Kadastr - Live
4.54K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
加入频道
November 17, 2021
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
December 3, 2021
December 4, 2021
December 6, 2021
December 7, 2021
#Kadastr_agentligi #yer_nazorati

Жорий йилнинг 11 ойи давомида Ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва ушбу ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қурилишига оид 15 416 та (2 496,5 га) қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Шундан:
🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда 8 395 та (1 911 га);
🔸 аҳоли пунктлари ерларда 6 331 та (487 га);
🔹 саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда 17 та (2 га);
🔸 ўрмон фонди ерларда 31 та (3 га);
🔹 сув фонди ерларда 83 та (2 га),
🔸 захира ерларда 559 та (91 га)ни ташкил этади.

Аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар:

✉️ 15 416 та
ер қонун бузилишини содир этган шахсларга огоҳлантириш хатлари юборилди;
📝
ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларига 8 500 та (1 173 га) тақдимномалар киритилди;
⚖️ 2 655 та (260,3 га) ҳолатда судларга киритилган даъво аризаларига асосан 496 та (26,7 гектар) ҳолатда суднинг ҳал қилув қарори (ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича) қабул қилинди, 2 159 та (233,6 га) ҳолат бўйича суд жараёни давом этмоқда;

📋 ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш учун
4 720 та (805,9 га) ҳолат юзасидан прокуратура органларига маълумотлар тақдим этилиб, ҳозирги кунда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
December 9, 2021
December 10, 2021
December 10, 2021
December 11, 2021