O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.6K subscribers
30.8K photos
3.34K videos
58 files
15.5K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://yangx.top/a_xaitov
加入频道
Туман мутасадди раҳбарлари депутатларга ҳисобот берди

😎 O'zLiDeP Қўшработ туман Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Кенгаш ва депутатлик гуруҳининг 2025 йилги иш режалари муҳокама қилинди.

🔼 Шунингдек, йиғилишда Қўшработ туман автомабил йуллари ҳудудий бўлими бошлиғи А.Туронов ва туман Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бўлими бошлиғи У.Боймановнинг ҳисоботлари эшитилди.

Эшитувдаги тўртта масала ҳам депутатларнинг муҳокомасида бўлди, камчиликлар юзасидан таклифлар билдирилди ва мазкур массалалар туман сессиясига киритилиб депутатлар назоратига олинди.

#uzlidep #deputatlik_eshituvi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қамашида спортга эътибор: инфратузилма ривожланмоқда

😎 Қамаши туманида спорт инфратузилмасини ривожлантириш, ёшларни спортга жалб қилиш ва юқори натижаларга эришиш йўналишида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи томонидан ўтказилган назорат эшитувида бу борадаги муваффақиятлар муҳокама қилинди.

🔼 Жорий йилда Қамашидан 125 нафар спортчи ҳудудий ва миллий терма жамоаларга жалб этилган. Париж-2024 Олимпиадасида оғир атлетика ва пара пауэрлифтинг бўйича икки маҳаллий спортчи иштирок этди. Шунингдек, ёш спортчилар турли чемпионат ва кубокларда 173 та медаль қўлга киритди.

🖐 “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 51,885 нафар ёшлар спорт мусобақаларига қамраб олинди. “Беш ташаббус паралимпиадаси”да 275 нафар ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этди.

Туманда 4 та янги спорт майдончаси қурилган. 2025 йилда яна 2 та майдон барпо этилиши режалаштирилган. Шунингдек, спорт мактабларига 423 миллион сўмлик спорт анжомлари етказиб берилган.

↗️ Мазкур ташаббуслар ёшларни спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва халқаро ареналарда юқори натижаларга эришишга хизмат қилмоқда.

#uzlidep #deputatlik_eshituvi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP фракциясида кўриб чиқилган қонун лойиҳалари депутатларнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.

🔍Хусусан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг такомиллаштирилиши ҳамда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳалари юзасидан муҳокамалар бўлди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM