Б.К. билан бошқарувидаги “Ласетти” русумли хизмат автомашинасини бошқариб, Чироқчи тумани “Озиқ овқат деҳқон бозори” МЧЖ рўпарасидаги кўчада юзага келган тирбандликни олдини олиш мақсадида, Йўл ҳаракати қоидаларининг 3.27 белгисига риоя этмасдан тақиқланган жойда тўхтаб турган автомашиналарни овоз кучайтиргич орқали йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга чақирган.
Бироқ, фуқаролар Н.Ш., Н.Б., Қ.А., лар ЙПХ инспектори бошқарувидаги автомашинани ҳаракатланишига йўл қўймасдан, ёнига бошқа фуқароларни тўплаб, хизмат автомашинасини тўхтатиб, ЙПХ ходимларини хизмат кийими, боди камераси ва кўкрак нишонини юлиб олиб, уларнинг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатишган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан 26.04.2022 йилда Чироқчи туман прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.Ш., Н.Б., Қ.А., лар қамоққа олинди.
Жиноятнинг бошқа иштиркчиларини аниқлаш бўйича тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча фуқаролар Диққатига!
Бундан кейин ҳам жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан қонун доирасида қатъий муносабат билдирилиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Қашқадарё вилоят прокуратураси.

https://yangx.top/qvprokuratura
30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
#ОЧЛ
"Насаф"ни кейинги босқичга йўл олгани билан табриклайман

Муротжон Азимов, вилоят ҳокими.
Қишлоғим ободлигига ҳисса қўшинг

Кўкдала туманида жойлашган она қишлоғим - Айритом қишлоғини ички йўлларини таъмирлаш бўйича "openbudget.uz"га берган таклифимизга Сиз азизларнинг овозларингиз ва эътиборингиз муҳим, деб ўйладим.

👏 Олдиндан раҳмат

Овоз бериш учун 👇
https://openbudget.uz/boards/5/114138