Самарқанд вилояти прокуратураси органлари томонидан вояга етмаганларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли таъминлаш, айниқса етим ва ота - она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида тизимли таҳлиллар ва ўрганишлар олиб борилмоқда.
Вилоят прокурори М.Эшназаров раҳбарлигида туман (шаҳар)ларда ҳудудий прокурорлар бошчилигида ишчи гуруҳлари тузилди.
Ўрганиш ва таҳлил натижаларига кўра, вилоят прокуратураси органлари ишчи гуруҳларининг амалий кўмаги билан оилавий болалар уйларида тарбияланаётган ва ота - она қарамоғидан маҳрум бўлган 236 нафар болаларнинг муаммоларини ҳал этиш учун 1 млрд. 975 млн. сўм маблағлар ажратилган.
Шунингдек, вилоят прокуратураси ташаббуси билан уларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида банкда 32 нафар боланинг ҳар бирига жамғарма очтирилиб, прокуратура депозит ҳисоб рақамидан 10 млн. сўмдан жами 320 млн. сўм маблағ ажратиб берилди.
Аҳамиятлиси, 32 нафар болалар барча шароит ва қулайликларга эга уй-жойлар билан таъминланди.
Ушбу уй-жойлар вилоятнинг Ургут ва Иштихон туманлари ҳамда Самарқанд шаҳрида вилоят прокуратураси ва секторлар раҳбарлари иштирокида тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt

Жиззах вилояти прокурори И.Эргашходжаев ва вилоят ИИБ бошлиғи Ғ.Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан тунги вақтда Ғаллаорол туманидаги "Кўкгумбаз" ва "Маданият" ҳамда Бахмал тумандаги "Оқтош" маҳаллаларида бўлиб, "маҳалла еттилиги"нинг фаолияти, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги ҳамда тезкор-профилактик тадбирларининг “Долзарб 40 кунлиги” доирасида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи ўрганилди.
Ўрганишда, туман секторлар раҳбарлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан, “маҳалла еттилиги”нинг бу борадаги амалга оширилаётган ишлари ва келгусидаги белгиланган режалари ҳақидаги ахборотлари эшитилди.
Шунингдек, Ғаллаорол ва Бахмал туманларининг ҳар бир маҳалласида жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан индивидуал тартибда ишлаш ва маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ўрганишда, туман секторлар раҳбарлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан, “маҳалла еттилиги”нинг бу борадаги амалга оширилаётган ишлари ва келгусидаги белгиланган режалари ҳақидаги ахборотлари эшитилди.
Шунингдек, Ғаллаорол ва Бахмал туманларининг ҳар бир маҳалласида жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан индивидуал тартибда ишлаш ва маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Жиноят фош қилинди
Фуқаро С.Ж. Тошкент вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир жараёнида Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси А.И. Олмалиқ шаҳрининг Хонобод кўчасида жойлашган 0,28 гектардан иборат ер участкасини 3 қисмга бўлиб бериш ҳамда ҳар бир ер участкасига алоҳида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 4 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора сифатида талаб қилиб, олдиндан 1 800 АҚШ долларини олиб, кейинчалик қолган 2 200 АҚШ долларини ариза муаллифидан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ижроси
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Тўрақўрғон туманида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 34 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.
Уларнинг 39 та масаладаги мурожаатларидан 14 таси жойида ижобий ечимини топди, 2 та масалада ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.
Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.