TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.88K subscribers
9.3K photos
986 videos
11 files
7.38K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#селектор

Давлатимиз раҳбари раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.


Йиғилиш аввалида Президентимиз ўтган куни аҳолини уй-жой ва яшаш манзилига яқин жойларда иш билан таъминлаш бўйича “Янги Ўзбекистон" массивларини барпо этиш дастури лойиҳаси муҳокама қилингани, у қайта кўриб чиқилиб, массивлар сони 29 тагача кўпайтирилганини таъкидлади.

"Бугунги йиғилишда ипотекани кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб оламиз.

Хабарингиз бор, бундан икки йил олдин ипотека тизими тубдан ислоҳ қилинди. Натижада соҳага сифат ва рақобат кириб келди, ҳудудларда замонавий архитектура ечимларига эга лойиҳалар пайдо бўлди.

Шу орқали ипотека дастурлари доирасида йилига 35 минг хонадонли уй-жойлар қурилмоқда. Бу олдинги йилларга нисбатан 2 баравар кўп", деди Президент.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad
#селектор

Давлатимиз раҳбари уй-жой қурилиши ва ипотека тизимида ҳали ўз ечимини топмаган кўплаб масалалар мавжудлигини кўрсатиб ўтди. Булар:

- аҳоли томонидан талаб юқори бўлган ўрта меъёрдаги уйлар бўйича қурувчилар бозорга етарли таклиф чиқармаяпти;

- уй-жой қуриладиган массивлар рўйхати тасдиқланган бўлсада, ер участкалари ўз вақтида аукционга чиқарилмагани боис, Тошкент вилоятида – 2,7 минг, Қорақалпоғистон, Қашқадарё
ва Хоразмда – 1,5 минг хонадонли уй-жойлар қурилиши бошланмаган;

- вилоят ҳокимлари ва уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари уй-жой қурилиши учун пудратчи танлашда 2-3 та ташкилот билан чекланмоқда.

"Бунинг салбий оқибатларини Жиззах мисолида ҳамма кўрди", деб таъкидлади Президент.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad