Transport universiteti | Rasmiy kanal
10.3K subscribers
8.36K photos
2.35K videos
265 files
7.99K links
TOSHKENT DAVLAT TRANSPORT UNIVERSITETI RASMIY TELEGRAM KANALI

Veb-sayt: tstu.uz
Facebook: facebook.com/tstu.official
Instagram: instagram.com/tstu_officialpage
Youtube: youtube.com/@tstu_official
Tezkor: @tstu_news
加入频道
#Qabul2021#yangi_ta'lim_yo'nalishi

5240100 - Юриспруденция (Халқаро транспорт ҳуқуқи)

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан интеграциялашувида халқаро умумэътироф этилган қоидалар асосида фаолият юритиши, халқаро юк ва йўловчи ташишда жаҳон стандартларига (қабул қилинган халқаро конвенция, келишув, меморандум) кўра фаолият олиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, мамлакатимизда янги ташкил этилаётган ҳамда амалда фаолият юритаётган халқаро логистик компаниялар учун транспорт фаолиятини халқаро қўллаб-қувватловчи ҳуқуқшуносларни тайёрлашга эҳтиёж мавжуд.

Транспорт соҳаси учун халқаро ҳуқуқшунос кадрларнинг тайёрланиши натижасида амалий фаолиятда халқаро транспорт бозорларида амалда бўлган транспорт қонунчилиги, стандартлари ва ҳужжатларидан фойдаланиш имкониятлари ошади. Халқаро ва миллий транспорт қонунчилигидаги умумий ва алоҳида жиҳатларни фарқлаш ажратиш кўникмалари шаклланади. Экспорт ва импорт йўналишида, халқаро шартномаларни тузиш ва амалга оширишда мамлакатимиз миллий манфаатларидан келиб чиқиб фаолият олиб борувчи малакали ҳуқуқшунос кадрлар заҳираси яратилади.
#Qabul2021#yangi_ta'lim_yo'nalishi

5231900 - Корпоратив бошқарув

Мамлакатни муваффақиятли ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишда асосий роллардан бирини ўйнайдиган иқтисодиётнинг барча соҳаларида лойиҳаларни самарали бошқаришни амалга ошириш муҳим.

Бундай натижаларга эришиш учун биринчи навбатда тегишли кадрлар керак. Лойиҳа жамоаси қанчалик яхши бўлса, уни амалга ошириш шунчалик самарали бўлади. Бошқа томондан, лойиҳа жамоасининг самарадорлиги малакали раҳбар, менежер мавжуд бўлган тақдирдагина мумкин бўлади. У нафақат лойиҳаларни бошқариш халқаро стандартларини, миллий қонунчиликни билиши, балки услубий воситаларга эга бўлиши, уларни қўллаш маҳорати ва фазилатларига эга бўлиши керак.

2017— 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва босқичма-босқич равишда мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича истиқболли ва муҳим лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган тегишли кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадида Тошкент давлат транспорт университетида Корпоратив бошқаруви (Project management) таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш долзарб вазифалардан биридир.
#Qabul2021#yangi_ta'lim_yo'nalishi

5330600 - Дастурий инженеринг

Ахборот технологиялари соҳасидаги кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини муваффақиятли амалга ошириш, рақамли технологияларни ривожлантириш ва аҳолининг кундалик ҳаётига кенг жорий этишни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

«Дастурий инженеринг» таълим йўналиши - ахборот технологиялари соҳасидаги касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органлари ва тармоқ ташкилотларини малакали IT-мутахассислар билан таъминлаш.


tstu.uz | Telegram | Facebook | Instagram
#Qabul2021#yangi_ta'lim_yo'nalishi

5341300 - Коммунал инфратузилма ва уй жой коммунал хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш

Ушбу таълим йўналишида кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, бошқарув органларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда кўп квартирали уй-жойларнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан самарали фойдаланиш ва уни таъмирлаш, уларга туташ ер участкасини ободонлаштириш ишларининг изчил амалга оширилиши назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон “КЎП КВАРТИРАЛИ УЙ-ЖОЙЛАРНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА” ги қароридаги вазифаларни амалга оширувчи етук мутахассислар тайёрланади.


tstu.uz | Telegram | Facebook | Instagram
#magistratura#xalqaro#qabul2021

✍️ Император Александр I номидаги Петербург давлат йўл алоқалари университети билан ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

Хабар берганимиздек, 3 июль куни Санкт-Петербургда Тошкент давлат транспорт университети ва Петербург давлат йўл алоқалари университети расмийларининг музокаралари ўтказилганди.

Музокараларда Транспорт университети бакалавриат босқичи битирувчиларини хорижий таълим муассасасида ўқишини давом эттириш имкониятини яратиш, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда янги магистратура мутахассислиги очиш ҳақида келишилганди.

Келишувларга мувофиқ Тошкент давлат транспорт университети ва Петербург давлат йўл алоқалари университети ҳамкорликда қатор замонавий магистратура мутахассисликлари бўйича танлов эълон қилди.

Маълумот учун: +99871-299-0234; +99871-299-0499; +99871-299-0243; +99871-0274.


tstu.uz | Telegram | Facebook | Instagram
#qabul2021
Тошкент давлат транспорт университети қабул комиссиясининг фойдали ҳаволалари


Ўқиб турган таълим йўналиши доирасида таълим шаклини ўзгартириш:

https://yangx.top/transport_abituriyent/1439

Ўқиб турган таълим йўналиши доирасида ўқишни тиклаш:

https://yangx.top/transport_abituriyent/1441

Қўшма дастурлар асосида ўқиш:

Белоруссия давлат хаво академияси https://yangx.top/transport_abituriyent/1434

Петербург давлат алоқа йўллари университети https://yangx.top/transport_abituriyent/1435

Караганда техника университети:
https://yangx.top/transport_abituriyent/1436

Қозон федерал университети:
https://yangx.top/transport_abituriyent/1437

Москва авиация институти:
https://yangx.top/transport_abituriyent/1438


tstu.uz | Telegram | Facebook | Instagram