TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.77K subscribers
8.84K photos
946 videos
10 files
7.1K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#қарор

“Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5152-сон, 19.06.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлгача республикадаги:

● 1 227 та кўп квартирали уй-жой;
● 30 та мактаб;
● 64 та мактабгача таълим ташкилотлари;
● 9 та ОТМ ва коллеж;
● 90 та автотураргоҳ;
● 173 та болалар майдончалари жойлашган ҳудудлар (жами 16 281 878 кв. м майдон) очиқ танлов ўтказиш йўли билан бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади.

Қарорга кўра, мулкдорлар ёки бошқарувчиларга кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкалари чегаралари ва ўлчамларини белгилаш ҳамда уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун тўловларни бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.
#қарор #биласизми
⚡️ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ ФУНКЦИЯЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2022 й. 35-сон қарорига мувофиқ, ташкилот қуйидаги функцияларга эга бўлмоқда:

▪️ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

▪️ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисоботни Миллий геоахборот тизимида юритиш;

▪️ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини ташкил этиш;

▪️ер ҳисоботини, туман ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида юритиш;

▪️ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантириш.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#қарор #биласизми

⚡️“Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

📜Қарорга кўра,тадбиркорларга 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача меҳмонхона ва майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари бўйича:
ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 90 фоизга камайтирилади;
фойда солиғини ҳисоблашда биноларнинг қиймати 2 йил амортизация харажатлари сифатида чегириб ташланади.

▫️01.04.2022 йилдан 01.01.2025 йилгача 28 та туман ва шаҳарларда умумий овқатланиш, меҳмонхона, савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлар учун:
айланмадан олинадиган солиқ – 1%;
мол-мулк ва ер солиғи ҳисобланган сумманинг 1% миқдорида белгиланади.

▫️Шунингдек, 01.07.2022 йилдан мазкур туманлар ва шаҳарларда туризм объектларини қуриш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш тартиби жорий этилади.


Каналга уланиш https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қарор #ер_назорати

⚡️Ер участкасини бериш ҳақидаги қарорлар хатловдан ўтказилади

“Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларининг ер участкалари бериш ҳақидаги қарорлари қуйидаги график асосида хатловдан ўтказилади:

🔹2022 йил 1 майгача – 2016–2021 йилларда қабул қилинган қарорлар;
🔹2022 йил 1 августгача – 2006–2015 йилларда қабул қилинган қарорлар;
🔹2023 йил 1 январгача – 2006 йилгача қабул қилинган қарорлар.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қарор #ер_назорати

⚡️Ер участкаларини ўзбошимча эгаллаш ҳолатлари космик тасвирлар орқали аниқланади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2022 йил якунигача синов тариқасида ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини ҳамда ноқонуний бино ва иншоотларни космик суратларни қайта ишлаш орқали аниқлаш чоралари кўрилади.

Ушбу амалиёт чоралари қуйидаги худудларда амалга оширилади:

🔹Тошкент вилоятининг Қибрай ва Тошкент туманларида

🔹Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram