Xushnudbek.uz
646K subscribers
11.3K photos
2.88K videos
252 files
9.47K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
加入频道
Бугундан Европа чемпионлар лигасининг ярим финал баҳсларига старт берилади.

Сизнингча, ЕЧЛда қайси жамоа чемпион бўлади?
Anonymous Poll
46%
Реал Мадрид
34%
Манчестер Сити
19%
Ливерпуль
2%
Вильярреал
Audio
27 апрель, чоршанба.
Саҳарлик вақти: 04:02 (Тошкент вақти билан)

#TasadduqYoRasululloh

51-қисм. Вафотларидан олдинги 3-2-кунлар. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров


👉 @xushnudbek 👈
«Лазги» халқаро фестивали старт олди, Президент табрик йўллади

Кеча Хива шаҳрида «Лазги» халқаро фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев фестивал иштирокчиларига табрик йўллаб, ўзбек миллий рақс санъати тарихида алоҳида ўрин эгаллайдиган, таъбир жоиз бўлса, унинг гултожи бўлган «Лазги» рақси ўзининг чуқур ҳаётий фалсафаси, бетакрор ижро усули ва жозибаси билан нафақат юртда, балки хорижий мамлакатларда ҳам кенг шуҳрат қозонгани алоҳида қайд этди.

«Кейинги йилларда Янги Ўзбекистонда маданият ва санъатнинг барча соҳалари қатори миллий рақс санъати турларини асраб-авайлаш ҳамда бу йўналишдаги ижодий мактабларга хос бўлган ноёб анъаналарни изчил давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда», - дейилган мурожаатда.

Албатта, бу каби катта халқаро фестиваллар нафақат маданий ва санъат йўналишида, туризм соҳасида ҳам фойдали ва манфаатли бўлиши, шубҳасиз.


👉 @xushnudbek 👈
Бир мурожаат изидан

Андижон давлат тиббиёт институтининг наманганлик талабаларидан шу кунларда жуда кўплаб мактублар олдим. Мурожаатда айтилишича, 200 нафардан ошиқроқ талабалар Наманган вилоятидаги тиббиёт муассасаларига ойлик иш ҳақи тўлаш ваъдаси билан, ўқишдан ажратилиб, ишга юборилган. Аммо бугунга келиб, айрим шахслар уларга ойлик тўланмаслиги, бу амалиёт эканлигини айтишмоқда.

Мазкур масалада Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти билан боғланиб, вазиятга аниқлик киритдим. Уларнинг маълум қилишича, ваъда ўз кучида, уларга албатта ойлик иш ҳақи тўланади. Фақат буни ҳуқуқий томондан асослантириш жараёни бироз вақт олгани учун, ойлик тўлаш кечиккан. Ушбу масала вазирликнинг жиддий назоратига олинди, тез орада ижобий натижа бўлиши айтилди.

Хуллас, ҳурматли талабалар, хавотир олманг, сизларга албатта ишлаган муддатингиз учун ойлик иш ҳақи берилади. Бироз кутиб туринг, агар мабодо, яна натижа бўлмаса, хабар қиларсиз.


👉 @xushnudbek 👈
Жорий йилда айрим йўналишларда фанлар мажмуаси ўзгартирилди

Хабарингиз бор, куни кеча Давлат қабул комиссиясининг баёни билан жорий йилги тест синовларида қўлланиладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди. Фанлар мажмуасида ўтган йилгига нисбатан айрим йўналишларда ўзгаришлар кузатилган.

Расмийлар берган маълумотларга кўра, жами 461 та йўналишнинг 7%ида фанлар мажмуаси ўрни алмашган, яъни биринчи фан иккинчига айланган ва аксинча. 2,8% йўналишда эса битта фан ўзгарган. Фақат битта йўналишда 100% ўзгариш бўлган, яъни Биотиббиёт муҳандислиги йўналишида иккала мутахассислик фани ҳам алмашган.

Қайси йўналишларда қандай ўзгариш бўлди?

