This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун каналимда "Бобур куни"
Бугун, ижозат берсанглар, каналда "Бобур куни" деб эълон қиламиз. Бобур ҳақида қизиқарли илмий-оммабоп бир нечта пост чиқаришга ваъда бераман. Шарҳларда сиз ҳам у киши ҳақида билган фактларингиз, фикрларингизни ё шеърларидан сатрларни ёзиб кетинг.
Бобурнинг тили
Бобур даҳоси етарлича тарғиб қилинмаган деб ҳисоблайман. Бобурнинг номини, "Бобурнома"сини, саркардалигини, қурган давлатини кўпчилик билади. Лекин Бобур бизга қолдирган меросни кенг оммага тушунарли қилиб тарғиб қилиш етарли эмас. Хусусан, Бобурнинг тилимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини оммалаштириш керак.
Масалан, Бобур шоҳ ўлароқ зодагонларга хос мураккаб жумлалар тузса, унга ярашаверар эди. Аммо у жуда содда, равон, замондошлари тушунадиган тилда "Бобурнома”да айрим жой номларининг келиб чиқишини қизиқ тушунтирган.
“Қарши” мўғулча сўздир, қабристонни мўғул тилида “қарши” дейдилар. Афтидан, бу ном Чингизхон юришидан сўнг қўйилган. (Бобурнома. 2008. 58-б.)
Конибодом “Бобурнома”да Кандибодом шаклида келади ва ҳозир тушунилганидек “бодом кони” (бодом кўп жой) маъносида эмас, “бодом шаҳри” (“канд” – шаҳар) маъносида қўлланади (Бобурнома. 2008. 58-б.)
Кашмирни Бобур “тоғ шаҳри” деб тушунтиради. “Айтишларича, бу тоғ халқини “кас” деб аташаркан. Менинг хаёлимга шундай фикр келди: ҳиндистонликлар “шин” (ҳарфи)ни “син” деб талаффуз қиладилар. Бу тоғда эътиборга молик шаҳар Кашмир бўлиб, ундан бошқа шаҳар ҳақида ҳеч гап йўқ. Шу сабабли Кашмирни “Касмир” деб атаганлар. (Бобурнома. 2008. 204-б.)
Бўка – зўр, кучли одам. “Самарқанд ҳокими бўлган пайтлари шайбонийлардан элчи келади. Бу элчи ўзбак улусида полвон сифатида машҳур экан. Ўзбаклар зўр кишини бўка дер эмиш. Шунда Жонибек: “Бўкамусен? Бўка бўлсанг, кел, курашайлик” деган экан. Бу элчи ҳар қанча узр сўраса-да, қўймай кураш тушадилар. Жонибек йиқитади. Мардона киши эди. (Бобурнома. 2008. 40-б.)
Такасекретку – Андижон шимолидаги дара номи. “Аввал Юнусхон билан Андижоннинг шимол тарафи – Сайҳун дарёсининг ёқасидаги Такасекретку деган ерда. Бундай номланишининг боиси шуки, тоғ этаги бўлганидан бу ерда дарё шундай тор жойдан оқадики, ривоят қилишларича, у ердан така сакраб ўтган экан. (Бобурнома. 2008. 33-б)
#boburkuni #boburday
@shahnozxon

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналда “Бобур куни” давом этади
Бобуринг хатолари
Бобур Мирзо ҳам ҳар бир банда каби хато қилган.
Лекин буюкларнинг хатолари оқибати ҳам буюк бўлади. Буни англаган Бобур "Бобурнома"ни ёзар экан ўзига шафқат қилмайди, хатолариё заиф томонларини ҳам тан олиб, батафсил ёзиб ўтади. (Шляпамни ечаман!)
Масалан, Андижонни иккинчи марта эгаллагандан кейин шундай фармон беради: “Ким ўз мулкини таниса, қайтариб олаверсин”. Чунки бундан олдин Бобурнинг душманлари унинг тарафдорларининг мол-мулкини тортиб олган эди.
Фармон атай қасд олиш, чегарадан чиқишгача олиб келади. Аскарлар подшо фармонини рўкач қилиб, рақибларининг барча мол-мулкини тортиб ола бошлашган.
Бобур фармони хато бўлганини ва халқни ўзига қарши қилиб қўйганини таъкидлайди. Шу сабаб ҳам Андижонда халқ орасида «Ур Бобур» деган ибора қолиб кетган.
Унинг ўзи тан олган хатоларидан яна бири – Исмоил Сафавий билан бўлган иттифоқи. Бунда мавжуд вазиятни, халқнинг дунёқараши ва кайфиятини ҳисобга олмагани унга қимматга тушганини ёзади.
Яъни Бобур Шайбонийхон ўлимидан сўнг асирга тушиб қолган опасини қутқариш учун жияни Мирзохонни элчи қилиб юборади ва иттифоқ тузилади. Шиаларнинг кийимини кийиб, Самарқандга кириб борганда, халқнинг ихлоси қайтганини кўради. Ҳолбуки, Самарқандни аввалги эгаллаганларида халқ уни яхши кутиб олганди.
Шунинг учун Бобур "Давлат қўлингга киргач, халқни унутма" деган мазмунда хитоб қилади:
Давлатқа етиб меҳнат элин унутма,
Бу беш кун учун ўзингни асру тутма,
Борғони кел эмди, ёд қилмай, эй дўст,
Бориш-келишингни лутф этиб ўксутма.
Постга нима учун "Мумтоз давра" хонимларининг "Бобурий маликалар" композициясини илова қилганимни тушундингиз :) Камина Бобурнинг опаси Хонзодабегим ролида.

Бобурнинг зарарли одатлари ва иродаси
Бобур зарарли одатларидан қутулишда иродали бўлган
“Бобурнома”да Бобур ўзининг майга ружуъ қўйганини тан олган.
Кўп май ичганидан, соғлиғини йўқота бошлаган шоҳга табиблар “Кундалик қадаҳлар сонини икки баробарга камайтиринг” деб маслаҳат берадилар. Бобур қадаҳлар сонини икки баробар камайтирса-да, ҳажми аввалгисидан икки баробар катта қадаҳлар ясатишни буюради.
Шунга қарамай, Бобур ўз ҳаётида ҳал қилувчи даврда бир аҳд билан майдан умуман ва бир умрга воз кечган. Ўз қўли билан қадаҳларни синдирган ва умрининг охиригача майни оғзига олмаган.
Бу билан аъёнларга ва фуқарога кучли ирода кўрсатгани тилларда достон бўлган.

"Кўҳи нур" тарихи
Кўҳи Нур ҳеч бир соҳибига бахт келтирмаган
Айнан Бобурдан бошлаб машҳур “Кўҳинур” олмоси ҳужжатларда қайд этила бошлаган. Унгача эл оғзида ушбу олмоснинг ёши ҳақида турли тахминлар айтилиб юрган, ҳатто уни эрамизгача 56-асрда яшаган ҳинд қаҳрамони Викрамадитяга тегишли бўлган деган тахминлар ҳам учрайди.
Кўҳинур ўз соҳиблари бошига ҳамиша бало олиб келгани айтилади. Бобурнинг қўлига ушбу олмос ўғли Хумоюн томонидан жангда эришилган ўлжа сифатида тортиқ қилинади.
Версиялардан бирига кўра, Хумоюн олмосни Малва рожасини мағлуб этгач, унинг хазинаси билан бирга қўлга киритган. Жангда ўлган рожанинг хотини ўғилларининг жонини сақлаб қолиш эвазига Хумоюнга “Кўҳинур”ни тортиқ қилади.
Шундан кейин Хумоюннинг ўзи оғир дардга чалинади, ортидан Бобур заҳарланади.
Сўнг олмос бир неча авлод бобурийлар тожини безайди ва охир-оқибат Британия қироллик тожига қадалади.
Эрон ва Ҳиндистон, кейинчалик инглиз монархларига тегишли бўлган ушбу олмос ҳеч қачон сотилмаган ва сотиб олинмаган, фақат тортиқ қилинган, ўлжа олинган ёки мерос қилиб берилган.

Олти буюк бобурий
Инглиз тарихчилари бобурийларнинг олти нафарини буюк бобурий дейишади.
Булар – Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Носириддин Муҳаммад Ҳумоюн, Жалолиддин Муҳаммад Акбар, Нуриддин Муҳаммад Жаҳонгир, Шаҳобиддин Муҳаммад Шоҳи Жаҳон ва сулоланинг охирги буюк вакили Аврангзеб Оламгир.
Носириддин Муҳаммад Ҳумоюннинг буюк хизматларидан бири давлатни қайта эгаллагани ҳисобланади.
Жалолиддин Муҳаммад Акбарнинг сиёсатда, маданиятда бунёдкорлик ишлари кўп. Фотиҳпур-Сикридан ташқари Аллоҳобод (асли Илоҳобод) деган шаҳарни у қурдирган.
Шаҳобиддин Муҳаммад Шоҳи Жаҳон бунёдкорликка энг кўп эътибор берган ва шу соҳани яхши билган одам бўлган. У Тожмаҳалдан ташқари Деҳли яқинида Қизилқалъа, Шоҳжаҳонобод деган мажмуаларни ҳам қурдирган.
Аврангзеб Оламгир отаси мамлакат хазиналарини жуда ҳам кўп сарфлаб юборгани учун камроқ харжлашга интилган. Лекин унинг ўша вақтда ишланган суратларида кийим-кечаклари шунчалик кўпки, уни ҳамма нарсадан воз кечган одам, дейиш мушкул. У «Фатавойи Оламгирий» деган китоб ёзилишида бош бўлган. Аврангзебнинг ўзи Қуръон кўчириб, ундан келган маблағ эвазига яшаган деган гаплар ҳам бор.
Постга нима учун "Мумтоз дара" хонимлариинг "Бобурий маликалар" композициясини илова қилганимни тушундингиз :) Камина Бобурнинг опаси Хонзодабегим ролида.

Бугун каналимда “Бобур куни”ни ушбу хушхaбaр билан тугатиш ёқимли:
Флоренциядага машҳур “Палаццо Строцци” қасрида “Бобурнома” тақдимот қилинди
Буюк ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Италияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонаси ҳамда Рим шаҳридаги “Sandro Teti Editore” нашриёт уйи томонидан “Бобурнома” асарининг итальян тилидаги таржимаси тақдимотлари ўтказилди.
Таржима мазкур нашриёт тарафидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзбошиси билан кўп нусхада чоп этилган.
Флоренция шаҳридаги тарихий “Палаццо Строцци” қасрида тарихчи ва шарқшунос олимлар, жамоат ва маданият арбоблари иштирокида ташкил этилган маросимда Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, “Бобурнома” асарининг моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Тадбирда италиялик атоқли олим, профессор Франко Кардини, “Палаццо Строцци” мажмуаси президенти, Италия Сенати аъзоси Рекардо Ненчини, “Sandro Teti Editore” нашриёти раҳбари Сандро Тети, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов, Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар сўзга чиқиб, “Бобурнома”нинг ушбу мамлакатда нашр этилиши икки давлат ўртасидаги ижтимоий-маънавий алоқалар ривожида муҳим воқеа бўлганини таъкидладилар.