#ҳоким_ёрдамчиси_фаолиятидан
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани "Истиқлол" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ю.Маткаримовнинг тавсияномаси кўмагида даромад топиш истагида бўлган Кўклам кўчаси 14 уйда яшовчи фуқаро А.Сабуровга ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-55 сон қарорига мувофиқ ҳунармадчилик фаолиятини кенгайтириш мақсадида айланма маблағ ҳисобига кредит эвазига 32400.0 сўмлик тахта-ёғоч олиб берилди. Эндиликда А.Сабуров йилига қўшимча равишда 10 млн сўм даромад олиш имконига эга бўлди. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
#Ҳоким_ёрдамчиси_фаолиятидан Туманда аҳоли сони бўйича катта ҳудудлардан бири “Ўзбекистон” ОФЙ бўлиб, аҳоли 16200 нафарни, хонадон 3500 дан ортиқ, оила 5300 та ва ишсизлар сони 366 нафарни ташкил қилади. Ҳудудда деҳқончилик кенг йўлга кўйилган.
Ҳоким ёрдамчиси У.Айтбаев маҳаллада хатловни олиб бориши жараёнида аҳолининг турмуш шароити билан қизиқиб борди.
Иш жараёнида А.Ўразов 10 йилдан буён Россия Федерациясида ишлаб келаётгани, энди қари ота-онасини ташлаб кетаолмаслигини билдиради. Фуқаро муҳожирликда “гибкий камень” ишлаб чиқариш билан шуғуллангани боис, шу касбни давом этиш хоҳишини билдирди. Ҳоким ёрдамчиси ёрдами билан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 33 млн. сўм кредит олиб фаолиятини бошлаб юборган ёш тадбиркор Юртбошимиз ташаббуси билан ҳудудида иш юритаётган ҳоким ёрдамчисидан миннатдор. Келгусида иш фаолиятини кенгайтриш ва шогирдлар орттиришни режалаштирмоқда.https://turtkul.uz/2022/09/11/hokim_yordamchisi_faoliyatidan-3/