24-25 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Жумладан:
Қашқадарё — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор;
Сурхондарё — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ;
Самарқанд — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон;
Навоий — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана;
Жиззах — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод;
Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон;
Фарғона — Сўх, Фарғона, Бешариқ;
Андижон — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳрида.
Ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлишлари сўралади.
👉 @xushnudbek 👈

Xushnudbek.uz
Бугун соат 21:30 да "Заковат"нинг Баҳорги мавсум иккинчи ўйинида Жобир Аҳмедов жамоаси иштирок этади. Шунингдек, мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида соат 21:30 дан бошлаб @zakovat Телеграм каналида овозли ҳамда матнли трансляция ҳам ташкил этилади. Саволларни…
❗️”Заковат” бошланди. Саволлар муҳокамаси @zakovat каналида.
Audio
23 апрель, шанба.
Саҳарлик вақти: 04:08 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
43-қисм. Буюк фатҳ. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров

Давлат хизматларидан фойдаланишда Мобил-ID тизими жорий этилади
Президентнинг тегишли фармонига (ПФ–113-сон, 20.04.2022 й.) кўра, 2022 йил 1 августдан:
➖ давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилади;
➖Мобил-ID тизими шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади;
➖шахсни Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш ДХМ ёки нотариал идора томонидан ёхуд ЯИДХП мобил иловаси орқали амалга оширилади;
➖ бевосита Марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабргача тўлов ундирилмасдан (бепул), 2023 йил 1 январдан БҲМнинг 2 фоизи (5400 сўм) миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади;
➖Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин;
➖фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.

Лойиҳа: никоҳланувчилар 1 ой кутишига оид қоида бекор бўлиши мумкин
Амалдаги Оила кодексининг 13-моддасига кўра, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач амалга оширилади.
Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасида мазкур 1 ойлик муддатни бекор қилиб, унинг ўрнига "белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтгач" ФҲДЁда никоҳни қайд этишга рухсат бериш таклиф этилмоқда.

regulation.gov.uz
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Бугун — 23 апрель куни пойтахтдаги “Дўстлик” истироҳат боғида “Яшил Макон” I Халқаро экологик фестивали старт олди. Эртага ҳам давом этадиган тадбирда Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари соат 9:00 дан 22:00 гача электромобиллар кўргазмаси, экология ва инсон бадиий кўргазмаси, ECO EXPo экологик тоза маҳсулотлар ва сувенирлар кўргазма-ярмаркасига ташриф буюриш имкониятига эга бўлишади.
24 апрель — фестивалнинг иккинчи куни “Есо- Zakovat” интеллектуал ўйини бўлиб ўтади. Ўйин саволлари экология ва табиий ресурслар мавзуларида бўлади. Ғолиб жамоа махсус соврин билан тақдирланади.
👉 @xushnudbek 👈
24 апрель — фестивалнинг иккинчи куни “Есо- Zakovat” интеллектуал ўйини бўлиб ўтади. Ўйин саволлари экология ва табиий ресурслар мавзуларида бўлади. Ғолиб жамоа махсус соврин билан тақдирланади.
👉 @xushnudbek 👈
Audio
23 апрель, шанба.
Ифторлик вақти: 19:13 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
44-қисм. Макканинг фатҳ этилиши. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈
Ифторлик вақти: 19:13 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
44-қисм. Макканинг фатҳ этилиши. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда “Гуанджо клиникасининг сирини фош қилишибди” деб номланган видео тарқалмоқда. Бу бўйича Тошкент шаҳар ИИББ баёнот берди.
«GUANGZHOU MEDICAL of CHINA» МЧЖ мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми «б» банди (“Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида мазкур клиниканинг Тошкент шаҳридаги ва бошқа вилоятлардаги филиалларида текширув ўтказилган. Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

24 апрель, якшанба.
Саҳарлик вақти: 04:06 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
45-қисм. Ўғиллари Иброҳим вафоти. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈
Саҳарлик вақти: 04:06 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
45-қисм. Ўғиллари Иброҳим вафоти. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Zakovat intellektual klubi
📺 Oliy Liga-2022 Bahorgi mavsumning 2-o‘yinidagi Jobir Ahmedov jamoasi ishtirokidagi bahsning to'liq videosi YouTube'dagi rasmiy kanalimizga joylandi.
👉 https://youtu.be/YZwEu9AGBCM
Boshqa o'yinlar:
1️⃣ Bahorgi mavsum 1-o‘yin. Azamat Matkarimov jamoasi.
➖ @zakovat

YouTube
Zakovat. Jobir Ahmedov jamoasi. Bahorgi mavsum 2-o‘yin (22.04.2022)
Jamoa tarkibi:
1. Xayotilla Rahmonov
2. Temur Mirzayev
3. Rushana Rajabova
4. Umid Narimov
5. Xushnudbek Xudoyberdiyev
6. Jobir Ahmedov – jamoa sardori.
"Zakovat" intellektual klubining rasmiy kanali
Barcha qiziqarli savollar biz bilan birga!
#Zakovat…

Ифторлик вақти: 19:14 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
46-қисм. Ёлғончи Мусайлама. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈
Ифторлик вақти: 19:14 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
46-қисм. Ёлғончи Мусайлама. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈
Audio
25 апрель, душанба.
Саҳарлик вақти: 04:05 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
47-қисм. Видолашув ҳажи. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

‼️Фирибгарларга алданманг: OLXдан нарса сотаётганда эҳтиёт бўлинг
Бугунги кунда энг кенг тарқалган фирибгарлик турларидан бири шу. Мабодо интернетда бирор буюм сотиш учун эълон берсангиз, катта эҳтимол билан фирибгарлар қармоғига тушишингиз мумкин.
Фирибгарлар сизга Телеграмдан ёзиб, маҳсулот ёққанини, лекин ўзи ҳозир бошқа жойдалиги, ҳозирча закалат бериб туришини, маҳсулотни 1-2 кунда кўришиб, олиб кетишини айтади. Сизга ҳам бу маъқул келади. Шундан сўнг у сизга нотаниш сайтга ҳавола (линк) юборади ва “мана, пул ўтказдим, оволинг” дейди. Сайт манзили Click, Payme ёки Olx сайтлари номига ўхшаш бўлади. Сиз ўша сайтга кириб, пластик рақамингиз, амал қилиш муддати ва SMS-кодни киритасиз, қарабсизки бор пулингиздан айриласиз.
Илтимос, бунчалик содда бўлманг.
Интернетдаги бошқа фирибгарликлар ҳақида маълумот:
➖Акцияда ғолиб бўлдингиз
➖Ёш боласи борларга пул бериляпти
➖Click’дан безовта қиляпмиз, пластигингизни бузмоқчи бўлишяпти
➖Хориждаги қариндошингиз катта мерос қолдирди

Яна ўша гап
➖Мана бунақа хатлар олсангиз, дарров ҳовлиқиб, миллиардер бўлиб кетдим деб ўйламанг. Сизга хориждан ҳеч ким бир тийин ҳам пул юбормайди. Чет элда сиз танимаган бирорта бойвачча қариндошингиз ҳам йўқ, бўлган тақдирда ҳам меросини сизга қолдирмайди, ишонаверинг.
➖Кимдир "катта бизнесменман, хорижда компаниям бор, менга шерик бўл, фойда зўр қолади, ишонишинг учун бошида атиги 100 доллар тиксанг бўлди" деса ҳам ишонманг. Мингта сизга ўхшаган шунақа содда одамни алдаса, 100 минг доллар бўлади.
➖Кимдир Facebook ёки Instagram'дан сизга хорижий хайрия фондида ишлайман, менга ёрдаминг керак, Ўзбекистонга катта пул юбормоқчиман, деса ҳам "савоб бўлади" деб дарров югуриб кетманг. Катта фондлар хайрия юбормоқчи бўлса, нима қилиш кераклигини яхши билишади, сиздан сира ёрдам сўраб ўтирмайди, ўзингизга юқори баҳо бериб юборманг.
✅Хуллас, интернетдаги ҳар қанақа хабарга ҳам ишонаверманг. Сал ўйланг. Бошимиз ва уни ичидаги миямиз ишлатиш учун бизга берилган, шунчаки кўтариб юриш учун эмас.

Аукционда 1 гектар ери бўлган давлат активи 125 млрд сўмга сотилди
"Е-auksion" платформасидаги савдолар кузатиб борилса, сўнгги пайтларда айрим йирик давлат объектлари катта суммада сотилмоқда. Масалан, яқиндагина 208 млрд сўмга сотилган давлат мулки бунга мисол бўла олади.
Бугун бўлиб ўтган савдода бошланғич нархи 75,6 млрд сўм бўлган Геология давлат қўмитасининг биноси ва ер майдони 124,7 млрд сўмга сотилибди.
Савдо 1 соатдан ортиқ вақт давом этган. 5 нафар талабгор ўртасида ўтган савдода 1,3 гектар ер майдонига эга бўлган мулк 49 млрд сўм қимматроққа сотилган.
Ғолиб "XAMKOR INSHAAT" МЧЖ. Ушбу фирма таъсисчилари сифатида Кипрда рўйхатда олинган HIMEND LIMITED компанияси (48% улуш) ва ўзбекистонлик уч нафар жисмоний шахс кўрсатиб ўтилган.
Қизиқ томони, худди шу компания ўтган йил октябр ойида Геология қўмитасига қарашли, қўмита биноси яқинида жойлашган «Минерал ресурслар институти» давлат муассаси биносини 71,6 млрд сўмга сотиб олган.

Fanlar_majmuasi-2022.pdf
9.4 MB
⚡️Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
#abituriyent
Давлат қабул комиссиясининг 13-сон баёни билан 2022-2023-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари билан юқоридаги PDF файлда танишишингиз мумкин.
❗️Жорий йилда айрим йўналишларда фанлар мажмуаси ўзгарган. Ўзгарган йўналишлар рўйхати мана бу ерда.

❗️Жорий йилда ҳам тестда максимал балл 189 бўлади
Демак, жорий йилда худди ўтган йилдагидек 5 та фандан тест олинади ва тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 бўлади.
👉 Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):
1) Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили)
2) Mатематика
3) Ўзбекистон тарихи
Учала фаннинг ҳар биридан 10 тадан савол тушади, ҳар бири учун 1,1 балл берилади.
Мажбурий блокдан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.
👉 Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):
1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3,1 балл;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 2,1 балл.
Мутахассислик фанидан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.
⌛️ Ўйлаш учун жами 3 соат вақт. Агар чет тилидан сертификати бўлсаю, фақат мажбурий блок ва 1 та мутахассислик фанидан тест топширса, унда 2 соат берилади. Бу вақт ичига жавобларни бўяш ҳам киради, яъни бўяш учун алоҳида қўшимча вақт берилмайди.
✅ ХУЛОСА: жорий йил 5 та фан, 90 та савол, 189 максимал балл.

❗️Жорий йилда ҳам тестда максимал балл 189 бўлади Демак, жорий йилда худди ўтган йилдагидек 5 та фандан тест олинади ва тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 бўлади. 👉 Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади): 1) Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили)…
❓Тестда ўтган йилгидан қандай ўзгаришлар бор?
Абитуриентлар эътибор бериши керак бўлган айрим жиҳатлар маълум бўлди.
1️⃣ Мутахассислик блокида саволлар сони оширилди. Ўтган йили "спецблок"да 20 тадан жами 40 та савол берилганди. Жорий йилда 30 тадан жами 60 та савол берилади;
2️⃣ Мутахассислик блокида биринчи ва иккинчи фанга бериладиган балл миқдори фарқ қиладиган бўлди. Ўтган йили иккала фанга ҳам бир хил 3,15 баллдан берилганди. Жорий йилда биринчи ўриндаги муҳим фанга 3,1 балл, иккинчи фанга 2,1 балл бериладиган бўлди. Демак, бир-бирига мос 5 та йўналиш танлашда ҳам бу йил ўзгаришлар бўлади. Ўтган йили иккаласига бир хил балл берилгани учун биринчи ва иккинчи фанга ажратилмаганди. Энди бу йил шунчаки 2 та фан тўғри келиши кифоя эмас, уларнинг муҳимлик ўрни ҳам аҳамият касб этади;
3️⃣ Йўналишидан қатъи назар барча учун тушадиган мажбурий блокдаги 3 та фанга бериладиган балл миқдори камайтирилди. Ўтган йили 2,1 баллдан берилганди, жорий йилда 1,1 баллдан бериладиган бўлди. Бу дегани мажбурий блокдан кўп балл тўплаб бўлмайди. Ўтган йили мажбурий блок 63 балл берарди, бу йил 33 балл тўплаш мумкин. Демак, жорий йилда асосий балларни мутахассислик фанларидан тўплаш мумкин, 2 та фанга жами 156 балл (82,5%) берилмоқда.

Хивада «Лазги» халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади
25-30 апрель кунларига мўлжалланган мазкур тадбир UNESCO, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа идоралар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Фестиваль доирасида рақс санъатига бағишланган кўргазма павильонлари, миллий чолғу асбоблари ва либослари, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ҳамда, уларни Ичан-қалъа мажмуаси ҳудудида савдо қилиш ташкил этилди.
Барчани ушбу фестивалга таклиф этамиз.