UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
10.6K photos
1.16K videos
35 files
1.65K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
加入频道
#RASMIY_XABAR

Ўзбекистонда туман мактабгача таълим бўлимлари тугатилиши мумкин

Мактабгача таълим вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан туман мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини тугатиш ҳамда бошқа масалаларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Айни пайтда, вазирлик ҳар томонлама таҳлил ўтказиш ва туман мактабгача таълим бўлимларини оптималлаштириш бўйича масъул бошқарма ва идоралардан, жумладан, ҳудудий бошқармалардан таклифларни йиғиш, шунингдек, Молия вазирлиги билан ҳамкорликда барча механизмларни батафсил ишлаб чиқишни режалаштирилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#RASMIY_XABAR

Республика онкология марказининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиаллари муайян муддатга сотувдан олинди.

Республика онкология маркази биноси сотувда, марказ янги қурилаётган онкология комплексига кўчиб ўтади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#RASMIY_XABAR

⚡️Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
#Rasmiy_xabar

Робахон Махмудова "Адолат" СДП раиси этиб сайланди

Бугун, 20 январь куни "Адолат" социал демократик партияси Сиёсий Кенгашининг Пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда партиянинг 2023 йилги фаолияти якунлари ҳамда 2024 йилги фаолият йўналишлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Пленумда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов ўз аризасига мувофиқ, Сиёсий Кенгаш аъзоларининг очиқ овоз бериш йўли билан партия Сиёсий Кенгаши раиси лавозимидан озод этилди.

Партия раислигига Махмудова Робахон Анваровна номзоди кўриб чиқилиб, Сиёсий Кенгаш аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.

Каналга уланиш:
@uzauz