КОРОНАВИРУСНИ УЙ ШАРОИТИДА ҚАНДАЙ ДАВОЛАШ МУМКИН?
Коронавирус инфекцияси тарқалганига бир йилдан ошганига қарамасдан, дунё тиббиётида касалликни даволаш ҳақидаги маълумотлар турлича. Шунинг учун касалликка қарши курашда мутахассислар тавсияларига амал қилиш муҳим. Касаллик белгилари намоён бўлганда шифокорга мурожаат қилмай, бошқа беморлар ёки мутахассис бўлмаган кишилар берган тавсияларга кўра даволаниш оқибатида айрим беморларнинг умумий аҳволига салбий таъсири кўзатилмоқда.
Коронавирусни даволаш ҳамда даволаниш ҳақидаги саволга Тошкент давлат стоматология институти ректори Нодир Ҳайдаров жавоб берди:
— Айрим беморлар ўзида коронавирус хасталиги белгилари пайдо бўлганда, ундан ҳадиксирагани ёки ўз саломатлигига лоқайдлиги туфайли касалликни бошланғич вақтида уй шароитида нотўғри даво тактикаларини қўллаш натижасида бемор умумий аҳволи ўта оғир ҳолатга келиб, стационар даволанишга мажбур бўлмоқда.
Коронавируснинг бугунги кунда беш хил турли даражалари мавжуд:
📌Симптомсиз
📌Енгил
📌 Ўрта оғир
📌Оғир
📌 Ўта оғир
1. Симптомсиз даража. Бунда хасталик сезиларсиз белгилар билан кечади. Масалан, кунида бир-икки маротаба умумий ҳолсизлик, толиқиш ёки тана ҳароратининг 37 даражагача кўтарилиши ҳолати кузатилиши мумкин. Аммо ушбу ҳолатда ПЗР текширувидан ўтганда унда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланиши мумкин.
2. Енгил даража. Ҳароратнинг 38 даражагача кўтарилиши, томоқнинг қичиши, вақти-вақти билан йўтал ҳамда организмдаги ҳолсизлик, бўғимлар қақшаши кузатилади.
Қайд этилган ушбу икки босқичда уй шароитида оилавий поликлиника шифокори билан ҳамкорликда, яъни уларнинг тавсиялари асосида даволаниш мумкин.
3. Ўрта оғир даража. Бунда юқорида қайд этилган белгилар кучайгани учун беморнинг шифохонага ётқизилиши тавсия этилади. Бундай беморларга қатъий тартибдаги даволаниш чоралари ва доимий мутахассислар назорати керак бўлади.
Шунингдек, ҳавфлилик даражаси юқори бўлган кишилар: яъни беморларнинг ёши 50-60 ва ундан катта бўлганда ёки вирусга чалинган кишининг ёндош касалликлари бўлса, ҳомиладор аёлларда коронавирус аниқланса, уларга ўрта оғир даража белгиланиб, стационар даволаш услуби қўлланилади.
4. Оғир даража. Бунда беморларда юқоридаги белгилар яққол намоён бўлиши билан бирга нафаснинг ўткир етишмовчилиги, руҳият ўзгариши, хусусан, ўлим талвасаси ҳамда барча аъзоларида касалликнинг таъсири сезила бошлайди. Табиийки, ушбу ҳолатда ҳам, албатта, стационарда даволаш зарур.
5. Ўта оғир даража. Бунда эса, беморлар фақатгина шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида даволаниши керак бўлади.
Уй шароитида коронавируснинг зарарли таъсирини камайтириш учун хоналарни тез-тез шамоллатиб турилиши, уйнинг тозалигига ва ундаги озиқ-овқат маҳсулотларининг тўғри сақланишига қаттиқ эътибор берилиши лозим.
Шунингдек, уй шароитида коронавирусдан даволанаётган беморлар ўз яқинларининг саломатликларини ўйлаган ҳолда, улардан ўзини иложи борича изоляциялаши керак. Бемор турган хонага ёш болаларнинг ва кекса ёшли оила аъзоларининг киришлари чекланиши керак. Беморнинг овқатланиш идишлари алоҳида бўлишига эътибор бериш лозим. Иложи борича кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш тавсия қилинади.
COVID-19нинг янги штаммлари аввалгиларидан кўра юқувчанлиги билан фарқ қилмоқда. Шунинг учун ҳам тиббий ниқоб ва антисептик ҳар бир инсоннинг доимий ҳамроҳи бўлиши керак.
Уй шароитида даволанаётган беморга ўзбошимчалик билан даво муолажалари қилиш тақиқланади. Коронавируснинг енгил штаммини ўтказаётган беморларнинг ҳолидан ҳудуддаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси ходимлари хабар олиб туришади. Уларнинг аҳволи оғирлашгудек бўлса ёки бирор маслаҳат зарур бўлса, оилавий шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
"Витамин С", "витамин Д" ва "Цинк" каби дори воситаларини касалликни бошдан ўтказаётган беморларгина эмас, у билан бирга яшаётган оила аъзолари ҳам профилактика мақсадида қабул қилишлари мумкин. Бунда албатта, оилавий шифокор тавсиясига амал қилиш шарт.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

❓Эрта туғуруқнинг сабаблари нима?
✍ Шифокор Насиба Ражабова:
🔷 Эрта туғуруқнинг келиб чиқишига ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир бўлган ҳаёт, эрта турмуш қуриш, никотин, наркотик ёки алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш, аборт, ҳомиланинг ўз-ўзидан тушиши, сийдик йўллари инфекцияси, жинсий аъзоларнинг яллиғланиши ҳамда бошқа касалликлари сабаб бўлиши мумкин.
🔘 Эрта туғуруқларда ҳомиладорликда кузатилган касалликлар, айниқса инфекцион касалликлар муҳим роль ўйнайди.
✅ Эрта туғуруққа айнан нима сабаб бўлганлиги шифокорнинг тўлиқ текширувидан сўнггина аниқланади.
Манба: "Соғлом ҳаёт"

⚡️Тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилади
Бироз аввал Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши якунланди.
Унда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг муайян қатламини оммавий вакцинациялаш ишларини ташкил қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан, йиғилишда жорий йилги тест синовларини август ойида очиқ майдонларда (стадионлар, хиёбонлар) ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Яна бошқа муҳим янгиликлар ҳақида тез орада каналим орқали хабар бераман.
👉 @xushnudbek 👈

⚡️Тезкор
18 ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БИР ҚАНЧА АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ
Республика махсус комиссиясининг юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолат ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Касалликнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилиш борасидаги масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.
Йиғилишда айтилганидек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларини олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу муносабат билан сўнгги вақтда дунё миқёсида коронавирусга қарши мажбурий вакцинация амалиёти кенг жорий этилмоқда.
Юртимиз қонунчилигида ҳам “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган.
Ушбу қонуннинг 30-моддасида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуига профилактик эмлашлар ўтказиш ҳам киритилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 15 мартда тасдиқланган 0239-07-сонли “Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” санитария қоидалари ва нормаларидаги эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимча киритилди.
❗️Унга асосан:
📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;
📌1 октябргача 2-доза вакциналари;
📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.
Улар қуйидагилар:
▶️ аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;
▶️ барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;
▶️ спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;
▶️ маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;
▶️ меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;
▶️ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;
▶️ давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;
▶️ ҳарбий хизматчилар;
▶️ умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;
▶️ барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;
▶️ коммунал хизмат соҳаси ходимлари;
▶️ алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;
▶️ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;
▶️ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.

ССВ: УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ОБЪЕКТЛАРИ ФАҚАТ ОЧИҚ МАЙДОНЛАРДА ИШЛАШИГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ
Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 28 июнидан республика бўйича кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилган эди.
Шу йилнинг 20 июлидан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилади.

❗️ Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 507 нафар, пневмония қайд этилганлар сони эса 436 нафарга етди
🔺2021 йил 17 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119388 (+507) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌13 нафари Бухоро вилоятида,
📌55 нафари Жиззах вилоятида,
📌16 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌16 нафари Навоий вилоятида,
📌25 нафари Наманган вилоятида,
📌45 нафари Самарқанд вилоятида,
📌28 нафари Сирдарё вилоятида,
📌41 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌38 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌55 нафари Тошкент вилоятида,
📌121 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 436 нафар кишида пневмония аниқланди.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 44 нафар,
🔹Андижон вилоятида 51 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 45 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
🔹Навоий вилоятида 15 нафар,
🔹Наманган вилоятида 35 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 73 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 32 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 36 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 47 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 81 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 114303 (+478) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 796 нафарни ташкил қилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВ юртимиздаги вакцинация жараёнларига киритилган энг сўнгги ўзгаришлар ҳақида интервью бериши кутилмоқда.
Кўрсатувни "Ўзбекистон 24" телеканалида бугун соат 12:30 да жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кўрсатувни "Ўзбекистон 24" телеканалида бугун соат 12:30 да жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ ҚАНДАЙ ТУРИ АҲОЛИ ОРАСИДА КЎП УЧРАЙДИ?
Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов билан суҳбат (2-қисм).
– Ҳозирда кўз касалликларининг қайси турлари аҳоли орасида кўпроқ учрамоқда ва бунинг сабаби нимада?
– Ҳозирги вақтда аллергик ва вирусли конъюнктивитлар ҳамда компьютер синдроми каби кўз касалликлари кўпайган. Аксарият ҳолларда ушбу касалликларга гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, дори воситаларини шифокор маслаҳатисиз уй шароитида қабул қилиш ҳамда ўз вақтида шифокорга мурожаат этмаслик оқибатида келиб чиқади.
Жумладан, дори воситаларининг нотўғри ишлатилиши аллергик асоратларга олиб келиши ва касалликни оғирлаштириши мумкин. Масофавий иш кўпайиши натижасида компьютерда узоқ вақт ишлаш ҳам кўриш ўткирлигига зарар етказиши мумкин.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун кўз машқларини мунтазам қилиб бориш, компьютерда ишлаганда ҳар 20 дақиқада 20 сонияга узоққа қараб кўзларга дам бериш лозим бўлади.
– Одамлар орасида кенг тарқалган кўз касалликларидан қандай сақланиш мумкин?
– Аҳоли орасида кенг тарқалган ва оғир асоратларга олиб келадиган кўз касалликларининг олдини олиш учун, албатта, йилига бир марта тиббий текширувдан ўтиб туриш керак.
Наслида кўз касалликлари мавжуд бўлган инсонлар эса 35 ёшдан сўнг йилига 2 маротаба кўзларини текширтириб туриши талаб этилади. Шундагина касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш мумкин.
Мисол учун, ёшлигида глаукома касаллиги бошланиши билан шифохонамизга мурожаат этган, ҳозирда ўз фарзанд ва набираларини ҳам текширувга бирга олиб келадиган, кўриш ўткирлиги яхши сақланган беморларимиз бор. Ва аксинча, кўриш ўткирлиги анча пасайганда мурожаат этган беморлар ҳам бор. Уларда кўриш нерви қайтариб бўлмас ўзгаришларга учраган. Афсуски, бундай оғир ҳолатлар кам эмас. Шу боис, кўриш ўткирлиги пасайишини кутмасдан ўз соғлиғингизга ёшликдан эътиборли бўлишингизни тавсия қиламиз.
– Кўз касалликлари кўпроқ қандай омилларга боғлиқ? Кўз хасталикларига чалинмаслик учун нималарга эътибор бериш лозим?
– Кўз касалликлари ичида наслга, ёшга, жинсига боғлиқ бўлганлари ҳам, боғлиқ бўлмаганлари ҳам мавжуд. Мисол учун, миопия ёки глаукомада наслий фактор муҳим аҳамиятга эга. Инфекцион кўз касалликларининг эса наслга боғлиқлик жойи йўқ.
Кўз касалликларидан сақланиш учун, аввало, гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда ҳозирги ахборот технологиялари даврида урфга айланган смартфон, планшет ҳамда компьютер воситаларидан фойдаланишда меъёрга риоя этиш лозим. Шунингдек, ўз вақтида кўзларни текширтириб туриш ҳамда дори воситаларини ўз билганича эмас, фақатгина шифокор тавсияси бўйича фойдаланиш тавсия этилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари:
Ўзбекистонда эмлаш календарига мувофиқ 13 та турдаги эмлаш мавжуд. Эмлаш календарини Республика Бош санитария шифокори тасдиқлайди. Шу асосда давлатга буюртма берилади ва давлат бу жараённи молиялаштиради.
Шунингдек, мавсумий эмлаш тури мавжуд. Бу муайян касалликнинг мавсумий авж олишидан келиб чиқиб эмланади.
Бундан ташқари, дунё ҳамжамиятида сингари эпидемик кўрсатма асосида эмлаш ҳам мавжуд. Бу бирор касаллик авж олганда оммавий эмлашни назарда тутади.
Соғломлаштириб эмлаш тури ҳам мавжудки, бунда бемор даволанганидан сўнг эмланади.

12 июлдан кейин касаллик кўрсаткичида яна кўтарилишни кузатяпмиз. Ҳар куни юзлаб, минглаб одамлар шифохонага тушяпти. Афсуски шифохонада даволанаётган орасида ҳаётдан кўз юмганлар ҳам бор.
Бундай вазиятда дунё эътироф этаётган пандемия, эпидемияга қарши курашишнинг ягона йўли - эмлаш ҳисобланади. Аҳолининг 60-70 фоизида жамоавий иммунитет шакллантирмас эканмиз, вазиятга ижобий таъсир қилиш имконсиз.
1 сентябргача 18 ёшдан юқориларни оммавий эмлаш тадбирлари бошланади. 1-босқич 1-сентябргача; 2-босқич 1-октябргача ва 3-босқич 1-ноябргача амалга оширилади.

ССВ: Юртимизда 1 миллиондан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
❗️17 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 124 179 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 98 702 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 14 518 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 10 959 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 645 153 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 3 544 032 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 1 534 789 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 566 332 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 007 993 нафарни ташкил қилмоқда.
📊17 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (23 802 доза),
📌Наманган вилояти (16 315 доза),
📌Самарқанд вилояти (11 940 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 730 720 доза,
📌Наманган вилоятида 727 124 доза,
📌Андижон вилоятида 629 418 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓Ҳомиладорларда коронавирус инфекцияга аниқланганда, қандай чоралар кўриш керак?
❓Болалар ушбу инфекцияни юқтириб олса, қандай муолажалар қилиш лозим?
❓Аҳолининг бу тоифалари уй шароитида қандай даволанади?
❓Коронавируснинг янги штаммлари нега аввалгиларидан кўра кўпроқ болаларда аниқланмоқда?
❓Ҳомиладор аёллар ва болаларда вируснинг клиник белгилари қандай намоён бўлади?
Шу ва бошқа саволларга "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Студия 24" дастурида бўлиб ўтган Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори Шаҳноза Зуфарова ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази педиатри Феруза Собирова иштирокидаги суҳбатда батафсил жавоб берилди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❓Болалар ушбу инфекцияни юқтириб олса, қандай муолажалар қилиш лозим?
❓Аҳолининг бу тоифалари уй шароитида қандай даволанади?
❓Коронавируснинг янги штаммлари нега аввалгиларидан кўра кўпроқ болаларда аниқланмоқда?
❓Ҳомиладор аёллар ва болаларда вируснинг клиник белгилари қандай намоён бўлади?
Шу ва бошқа саволларга "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Студия 24" дастурида бўлиб ўтган Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори Шаҳноза Зуфарова ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази педиатри Феруза Собирова иштирокидаги суҳбатда батафсил жавоб берилди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда вакцинанинг инсон саломатлигига салбий таъсир қилади деган нотўғри маълумотлар тарқалмоқда. Шу ўринда мутахассис сифатида вакцинанинг инсон организмига таъсири хусусида кенгроқ маълумот бериб ўтинг?
➖Эмлаш орқали касалликдан кейин ҳосил бўлган иммунитетни яна барқарорлаштиришимиз, ҳужайрадаги хотирага таъсир кўрсатиш билан катта миқдорда антитаначалар ишлаб чиқаришга эришишимиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️
Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари.
📹Батафсил видеода
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
➖Эмлаш орқали касалликдан кейин ҳосил бўлган иммунитетни яна барқарорлаштиришимиз, ҳужайрадаги хотирага таъсир кўрсатиш билан катта миқдорда антитаначалар ишлаб чиқаришга эришишимиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️
Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари.
📹Батафсил видеода
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓1 сентябргача кимлар эмланади?
❓Нега уйда ўтирган, ишламайдиган фуқаролар мажбурий эмланмаяпди?
〰️〰️〰️〰️
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков "Ўзбекистон 24" телеканали орқали узатилган тўғридан-тўғри эфирда саволларга жавоб берди.
📹Батафсил видеода
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❓Нега уйда ўтирган, ишламайдиган фуқаролар мажбурий эмланмаяпди?
〰️〰️〰️〰️
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков "Ўзбекистон 24" телеканали орқали узатилган тўғридан-тўғри эфирда саволларга жавоб берди.
📹Батафсил видеода
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Антирекорд: кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони қарийб 600 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса қарийб 500 нафарга етди, 5 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 18 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119973 (+585) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌50 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌63 нафари Жиззах вилоятида,
📌18 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌12 нафари Навоий вилоятида,
📌35 нафари Наманган вилоятида,
📌56 нафари Самарқанд вилоятида,
📌25 нафари Сирдарё вилоятида,
📌59 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌42 нафари Фарғона вилоятида,
📌14 нафари Хоразм вилоятида,
📌61 нафари Тошкент вилоятида,
📌117 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 462 нафар кишида пневмония аниқланди.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 68 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 35 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 153 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
🔹Наманган вилоятида 40 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 50 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 61 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 41 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 114865 (+562) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 801 нафарни ташкил қилди.

❗️Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 190 миллион нафардан ортиқни ташкил қилмоқда
🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (19.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈190 миллион 426 минг нафардан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 089 минг нафардан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда 34,079 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,144 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,376 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,929 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (5,884 миллиондан ортиқ).
💉Дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 621 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
———————————
❗️В мире количество зараженных COVID-19 составляет более 190 млн
🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:21 часов по ташкентскому времени 19 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 190 млн 426 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 089 тысяч скончалось.
🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где более 34,079 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,144 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,376 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,929 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (5,884 млн).
💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 621 млн доз вакцин против коронавируса.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

Аввал хабар берганимиздек, 1 сентябргача 18 ёшдан юқориларни оммавий эмлаш тадбирлари бошланади. 1-босқич 1-сентябргача; 2-босқич 1-октябргача ва 3-босқич 1-ноябргача амалга оширилади.
Вакцинация пунктларига эмланиш учун борган аҳоли вакиллари, аввало, тиббий текширувдан ўтиб, вакциналар ҳақида маълумот олиб, кейин эмлаш жараёнига жалб этилмоқда.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилар жамоаси ҳам худди шу тартибда эмлаш жараёнларида иштирок этишди. "Ўзбекистон 24" лавҳаси шу ҳақда.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Вакцинация пунктларига эмланиш учун борган аҳоли вакиллари, аввало, тиббий текширувдан ўтиб, вакциналар ҳақида маълумот олиб, кейин эмлаш жараёнига жалб этилмоқда.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилар жамоаси ҳам худди шу тартибда эмлаш жараёнларида иштирок этишди. "Ўзбекистон 24" лавҳаси шу ҳақда.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Германиянинг нуфузли тиббиёт муассасалари мутахассислари билан COVID-19 пандемиясига қарши курашишда халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.
Онлайн тартибда ўтказилаётган ўқув семинарларида коронавирусга қарши курашда Германия тажрибаси муҳокама қилинмоқда.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Онлайн тартибда ўтказилаётган ўқув семинарларида коронавирусга қарши курашда Германия тажрибаси муҳокама қилинмоқда.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров юқумли касалликлар авж олган пайтларда ундан ҳимояланиш қоидаларига амал қилиш, инсон ўз саломатлигини асраши, ўзгаларга касаллик юқтиришдан сақланиши каби масалаларнинг муқаддас ислом динимиздаги аҳамияти ҳақида батафсил сўзлаб берди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги пандемия шароитида тиббиёт кислородига бўлган талаб ҳар қачонгидан ҳам юқори.
1985 йилда ташкил этилган Тошкент кислород заводи узоқ йиллар турли сабабларга кўра, ўз фаолиятини тўхтатган ҳамда унинг ишлаб чиқариш қурилмалари маънан эскирган эди.
Айни пайтда бу муассаса давлат хусусий шериклиги асосида инвесторга тақдим этилган ва у ерда тиббиёт кислород ишлаб чиқариш қайта йўлга қўйилган. Пойтахтимизнинг барча тиббиёт муассасалари заводдан тиббиёт кислороди олади.
Тақдим этилаётган лавҳада завод фаолиятидан махсус репортаж тайёрланган.