TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.74K subscribers
8.77K photos
944 videos
10 files
7.06K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#биласизми #ПҚ_138 #ер_назорати

⚡️Ерлардан фойдаланишда жамоатчилик назорати кучайтирилади

✍️“Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ138-сон, 21.02.2022 й.) қабул қилинди.

🔸Қарорга мувофиқ, Бош прокуратура таркибида Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бўлимлари ташкил этилди.

🔸“Е-YER NAZORAT” тизимида ер участкалари билан боғлиқ содир этилган жиноятлар бўйича маълумотлар харитаси алоҳида юритилади.

🔸Кадастр агентлиги барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўради.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ПҚ_138 #ер_назорати

⚡️Ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишда жамоатчилик назорати

Ҳукумат қарорига биноан 1 мартдан бошлаб

🔹аҳоли ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича Бош прокуратура (1007) ва Кадастр агентлигига (1097) юборилган фотосурат ва видеоёзувлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

🔹фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда махаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига ўз ҳудудида қурилиши бошланган ҳар қандай бино ёки иншоотларнинг қонунийлигини аниқлаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, қурилиш ва кадастр органларига сўров юбориш ҳуқуқи берилади.

📌Сўровлар 5 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, қурилиши бошланган бино ва иншоотларга рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этилади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#семинар #ПҚ_138 #ер_назорати #Паркент

⚡️Ер назоратида ҳоким ёрдамчиларининг ўрни !

📌Президент қарори (ПҚ138-сон, 21.02.2022 й.)га мувофиқ, ердан фойдаланишда жамоатчилик назорати кучайтирилиб, шў ўринда ҳоким ёрдамчиларга ваколатлар белгиланган эди.

Мазкур қарор мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш тартиби юзасидан Кадастр агентлигининг Паркент тумани мутасаддилари томонидан ҳоким ёрдамчиларига семинар ташкил этилди.

Семинарда махаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига ўз ҳудудида бошланган ҳар қандай бино ёки иншоотларнинг қурилишини қонунийлигини аниқлаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, қурилиш ва кадастр органларига сўров юбориш тартиби ҳақида тушунчалар берилди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ПҚ_138 #ер_назорати

⚡️Ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишда жамоатчилик назорати

Ҳукумат қарорига биноан,