Фанлар мажмуасини таҳлил қилиб чиқиб, қуйидаги ўзгаришларни кўрдим. Балки яна бирортаси қолиб кетгандир, аниқланса қўшиб қўяман.

5313000 Биотиббиёт муҳандислиги

Жорий йил: физика ва математика
Ўтган йили: биология ва кимё

***

5313400 Геодезия ва геоинформатика
5311500 Геодезия, картография ва кадастр (функциялари бўйича)
5311501 Геодезия, картография ва кадастр (қурилиш)
5140800 Геология (фаолият соҳаси бўйича)
5311301 Кадастр (кўчмас мулк кадастри)
5311300 Кадастр (фаолият турлари бўйича)
5311302 Кадастр (ҳудудлар давлат кадастри)

Жорий йил: математика ва физика
Ўтган йили: математика ва география

***

5340202 Бино ва иншоотлар қурилиши (транспорт бинолари)

Жорий йил: математика ва физика
Ўтган йили: математика ва чет тили

***

5111200 Ўзбек тили ва адабиёт

Жорий йил: ўзбек тили ва адабиёт ҳамда чет тили
Ўтган йили: ўзбек тили ва адабиёт ҳамда тарих

***

Журналистика йўналишлари

Жорий йил: касбий (ижодий) имтиҳон ҳамда чет тилидан тест
Ўтган йили: она тили ва адабиёт ҳамда чет тили (иккаласи ҳам тест)


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Жорий йилда айрим йўналишларда фанлар мажмуаси ўзгартирилди Хабарингиз бор, куни кеча Давлат қабул комиссиясининг баёни билан жорий йилги тест синовларида қўлланиладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди. Фанлар мажмуасида ўтган йилгига нисбатан айрим йўналишларда…
Эски касаллик

Юқоридаги ўзгаришларда журналистика йўналишини тўғри тушуниш мумкин. Чунки ушбу йўналишларда азал-азалдан касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиб келинар эди. Аммо пандемия сабаб 2 йилдан буён ноиложликдан ижодий имтиҳон тестга алмаштирилганди. Энди шу яна ўз ҳолига қайтди.

Қолган йўналишлардаги ўзгаришларга шу соҳадаги етакчи ОТМлардаги педагог-мутахассисларнинг фикри инобатга олингани айтилмоқда. Хўп, тушунарли, замон талаби билан касблардаги талаб ўзгарган бўлиши мумкин. Аммо нима учун ушбу ўзгариш ҳақида аввалроқ огоҳлантирилмаган? Тестга 2-3 ой вақт қолганда ўзгаришлар киритилиши қай даражада адолатли?

Масалан, ўтган йили октябрь ойида Юридик университетга ўқишга киришда фанлар мажмуаси ўзгариши, тарих ўрнига ҳуқуқ фани киритилиши, аммо бу ўзгариш 2 йилдан кейин, яъни 2023 йилдан жорий этилиши маълум қилинганди. Мана шунақа узоқни кўзлайдиган йўлдан борилса бўлмасмиди? Яъни камида 1 йил олдин муҳим ўзгаришлар ҳақида огоҳлантириш керакмасмиди?

Тўғри, бу ерда бир нечта аргументлар бор.

Биринчи аргумент, ҳамма абитуриент бир хил имконга эга, яъни кимгадир фан ўзгариб, кимгадир эски фан сақлаб қолинмаган. Ҳаммага бир хил ўзгарди.

Ҳа, бу гапда жон бор. Аммо айнан мана шу бир хил имкониятнинг ўзи адолатсизлик ҳисобланади. Яъни аввал бошқа фанга эътиборни кўпроқ қаратиб, сидқидилдан ўша фанни ўқиган абитуриентлар билан, қўл учида ўқиганларнинг имконияти деярли тенглашиб қолди.

Иккинчи аргумент, саволлар фақат мактаб дарслигидан бўлади, мактабда яхши ўқиган бўлса, нима муаммо?

Ҳа, бу ҳам мантиқан тўғри. Аммо мактаблардаги ўқитиш сифати ҳали талаб даражасига кўтарилмаган бир шароитда, "биз исталган пайт, исталган фанни ўзгартира оламиз, керак бўлса ўқигин" дейиш ҳам унчалик тўғри эмас.

Учинчи аргумент, ўзгаришлар жуда кам йўналишларда бўлди, эътибор қилишга арзимайди. Жуда норози бўлса, ана, ўзи яхши ўқиган фани бўйича бошқа йўналишга топширсин.

Тўғри, 461 та йўналиш ичида ўзгарганлари саноқли, умуман олганда, аҳамият бермаса ҳам бўладигандек гўё. Аммо ўзимиз ёшлардан кўп норози бўламиз, бир тайинли касбни эгаллаш бўйича аниқ мақсади йўқ, шохдан-шохга сакраб юришади, қайси соҳани эгаллаши қизиқмас, ўқишга кирволса бўлди, деймиз. Бироқ яна ўзимиз аниқ касбни мақсад қилган кам сонли ёшларнинг оёғига болта уриб, кутилмаган ўзгаришлар қилиб, "ёқмаса, ана бор, бошқа йўналишга топшир" деймиз. Бу сизларга ғалати кўринмаяптими, ҳурматли масъуллар?

Хуллас, бу таълим тизимига теккан эски касаллик. Яъни жиддий ўзгаришлар доим қисқа вақт қолганда маълум қилинади. Кутилмаганда аҳоли ўртасида шок пайдо қиладиган қарорлар қабул қилинади. Мана шу қарорларга олдиндан тайёрлаш, огоҳлантириш, тушунтириш деган нарсалар йўқ. Бу таълим соҳасида, айниқса қабул жараёнларида бюрократиянинг ҳиссаси катта эканлигидан далолат. Вазирлик кўп масалада ўзи мустақил қарор қабул қила олмайди, ДТМ мустақил ҳаракат қилолмайди. Йил бошида келишилган бирор кичик ўзгаришларни тасдиқлатгунча, йил якунлаб қолган бўлади.

Ҳа, тўғри, яна айтишингиз мумкин, таълим шошқалоқни ёмон кўради, шошилиб қабул қилинган қарор, таълимга салбий таъсир ўтказиши мумкин, ўшанчун етти юз марта ўлчаб, кейин кесамиз, деб. Тўппа-тўғри. Сиз ҳақсиз. Аммо бир савол: агар таълим шошқалоқни ёмон кўрса, унда нега тестга 3 ой қолганда бундай ўзгаришлар қилинди? Шуни кейинги йилдан қилса бўлмасмиди? А, лаббай?


👉 @xushnudbek 👈
Шанба куни умумхалқ ҳашари бўлади

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига (199–Ф, 26.04.2022 й.) кўра, 2022 йил 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Шанба куни умумхалқ ҳашари бўлади Ҳукуматнинг тегишли фармойишига (199–Ф, 26.04.2022 й.) кўра, 2022 йил 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.…
❗️Ҳашар муносабати билан иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас, токи ходим ўзи рози бўлмас экан...

2022 йил 30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши маълум қилинди. Одатда, ҳашар муносабати билан ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи ушлаб қолиниб, “Маҳалла” хайрия жамоат фондига ўтказиб берилишига одатланиб қолганмиз. Яъни ҳеч ким ходимлардан сўраб ҳам ўтирмайди, шунчаки бухгалтерлар ёппасига 1 кунлик иш ҳақини ўтказади, тамом.

Кўпчилик ходимлар эса буни сезмайди ҳам, ой охирига борганда сал камроқ ойлик чиқади, ўзи шунақа чиқибди-да ойлигим, деб ўйлашади.

Бироқ, бир нарсани унутмаслигимиз лозимки, ҳашар муносабати иш ҳақидан ушлаб қолиниши мутлақо ихтиёрийдир.

Чунки, Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги бўлмай туриб унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас. Шунингдек, мазкур моддада иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, улар орасида ҳашар назарда тутилмаган.

Розилик деганда ҳар бир ходимнинг ёзма розилиги назарда тутилади. Кўп ҳолатларда шунчаки ташкилот ходимлари жамоаси номидан битта протокол қилиниб, худдики ўша мажлисда ҳамма ходим қатнашгану, ҳашарга 1 кунлик иш ҳақини беришга рози бўлгани ҳақида ёзиб қўйилади. Лекин ходимлар буни билмайди ҳам. Аслида бу ҳам нотўғри, бунақа усул билан ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонуний!

Ҳашар - бу ўзбекона удум, миллий урф-одатимиз. Имконингиз бўлса, ҳашарда албатта қатнашинг, атрофимизни ободонлаштириш, тозалаш ишларида фаол бўлинг. Кам таъминланган, ногиронлиги бор оилаларга ёрдам қўлини чўзинг, улардан ҳол-аҳвол сўранг. Жамоатчилик ишларида бефарқ бўлманг.

Аммо 1 кунлик иш ҳақингизни "Маҳалла" хайрия фондига ўтказиш ёки ўтказмасликни ўзингиз ҳал қилинг. Бу сизнинг мутлақ ихтиёрингиз. Чунки сиз у пулни ҳалол ишлаб топгансиз, ўзгалар сиздан сўрамасдан уни ишлатишга ҳаққи йўқ. Шуни билиб қўйсангиз, ёмон бўлмасди.


👉 @xushnudbek 👈
52. Rafiqul a'lo sari. Tasadduq, yo Rasululloh
27 апрель, чоршанба.
Ифторлик вақти: 19:18 (Тошкент вақти билан)

#TasadduqYoRasululloh

52-қисм. Рафиқул аъло сари. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
27 апрель, чоршанба. Ифторлик вақти: 19:18 (Тошкент вақти билан) #TasadduqYoRasululloh 52-қисм. Рафиқул аъло сари. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан. Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров 👉 @xushnudbek 👈 – 52. Rafiqul a'lo sari. Tasadduq, yo Rasululloh
Шу билан 52 қисмдан иборат «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» маърузалар тўплами ўз ниҳоясига етди.

Муаллиф муфтий Нуриддин домла Холиқназаровдан ҳамда маърузаларни тинглаган каналимизнинг барча обуначиларидан Аллоҳ рози бўлсин. Пайғамбаримиз, етти олам сарвари Муҳаммад (с.а.в.) сиймосини сизларга танитиш, уларга нисбатан қалбингиздаги муҳаббатни янада кучайтиришга оз бўлса-да ҳисса қўша олган бўлсак, бундан бошимиз кўкка етади.

Қадр кечаси барчангизга хайрли бўлсин.


👉 @xushnudbek 👈
«Умра» сафарига ноқонуний юбориш билан шуғулланган МЧЖ фош этилди

ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ томонидан тегишли рухсатномага эга бўлмасдан, фуқароларни «Тошкент-Дубай-Жидда» йўналиши орқали «Умра» зиёратига юбориш ҳолати аниқланди.

Хусусан, МЧЖ ходими Х.А. Наманган вилоятида яшовчи икки фуқаронинг ишончига кирган ҳолда уларни 6200 АҚШ доллари эвазига «Умра» сафарига жўнатишни ваъда қилиб, олдиндан 3100 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, МЧЖ офиси ва ходимларининг автомашиналари текширилганда, жами 116 нафар фуқаронинг хорижга чиқиш паспортлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, 66 нафар фуқарони «Умра» сафарига юбориш мақсадида улардан жами 162 минг АҚШ доллари олинганлиги ҳам маълум бўлди.

МЧЖ ўз мижозларини БАА ва Саудия Арабистони ўртасидаги давлат чегарасидан ўтказишда Марказий Осиё республикаларининг сохта фуқаролик паспортларидан фойдаланиш механизмини йўлга қўйган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан МЧЖ масъулларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