Audio
25 апрель, душанба.
Ифторлик вақти: 19:15 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
48-қисм. Сўнгги буюк васият. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈

Умра зиёратига борувчи ватандошларимизга сафарга кетишдан аввал махсус нимча, сумка, бейджиклар ҳамда Умра зиёрати ҳақида маълумот берувчи рисола-китоблар тарқатилади. Илк марта Умрага бораётганлар зиёрат ҳақида етарли тасаввурга эга бўлмасликлари табиий, шу сабабли берилган рисолаларни ўқиб, кўп маълумотга эга бўлишлари мумкин. Айниқса, дуолар ёзилган рисола ҳам зиёратчиларга жуда қўл келади. Шахсан ўзим ҳам сафар давомида ушбу рисолалардан фойдаландим ва катта ёрдам берди. Муаллифлардан Аллоҳ рози бўлсин.
Абдулҳаким Орипов ва Орифхон Зокировлар муаллифлигидаги «Умра амаллари ва дуолари» номли рисола сотувга ҳам чиқарилибди. Маълумот беришларича, Умра зиёратига бораётганлар ёки боришни ният қилганлар мазкур рисолани «Новза» ҳамда «Мирза Юсуф» жоме масжидларидаги китоб дўконларидан харид қилишлари мумкин экан.

Forwarded from Zakovat intellektual klubi
❗️Диққат! Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ўртасида “Заковат” турнири ўтказилади
Масс-медиа фонди ҳамда “Заковат” интеллектуал клуби томонидан 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни ҳамда 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб “Заковат” турнири ташкил этилмоқда.
✅ Турнирда Ўзбекистон Республикасида расман фаолият кўрсатаётган барча оммавий ахборот воситалари жамоаси, шунингдек блогерлардан таркиб топган эркин жамоалар иштирок эта олади.
💰Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 200 миллион сўм! Бунда:
1-ўрин — 100 миллион сўм;
2-ўрин — 60 миллион сўм;
3-ўрин — 30 миллион сўм;
4-ўрин — 10 миллион сўм билан мукофотланади.
ℹ️ Ҳар бир ОАВ номидан 1 та жамоа иштирок этиши мумкин ва таркибга киритилган иштирокчилар ушбу ОАВда расмий меҳнат шартномаси билан ишлаётган ходим бўлиши шарт (блогерлар учун бундай талаб йўқ).
👥 Жамоалар таркиби 6 нафар асосий ва 1 нафар захира иштирокчидан иборат бўлади (захира иштирокчи мажбурий эмас). Жамоалар таркибида “Заковат” клубининг профессионал билимдонлари бўлишига рухсат берилмайди.
📩 Турнирда иштирок этиш учун ОАВлар Низомда кўрсатилган ариза намунасини тўлдирган ҳолда, ОАВ раҳбари ёки бош муҳаррирининг имзоси ҳамда ташкилот муҳри билан биргаликда [email protected] электрон почтаси орқали ариза юборишлари лозим. Блогерлар эса www.zakovat.tv/blogerlar манзили орқали ўтиб, махсус анкетани тўлдириб юборишлари лозим.
📆 Аризалар 2022 йилнинг 5 май (шу куни ҳам) кунига қадар қабул қилинади.
🔰 Турнирнинг асосий босқичи “Заковат” интеллектуал ўйини қоидалари асосида, ярим финал ҳамда финал ўйинлари эса брейн-ринг ўйини қоидалари асосида ўтказилади.
📍Турнирнинг ўтказилиш санаси ва жойи қўшимча маълум қилинади.
🌐 Қўшимча маълумот ва турнир Низоми билан www.zakovat.tv сайтида танишишингиз мумкин.
Барча журналист ва блогерларни интеллектуал турниримизга таклиф этамиз!
➖@zakovat

Бугун Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда ўзбек матбуотининг ривожи, унинг эркин фаолият кўрсатиши, энг муҳими — хорижнинг турли агрессив ва зўравонликка асосланган тарғиботларидан ҳимояланиш учун БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича офиси билан яқин ҳамкорлик муҳим экани таъкидланган ва бу борада келишувга эришилган.

Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макронни ушбу мамлакатда бўлиб ўтган Президент сайловида ғалаба қозонгани билан табриклаб, мактуб йўллади.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
Audio
26 апрель, сешанба.
Саҳарлик вақти: 04:04 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
49-қисм. Вафотларидан 5 кун олдин. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈
Саҳарлик вақти: 04:04 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
49-қисм. Вафотларидан 5 кун олдин. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислом молияси бўйича машҳур мутахассис Ҳондамир Нусратхўжаев бошчилигидаги жамоа Ўзбекистондаги илк онлайн закот калькуляторини яратишибди.
🌐 https://zakotim.uz
Бу калькулятор ёрдамида сиз осонликча:
✅ Шахсий бойликларингиз;
✅ Бизнесларингиз;
✅ Инвестицияларингиздан Закотни тўғри ҳисоблаш, шу билан бир қаторда, закот илмини ҳам ўрганиш имконига эга бўласиз!
🌐 https://zakotim.uz
Ишлатиб кўрдим, менга жуда ёқди. Рамазон ойида закот беришни ният қилганларга тавсия этаман.

Туризм ва маданий мерос вазирига 3 та ўринбосар тайинланди
1️⃣ Бахтиёр Ибрагимов — туризм ва маданий мерос вазирининг халқаро туризмни ривожлантириш, ички ва зиёрат туризми масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти директори эди.
2️⃣ Нусратилла Зикриллаев — туризм ва маданий мерос вазирининг инвестициялар, туризм кластерлари ва лицензиялаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Президент Администрацияси масъул ходими эди.
3️⃣ Ботиржон Шаҳриёров — туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари эди.

Отабек Чориев Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари эди.
👉 @xushnudbek 👈
Бунга қадар у инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари эди.
👉 @xushnudbek 👈
Масс-медиа фонди делегацияси кеча Женевада учрашувлар ўтказди.
Кечаги учрашувларда Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет, БМТ бош котиби ўринбосари Татяна Дмитревна, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом, Парламентлараро кенгаш бош котиби Мартин Чунгонг, Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори ўринбосари Хайнц Коллер, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари департамент раҳбари Джанне Магаззени, Халқаро савдо ташкилоти бош директори ўринбосари Чжан Сянчэнь, Корея Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотидаги доимий вакили Таэхо Ли ҳамда бир қатор хорижий давлатлар элчилари билан учрашган ва ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган.

Ифторлик вақти: 19:17 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
50-қисм. Вафотларидан 4 кун олдин. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈
Ифторлик вақти: 19:17 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
50-қисм. Вафотларидан 4 кун олдин. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев раислигида туризм соҳасини янада ривожлантириш мавзусида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда айтилишича, 1 сентябрдан бошлаб, юртимиз бўйлаб саёҳат қилаётган фуқароларга:
- авиа, темир йўл ва автобус чипталари нархининг 15 фоизини (авиатранспортга 200 минг сўмгача, темир йўл ва автобусга 100 минг сўмгача);
- меҳмонхона харажатининг 20 фоизини (бир кеча учун – 80 минг сўмгача);
- музей ва бошқа маданият объектларига чипта нархининг 50 фоизини (битта объект учун – 20 минг сўмгача) қайтариш тизими жорий этилади.
Байрам кунлари ва фестивалларда аҳолининг фаол саёҳат қилишига қулай шароит яратиш учун қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновини ташкил этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунда чипталарга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади.

Xushnudbek.uz
Шавкат Мирзиёев раислигида туризм соҳасини янада ривожлантириш мавзусида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда айтилишича, 1 сентябрдан бошлаб, юртимиз бўйлаб саёҳат қилаётган фуқароларга: - авиа, темир йўл ва автобус чипталари нархининг 15 фоизини (авиатранспортга…
Йиғилишда ҳалигача халқаро ва маҳаллий йўналишларда лоукостерлар фаолияти самарали йўлга қўйилмагани, замонавий “Афросиёб” поездига чипта олиш учун бир неча ҳафта олдин мурожаат қилиш зарурлиги танқид қилинди.
Шу боис бир ой муддатда:
✈️ Фарғона-Бухоро-Фарғона, Фарғона-Урганч-Фарғона йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилади;
🚌 Бухоро-Самарқанд, Бухоро-Хива, Бухоро-Термиз йўналишлари бўйича замонавий автобус ва микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилади;
🚆“Афросиёб” тез юрар поездининг Шаҳрисабзгача ҳаракати қайта тикланади.

❓Рамазон байрами муносабати неча кун дам олиш берилади?
Бугунги видеоселекторда келгуси ҳафтада Рамазон Ҳайити муносабати билан ҳам аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилиши маълум қилинди. Аслида бу янгилик эмас, ўтган йили декабрь ойидаги Президент фармонида бу назарда тутилган эди, бугун қайта эслатиб ўтилди холос.
Кўпчилик дам олиш қайси кунларга тўғри келишини сўрамоқда.
Бу ерда 2 та муҳим маълумотни билишингиз керак:
1️⃣ кетма-кет 5 кунлик дам олиш ҳаммага эмас, фақат ҳафтасига 5 кун ишловчиларга 5 кун дам олиш бўлади. Ҳафтасига 6 кун ишловчиларга эса 4 кун дам олиш берилади;
2️⃣ Президент фармонида 4 май (чоршанба) ва 5 май (пайшанба) кунлари дам олиш кунлари деб эълон қилинган. Лекин бу ерда Рамазон Ҳайити 3 майга тўғри келиши ҳисобга олинган. Ҳали Ҳайит қайси кунга тўғри келиши аниқ эмас, аммо 2 май куни бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Шу сабабли дам олиш кунларида ўзгариш бўлиши мумкин.
Келинг, Ҳайит байрамини 2 майга тўғри келади деб тасаввур қиламиз. Шунда дам олиш кунлари қуйидагича бўлиши мумкин (аммо бу ҳали расмий эмас):
✅ ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун:
1️⃣ 30 апрель (шанба);
2️⃣ 1 май (якшанба);
3️⃣ 2 май (душанба) – Рамазон ҳайити;
4️⃣ 3 май (сешанба) — кўчирилган дам олиш куни;
5️⃣ 4 май (чоршанба) — кўчирилган дам олиш куни.
Изоҳ: 5 кун ишловчилар кўчирилган дам олиш кунлари эвазига 7 май ва 14 май шанба кунлари ҳам ишга чиқиши керак бўлади.
✅ ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун:
1️⃣ 1 май (якшанба);
2️⃣ 2 май (душанба) – Рамазон ҳайити;
3️⃣ 3 май (сешанба) – қўшимча дам олиш куни;
4️⃣ 4 май (чоршанба) – қўшимча дам олиш куни;

Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугун Муҳаммад Юсуф таваллуд топган сана.
Агар шоир ҳаёт бўлганида, бугун 68 ёшга тўлган бўлар эди. Муҳаммад Юсуфни севиб ўқимаган юртдошимиз кам бўлса керак. Унинг жайдари, халқона тилда ёзилган шеърларида самимияти шундоқ уфуриб турар эди.
Келинг, бугун Муҳаммад Юсуф шеърларини биргаликда ўқисак, нима дедингиз?
Шоир айтганидек:
Мендан нима қолар:
Икки мисра шеър,
Икки сандиқ китоб,
Бир уюм тупроқ.
Одамлар ортимдан
Нима деса дер,
Мен сени ўйлайман
Ўзимдан кўпроқ –
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!
Муҳаммад Юсуф шеърлари
👉 https://teletype.in/@xushnudbek/muhammad-yusuf
P.S.: Муҳаммад Юсуфнинг ўзи билан ҳаётда кўришиш насиб қилмаган-у, лекин вафотларидан кейин улар билан боғлиқ кўплаб хотиралар қолган. Масалан, Муҳаммад Юсуфга бағишланган марсияни айтиб, академик лицейга имтиҳонсиз ўқишга кирганман, Муҳаммад Юсуфнинг 50 йиллигига бағишланган оммавий катта тадбирларнинг деярли барчасида чиқиб, шу марсияни айтиб берганман (товба, шунга ҳам 18 йил бўлибди, вақтнинг сувдай оқишини қаранг).
Батафсил мана бу ерда ўқишингиз мумкин, анча йиллар олдин бу ҳақда сайтимда ёзгандим.

Teletype
Муҳаммад Юсуф шеърлари
Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилояти Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келди. Ўрта мактабдан...
Xushnudbek.uz
Бугун Муҳаммад Юсуф таваллуд топган сана. Агар шоир ҳаёт бўлганида, бугун 68 ёшга тўлган бўлар эди. Муҳаммад Юсуфни севиб ўқимаган юртдошимиз кам бўлса керак. Унинг жайдари, халқона тилда ёзилган шеърларида самимияти шундоқ уфуриб турар эди. Келинг, бугун…
Ҳозиргина Кун.уз сайтида ёзувчи ва шоирларнинг Муҳаммад Юсуф ҳақидаги хотираларини ўқиб, мана бу шеър ҳам ёдимга тушиб кетди.
Дўппи киймай қўйди одамлар,
Бир шоир, бир носирдан бошқа.
Сочлар силлиқ,
Силлиқ қадамлар,
У оғирлик қиляпти бошга…
Рост дўппилар,
Ёлғон дўппилар,
Киноларда қолғон дўппилар.
Чуст дўппилар,
Анжон дўппилар,
Мунчоқдек Марғилон дўппилар…
Дўппи киймай қўйди одамлар,
Бир шоир, бир носирдан ўзга,
Мен ҳам сизга бердим саволлар,
Шляпамни бостириб кўзга.
Дўппи киймай қўйди одамлар,
Кўнгил эса кўрмоқ тусайди.
Маданият гуллаган дамлар,
Каллага эътибор сусайди.
Дўппи киймай қўйди одамлар,
На уйда ва на кўчада.
Миртемирлар, Ғафур Ғуломлар
Ечган дўппи қолди токчада…
Бу қандайин кўргулик савдо,
Дўппи киймай қўйди халойиқ.
Бошга лойиқ дўппи йўқдир ё —
Бош қолмади дўппига лойиқ.
Муҳаммад Юсуф
👉 @xushnudbek 👈
Дўппи киймай қўйди одамлар,
Бир шоир, бир носирдан бошқа.
Сочлар силлиқ,
Силлиқ қадамлар,
У оғирлик қиляпти бошга…
Рост дўппилар,
Ёлғон дўппилар,
Киноларда қолғон дўппилар.
Чуст дўппилар,
Анжон дўппилар,
Мунчоқдек Марғилон дўппилар…
Дўппи киймай қўйди одамлар,
Бир шоир, бир носирдан ўзга,
Мен ҳам сизга бердим саволлар,
Шляпамни бостириб кўзга.
Дўппи киймай қўйди одамлар,
Кўнгил эса кўрмоқ тусайди.
Маданият гуллаган дамлар,
Каллага эътибор сусайди.
Дўппи киймай қўйди одамлар,
На уйда ва на кўчада.
Миртемирлар, Ғафур Ғуломлар
Ечган дўппи қолди токчада…
Бу қандайин кўргулик савдо,
Дўппи киймай қўйди халойиқ.
Бошга лойиқ дўппи йўқдир ё —
Бош қолмади дўппига лойиқ.
Муҳаммад Юсуф
👉 @xushnudbek 👈
Kun.uz
Сен қачон ўзингни танийсан, элим? — Муҳаммад Юсуф ҳақида хотиралар
“Римни алишмасман бедапоянгга...”, “Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон...”, “Ўзинг мени улуғлардан улуғимсан, ватаним” мисраларини кўпчилик ёд олган, балки ватан ҳақида ўйлаганда хаёлида биринчи бўлиб жаранглай бошлайди. Бугун – ана шу сатрлар муаллифи…