"YUKSALISH" HARAKATI
2.97K subscribers
3.78K photos
610 videos
7 files
2.04K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩info@yumh.uz

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
加入频道
April 14, 2021
June 4, 2021
June 18, 2021
July 6, 2021
July 8, 2021
July 12, 2021
#Сайлов_2021

Бугунги кунда кўпчилик инсонлар ижтимоий тармоқларда шахсий аккаунтларига эга. Бу ерда улар ўзаро муҳим хабарларни алмашади, сўнгги янгиликлар билан танишади. Сиёсий партиялар ҳам глобал тармоқ орқали аудитория билан интерфаол алоқа олиб бориш технологияларини ўзлаштирмоқда.

Жумладан, партиялар ижтимоий тармоқларда ўз иштирокларини ошириш мақсадида Facebook'да расмий саҳифа, Telegram'да каналлар очишган. Уларнинг деярли барчасида партиянинг расмий веб-сайти ҳамда партия нашрларидаги материалларга, партия фаолиятига оид фото ва видеоматериалларга ҳаволалар билан улашилмоқда.

2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловларидан буён сиёсий партияларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуначилар сони ошган. Масалан, ЎзЛиДеП ва "Адолат" СДП партияларининг Facebook'даги саҳифаларига обуна бўлганлар сўнгги икки йилда 22 фоиздан 46 фоизгача ошган. Тегишли равишда "Миллий тикланиш" ДП ва Халқ демократик партиясининг обуначилари эса икки баробар юқори. Энг кўп ўсиш янги тузилган Экологик партияда кузатилди — 8,4 баробар кўп.

Сиёсий партиялар Telegram мессенжерида ҳам иштирокини сезиларли равишда оширган. Масалан, 2019 йил сентябрда ЎзЛиДеп Telegram-каналида обуначилар 2,5 мингга яқин эди, ҳозирда уларнинг сони 75 мингдан ортган. Бироқ битта эълон қилинган маълумотни кўрувчилар сони 1,1 мингдан, кунлик кўрув эса 12,1 минг фойдаланувчидан ошмайди. ЎзЛиДеП каналида қамров бўйича жалб қилиш коэффициенти (ERR) — барча сиёсий партиялар орасида энг кам (1,4 %). "Миллий тикланиш" ДП каналида обуначилар 36 мингдан ошади. Партия кунига 14 га яқин маълумот жойлайди, уларнинг ҳар бирини ўртача 1,2 минг фойдаланувчи ўқийди. Энг кам обуначиси бўлган партия канали Ўзбекистон халқ демократик партиясига тегишли — 5,9 минг атрофида (2019 йилга нисбатан 15 марта кўп). Лекин ХДПнинг ERR бўйича кўрсаткичи юқори — 16,67 %.

Навбатдаги #инфографикада сиёсий партияларимиз ижтимоий тармоқларда қанчалик фаол эканлигини таҳлил қилдик.

@uzbyuksalish
August 17, 2021
January 28, 2022
February 4, 2022
February 14, 2022