ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
74.4K subscribers
6.77K photos
2.73K videos
45 files
10.4K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
加入频道
🔴 🟦🟦🟦

Жорий йилнинг 26 март куни Бош прокурор ўринбосари – Департамент бошлиғи Ш.Соҳибназаров ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Шарипов бошчилигида соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш аҳволи, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда “Ўзинфоком”нинг масъул раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Муҳокамада соғлиқни сақлаш тизимини коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш, шаффофликни ошириш ҳамда тиббий хизмат сифатини тубдан яхшилашда рақамлаштириш асосий омил эканлиги таъкидланиб, бу борадаги тизимли муаммоларни босқичма-босқич бартараф этишга қаратилган аниқ муддатларни ўз ичига олган йўл харитаси ишлаб чиқиш белгиланди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦

Германияда ишлаш истагида бўлган ҳамшираларга қандай талаблар қўйилган?

Хабар берганимиздек, хорижда фаолият олиб бориш истагида бўлган ўзбекистонлик малакали ўрта тиббиёт ходимлари Германия Федератив Республикасининг нуфузли клиникаларига умумий ҳамшира ҳамда психиатрик ҳамшира сифатида ишлаш учун таклиф этилмоқда.

Хўш, ушбу дастурда қатнашувчи номзодларга қандай талаблар қўйилган?

Аввало, номзодлар 39 ёшдан ошмаган, даволаш соҳасида камида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

Стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида фаолият юритган мутахассислар қабул қилинмайди.

👩‍⚕️ Психиатрия бўлимида ишлаш учун номзодлар касалхона ёки клиниканинг исталган бўлимида камида 2 йиллик тажрибага эга ва Германияда психиатрия бўйича ишлаш истагини билдирган ҳамширалар орасидан танланади.

‼️ Бундан ташқари, немис клиникаларида ишлаш ниятидаги ҳамшираларимиз тиббиёт коллежи ёки техникумини (фақат 3 йиллик диплом) тамомлаган бўлиши шарт.

🤗 Қолаверса, беморларга ғамхўрлик қилиш қобилияти — энг муҳим талаблардан бири.

📖 Тошкент, Андижон, Наманган, Қарши ва Ангрен шаҳарларида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиш талаб этилади (икки босқичли танловлардан муваффақиятли ўтганлар дастурда қатнаша олади).

🟣 Номзодлар немис тили курсларида иштирок этаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги зарур.

💻 Кейинги навбатда Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши шарт.

🏠 Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга Тошкент шаҳрида бепул тураржой, техник жиҳозланган ўқув хонаси берилади.

Хўш, барча имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ҳамширалар Германияда қанча миқдорда маош олади? Уларга қандай иш шароити ва имкониятлар яратиб берилади?

‼️ Материалнинг навбатдаги қисми шунга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM