Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
90.6K subscribers
7.14K photos
2.81K videos
47 files
10.8K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
加入频道
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҒАЛАБА_ҚОЗОНАМИЗ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан ўтган йил тайёрланган ушбу видеоролик бугун ҳам ўз қиймати ва аҳамиятини йўқотгани йўқ.

Ушбу видеоролик орқали ўзбек спортчилари, мураббийлар, мамлакатимизнинг фахрий атлетлари ҳамда соҳа фидойилари бугунги куннинг чинакам қаҳрамонлари, жасоратли қалб соҳиблари – шифокорлар ва қўли эм ҳамшираларни “COVID-19” инфекциясига қарши курашиш, эл саломатлигини асраш йўлидаги заҳматли меҳнати ва бу борадаги саъй-ҳаракатларини олқишлайди.

Ташаккур сизга тиббиёт ходимлари!

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Президент назначая меня, сказал: «Абдулла, тебе будет очень сложно». Интервью с Абдуллой Азизовым.

В июле 2020 года были назначены сразу 4 заместителя министра здравоохранения. Один из них – Абдулла Азизов, ранее много лет успешный предприниматель из Дании.

До назначения в Минздрав занимал должность заместителя председателя ГНК.

👉 https://youtu.be/MHtP2CZc8A0

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
КАРДИОЛОГИЯ МАРКАЗИДА БЕМОРЛАРНИНГ КАСАЛЛИК ВАРАҚАЛАРИ ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ЮРИТИЛМОҚДА

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида тизимни рақамлаштириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда? Муассасанинг ҳудудий филиалларида ўтказилаётган жарроҳлик амалиётлари қандай натижа бермоқда?

ССВ Матбуот хизматининг шу ва шу каби саволларига марказ бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Яшин Ахматов жавоб берди.

— Айни кунда тиббиёт муассасамизда беморларга жами 312 турдаги даволаш ва диагностика хизматлари кўрсатилмоқда, — дейди Я. Ахматов. — Эътиборлиси, кейинги йилларда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида марказ фаолиятида бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилди.

Жумладан, марказ поликлиникасида беморларнинг рўйхатдан ўтишлари учун электрон навбат тизими яратилиб, касаллик варақалари электрон шаклда тўлдирилиши йўлга қўйилди.

Шунингдек, стационар шароитда даволанувчи беморларнинг касаллик тарихлари ҳам электрон шаклда юритилмоқда. Бу эса ўз навбатида, беморларга тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини бераётир.

Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоятларда 11 та филиали мавжуд бўлиб, қолган ҳудудларда кардиология диспансерлари (Тошкент ва Бухоро вилоятлари) фаолият юритмоқда.

Эътиборлиси, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Навоий, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари филиалларида ангиограф ускунаси ўрнатилиши ва коронарография ҳамда тож томирларни стентлаш амалиёти йўлга қўйилиши натижасида беморлар ўзлари яшаётган ҳудудда замонавий, юқори технологик усуллар ёрдамида даво муолажалари олиш имконига эга бўлаётир.

Шу билан бирга, бундай амалиёт Фарғона ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида ҳам йўлга қўйилгани ҳамда РИКИАТМнинг Урганч, Қарши, Наманган, Самарқанд ва Жиззах филиалларида кардиожарроҳлик бўлимлари очилгани ва у ерда очиқ усулда юракда мураккаб жарроҳлик операциялари амалга оширилаётгани соҳада эришилган ютуқлар сирасига киради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 478 нафар кишида коронавирус, 357 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 15 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118380 (+478) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌34 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌35 нафари Андижон вилоятида,
📌16 нафари Бухоро вилоятида,
📌32 нафари Жиззах вилоятида,
📌15 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌14 нафари Навоий вилоятида,
📌31 нафари Наманган вилоятида,
📌35 нафари Самарқанд вилоятида,
📌19 нафари Сирдарё вилоятида,
📌31 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌33 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌62 нафари Тошкент вилоятида,
📌109 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 357 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 46 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 15 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
🔹Навоий вилоятида 13 нафар,
🔹Наманган вилоятида 30 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 20 нафар,
🔹 Хоразм вилоятида 75 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 32 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 77 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 113261 (+320) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 789 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 985 157 нафарга етди

❗️15 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 122 574 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 95 489 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 14 735 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 12 350 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 397 765 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 3 349 166 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 1 505 103 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 543 496 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 985 157 нафарни ташкил қилмоқда.

📊15 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (18 928 доза),
📌Фарғона вилояти (18 512 доза),
📌Самарқанд вилояти (12 691 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 694 123 доза,
📌Фарғона вилоятида 687 022 доза,
📌Андижон вилоятида 608 464 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Озарбайжон CОVAХ глобал ташаббусининг ҳамкори сифатида Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинаcини тақдим этди. Ушбу вакциналар Озарбайжон Республикаси элчихонаси кўмагида Тошкентга келтирилди.

ЮНИCЕФ билан ҳамкорликда барча мамлакатларга вакциналарнинг тенг тақсимотини таъминлаш мақсадида амалга оширилган бу амалиётдан сўнг Ўзбекистоннинг вакцина захираси 7 миллион 580 минг дозага етди.

Эслатиб ўтамиз,
апрел ойида CОVAХ дастури доираси мамлакатимизга 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунё бўйича коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар 3,5 миллиард дозадан ошди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈188 миллион 128 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 059 мингдан зиёд киши вафот этган (15.07.2021 йил Европа вақти билан соат 18:00 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 516 528 янги ҳолати аниқланди.
⚫️8 547 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (16.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈188 миллион 925 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 066 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,604 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,987 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,151 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (5,882 миллиондан ортиқ),🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (5,714 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 32 107, Ҳиндистонда 41 806, Бразилияда 45 022, Россияда 25 293, Францияда 8 747 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 537 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В мире количество введенных вакцин против коронавируса превысило 3,5 млрд доз

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 188 млн 128 тысяч,
📉из них более 4 млн 059 тысяч человек умерло (по состоянию на 18:00 по центральноевропейскому времени 15 июля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 516 528 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️8 547 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 16 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 188 млн 925 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 066 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,604 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 30,987 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,151 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (5,882 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (5,714 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 32 107, Индии — 41 806, Бразилии — 45 022 России — 25 293, Франции — 8 747 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 537 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Нужно ли сдавать ПЦР-тест и анализ на антитела перед вакцинацией, каким должен быть уровень антител у привившихся, эффективна ли узбекско-китайская вакцина против варианта «дельта»? На эти и другие вопросы в интервью «Газете.uz» ответил директор НИИ вирусологии Эркин Мусабаев. 👉🏻Подробно👈🏻

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Вирусология илмий тадқиқот институти директори Эркин Мусабоев Газета.uz га берган интервьюсида коронавирус ва вакцинация ҳақидаги муҳим саволларга жавоб берди:

— Агар одамда касаллик белгиларсиз кечаётган бўлса, эмлашдан олдин ПЗР тестини топшириш керакми?

— Агар бемор жуда хоҳлаётган бўлса, албатта топшириши мумкин. Аммо, умуман олганда, нимага керак? Шунчаки эмланиш лозим.

— Вакцинадан кейин иситмаси кўтарилиб, тумов бўлганлар нима қилиши керак?

— «Парацетамол» ичиш керак. Бошқа ҳеч нарса керак эмас.

— Вакцинанинг биринчи ёки иккинчи дозасидан сўнг одам коронавирус билан касалланса, у учинчи дозани олиши керакми?

— Йўқ, тамом. Агар у касал бўлиб қолса, давом эттирилмаса ҳам бўлади, чунки аллақачон иммунитет етарлича ҳосил бўлган. Соғайгач, унга эмлаш керак бўлмайди. Чунки касаллик энди иммунитет тизимини рағбатлантирувчи омил сифатида ишлайди.

▶️Давоми...

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ ҲАМДА АЛЛЕРГИК КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

ССВ Матбуот хизмати
кўз билан боғлиқ хасталиклар ҳамда унинг олдини олиш борасида қатор саволлар билан Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромовга мурожаат қилди (1-қисм).

– Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг айримларида нима учун кўз касалликлари билан боғлиқ асоратлар юзага келмоқда?

– Илмий текширишлар асосида шуни айтиш мумкинки, коронавирус кўз ёши ишқорийлигига жуда яқин. Айнан шунинг учун кўзлар коронавирус инфекциясининг организмга тушиши учун ўзига хос “дарвоза”га айланади. Коронавирус асоратлари ҳақида гапирадиган бўлсак, қон томирларининг ёрилиши, субконъюнктивал қон қуюлиши, гемофтальм, тромб ҳосил бўлиши, тўр парда марказий артерияси окклюзияси, тўр парда марказий венаси тромбозияси, каверноз синуси тромбози кабиларни келтириш мумкин.

Мисол учун, коронавирус тарқала бошлаши билан субконъюнктивал қон қуюлишли беморлар сони ҳам ортди.

Бундай холларда кўз ташқаридан аянчли ҳолатдагидек кўринади, лекин кўриш ўткирлиги ва кўзнинг ички холати яхши сақланиши ва кўзнинг кўринадиган қисмида қуюлган ҳол асоратсиз 10-14 кун ичида сўрилиб кетиши мумкин. Лекин, афсуски, кўз ичида тромб ҳосил бўлганда шифохонага кеч мурожаат қилинган ҳолатлар ҳам учраб туради.

– Коронавирусга чалинган беморлар кўз касалликларидан тузалиб кетадими ёки асоратлари қоладими?

– Ҳар бир касаллик сингари коронавирус туфайли юзага келган хасталиклар кечиши ва асоратлари ҳам индивидуал бўлади.

Иммун тизим, кўзларнинг касалликдан аввалги ҳолати, шунингдек, даволаниш чоралари қай тарзда кечишига қараб, асоратлар бўлиш ёки бўлмаслиги мумкин. Шуни айтиш жоизки, коронавирусда кеч юзага келадиган асоратлар ҳам мавжуд.

Қон хусусиятлари ва тромбоз сингари ўзгаришлар қайта ҳосил бўлиши ҳавфини туғдириши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун шифокор назоратида бўлиши ҳамда лаборатор тахлиллар мунтазам тарзда бажарилиши керак.

– Куз мавсумида турли аллергик касалликлар кўпаяди. Айтингчи, ушбу мавсумда кўз билан боғлиқ қандай аллергик касалликлар авж олади?

– Кузда мавсумий поллиноз конъюнктивит, медикаментоз аллергия, аллергик кератоконъюнктивит, атопик кератоконъюнктивит, йирик папилляр конъюнктивит, хроник аллергик конъюнктивит хуружи каби кўз касалликлари авж олиши мумкин. Одатда аллергияга мойиллиги бор инсонлар парҳез қилиш ҳақида, шифокорга мурожаат этиш кераклиги тўғрисида яхши билишади. Лекин охирги пайтда аҳоли орасида кўплаб турли хил дори воситаларининг ўз билганича қўлланиши оқибатида аллергия ҳолатлари кўпаймоқда.

– Кўз билан боғлиқ аллергик касаликларни даволаш ва унинг олдини олиш борасида қандай тавсиялар бера оласиз?

– Агар ўзингизда аллергияга мойиллик сезсангиз, биринчи навбатда, истеъмолдан аллергенларни олиб ташланг. Антигистамин дори воситаларини бетартиб ишлатманг. Энг муҳими, кўз шифокори кўригидан ўтиб, улар ёзиб берган дори воситаларини ўз вақтиди қабул қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
#Наманган вилояти #Соғлиқни_сақлаш_бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда бир қатор вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

🔸Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида:
— Бошқарма бошлиғининг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари;

— Бошқарма бошлиғининг рақамлаштириш ва давлат хусусий шериклик бўйича ўринбосари;

— Бошқарма бошлиғининг оналик ва болаларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича ўринбосари.

🔸Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида:
— Уйчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Норин тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Чуст тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Поп тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Давлатобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Мингбулоқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 16 июлдан 25 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ

1. Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади.

2. Жума намозларидан (юқоридаги сабабларга кўра вақтинча ўқилмайди) бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян таъқиқланади.

3. Иситма, йўтал каби касаллик аломатларини ўзида ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдаги болаларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди.

4. Ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатлар билан боғлиқ анъаналарни алоқа воситалари орқали амалга ошириб туриш тавсия этилади.

5. Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади. Марҳумларнинг ҳақларига қилинадиган дуои фотиҳаларни қатъий равишда юртдошларимиз ўз хонадонларида, оила даврасида бажарсинлар, фотиҳагарчиликларга боришдан ҳамда ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилишдан сақланиб турсинлар.

6. Мўмин-мусулмонлар имкон қадар касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида қурбонлик гўшти эҳсонларини тарқатишда карантин талабларига қатъий риоя этсинлар.

7. Пандемия вазиятида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларнинг нархини ошириш, бозорлар ва дўконларда сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир.

8. Вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас. Давлатимиз барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида оммавий равишда эмлаш ишларини амалга ошираётган экан,барча юртдошларимиз ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

9. Эҳтиёжмандлар, ногиронлиги борлар, вақтинча ишсизларга эҳсон кўрсатишнинг айниқса ушбу кунлар ва ойларда савоби улуғдир. Хайрия ва эҳсон тадбирларини “Вақф” жамғармаси орқали ёки бевосита амалга ошириш тавсия этилади.

10. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, унинг вилоятлардаги вакилликлари ходимлари ва имом-хатиблар ушбу фатво мазмун-моҳияти бўйича аҳолининг кенг қатламлари орасида батафсил тушунтириш ишларини амалга оширсинлар.

▶️Фатвони тўлиқ ўқиш

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 500 нафардан, пневмония қайд этилганлар сони эса 400 нафардан ошди

🔺2021 йил 16 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118881 (+501) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌22 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌57 нафари Жиззах вилоятида,
📌17 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌15 нафари Навоий вилоятида,
📌18 нафари Наманган вилоятида,
📌38 нафари Самарқанд вилоятида,
📌27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌35 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌44 нафари Фарғона вилоятида,
📌17 нафари Хоразм вилоятида,
📌51 нафари Тошкент вилоятида,
📌115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 416 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 114 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 43 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 101 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 55 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 32 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 53 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 42 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 89 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 113825 (+564) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 793 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 997 034 нафарга етди

❗️16 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 123 255 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 96 210 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 15 168 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 11 877 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 521 020 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 3 445 376 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 1 520 271 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 555 373 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 997 034 нафарни ташкил қилмоқда.

📊16 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (19 896 доза),
📌Наманган вилояти (16 686 доза),
📌Самарқанд вилояти (12 927 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 710 809 доза,
📌Фарғона вилоятида 706 918 доза,
📌Андижон вилоятида 618 694 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
❗️Ҳиндистонда жами касалланганлар сони 31 миллиондан ошди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈188 миллион 655 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 067 мингдан зиёд киши вафот этган (16.07.2021 йил Европа вақти билан соат 19:21 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 547 879 янги ҳолати аниқланди.
⚫️8 849 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈189 миллион 527 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 075 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,643 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,026 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,209 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (5,907 миллиондан ортиқ),🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (5,717 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 38 707, Ҳиндистонда 38 949, Бразилияда 57 736, Россияда 25 704, Францияда 3 616 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 573 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В Индии общее количество зараженных превысило 31 млн

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 188 млн 655 тысяч,
📉из них более 4 млн 067 тысяч человек умерло (по состоянию на 19:21 по центральноевропейскому времени 16 июля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 547 879 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️8 849 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:21 часов по ташкентскому времени 17 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 189 млн 527 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 075 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,643 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,026 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,209 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (5,907 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (5,717 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 38 707, Индии — 38 949, Бразилии — 57 736 России — 25 704, Франции — 3 616 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 573 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
НАФАС АЪЗОЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ КИМЛАРДА КЎПРОҚ УЧРАЙДИ? (1-Қисм)

Пандемия шуни кўрсатмоқдаки, нафас органлари касалликка мойил кишилар ўз соғликларига жиддий эътибор қаратишлари керак бўлмоқда. Шундай беморлар унинг профилактикаси, ташхиси ва ушбу касалликдан самарали даволаниш учун нималарга эътибор беришлари керак?

ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Нодир Сотволдиев жавоб беради.

— Нафас олиш тизими билан боғлиқ касалликлар унчалик хавфли кўринмаса-да, аслида ўлим хавфи жуда юқори касалликлар гуруҳига киради...

— Аслида хавфсиз касалликнинг ўзи йўқ. Ҳозирги пайтда аҳоли орасида учрайдиган нафас аъзолари касалликларининг асосий қисмини бронхиал астма, сурункали обструктив ўпка касаллиги ва пневмония ташкил килади.

Масалан, дунё статистикаси буйича бронхиал астма касаллиги аҳоли орасида ўртача 5 фоиз ҳолларда учрайди, бу кўрсатгич болалар орасида янада кўпроқ учраб, ўртача 10 фоизни ташкил қилади. Сурункали обструктив ўпка касаллиги дунё бўйича касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг асосий сабабларидан бирига айланиб бормокда.

Бу ўз ўрнида иқтисодий ва ижтимоий муоаммоларни юзага келтиради. Инфекцион касалликлар орасида ўлим сабаблари кўрсаткичи бўйича пневмония биринчи ўринни ва умумий ўлим кўрсаткичи сабаблари бўйича олтинчи ўринни эгаллайди.

— Ўзбекистон кескин континентал иқлим минтақасига киради. Айниқса, Орол фожиаси, сўнгги йиллардаги иқлимий ўзгаришлар минтақа аҳолисининг нафас олиш органлари касалланишлари даражасини ошириб юборди...

— Тўғри, юртимизда аҳоли орасида касалланишлар кўрсаткичи бўйича нафас аъзолари касалликлари юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Нафас аъзолари касалликлари ўлим сабаби кўрсаткичи буйича бешинчи ўринни, болалар орасида эса иккинчи ўринни эгаллайди.

Нафас аъзолари касалликлари орасида катта муаммоларга сабаб бўлувчи яна бир нечта касалликлар бор. Буларга ўпканинг интерстициал касалликлари, муковисцидоз, нафас етишмовчилиги, уйқу апноэ синдроми, ўпка сили ва юкори нафас аъзолари касалликлари киради.

— Юртдошларимизни энг кўп қийнайдиган нафас олиш билан боғлиқ касаллик —бронхиал астма бўлса керак. Бу касалликка чалинмаслик ва ундан самарали даволаниш учун нималарга эътибор бериш керак?

— Бронхиал астма, тиббиёт тили билан айтганда, гиперреактивлик билан намоён бўлувчи нафас аъзоларининг сурункали яллиғланишидир. Бу сурункали яллиғланиш жараёнида, асосан, семиз ҳужайралар, эозинофиллар ва Т-лимфоцитлар иштирок этади.

Бронхиал астма қурук йўтал, нафас қисиш хуружлари, ҳансираш, кўкракда оғирлик ҳиссининг пайдо бўлиши каби симптомлар билан намоён бўлади, бу ҳолатлар, асосан, тунда ёки эрталаб саҳарда кузатилади. Бу ҳолатлар кўпинча дори таъсирида орқага қайтиши мумкин. Бу касалликни қуйидаги омиллар келтириб чиқаради:

- генетик мойиллик, атопия, нафас йўллари гиперреактивлиги;
- ташқи ва уй аллергенлари (чанг, уй чанглари, ўсимликлар чанглари, уй ҳайвонлари жуни), чекиш, респиратор инфекциялар, паразитар инвазия ва айрим озиқ-овқат ва дори воситалари.

Бронхиал астманинг қандай кечиши унинг ўз вақтида аниқланишига боғлиқ. Агар касаллик ўз вақтида аниқланиб, бемор шифокор кўрсатмаларига тўғри амал қилса, яъни асосий даволаш жараёнларига эътиборли бўлса, касалликни тўлиқ назорат қилиш мумкин. Бу эса бемор ҳаёт тарзини яхшилайди ва касаллик аломатларининг узоқ муддатга заифлашувига сабаб бўлади...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi