Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.34K subscribers
6.23K photos
904 videos
10 files
1.19K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
加入频道
“Исузи”даги рангли металл парчалари манзилга етиб бормади

➡️Божхона органлари томонидан рангли металларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли ишлар олиб борилмоқда.

➡️Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Булунғур туманидан ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолатлари фош этилди.

➡️ Тадбир давомида туман ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.С. бошқарувидаги “Исузи” русумли юк автоулови тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, оғирлиги 8670 кг. рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

➡️Ҳозирда ушбу рангли металл парчалари вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz
Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
Photo
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарори билан “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари” тасдиқланган.

Мазкур Қоидаларга кўра қуйидагилар белгиланди:

Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 000 000 сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.

Йўловчи божхона декларациясида олиб кирилаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган маблағларнинг жами суммаси кўрсатилади.

Жисмоний шахснинг хоҳишига кўра эквиваленти 70 000 000 (етмиш миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағлари ҳам декларация қилиниши мумкин.

Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади.

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.

👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz
🍑 Шафтоли экспорти 21,3 минг тоннага ошган

🏢Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижга қиймати 68,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 76,7 минг тонна шафтоли экспорт қилган.

Шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,3 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп шафтоли экспорт қилган давлатлар:

🔷 Россия – 64,6 минг тонна

🔷 Қирғиз Р. – 6,4 минг тонна

🔷Қозоғистон – 4,8 минг тонна

🔷 Туркманистон – 471 тонна

🔷 Беларусь – 261 тонна

2022 йилнинг 9 ойида хорижга энг кўп шафтоли экспорт қилган ҳудудлар:

— Фарғона вилояти – 43,6 минг тонна

— Самарқанд вилояти – 6,3 минг тонна

— Тошкент вилояти – 6,1 минг тонна

— Хоразм вилояти – 5,7 минг тонна


👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz
Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
Video
📝 Нархлар маълумотлар бюллетени ўрнига инвойс (битим нархи) – давлат божхона тизимидаги енгилликлар

АОКАда ўтказилган брифингда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б Ҳусан Тангриев Ўзбекистонга олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлашдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди:

📌Шу вақтга қадар Давлат божхона қўмитаси товарларнинг божхона қиймати белгиланиши устидан доимий мониторинг олиб бориб, муқобил манбалардан олинган маълумотлар асосида нарх маълумотлари бюллетенини шакллантирар эди ҳамда бюллетен бир қатор вазирлик ва идоралар билан келишилар эди.

‼️Эндиликда, мазкур бюллетен бекор қилинди ва тадбикорлик субъектларига биргина инвойс билан божхона қийматини аниқлашнинг асосий усулидан (битим нархидан) фойдаланиш имконияти яратиб берилди.

☑️ Ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда амалиётда индикатив нархлардан фойдаланилмоқда.

📝 Индикатив нарх янги тушунча ҳисобланади. Бу нарх айрим асосий товарлар учун инсон аралашувисиз хомашё нархларидан шакллантирилади.

👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz
Президент раислигида саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида келтирилган муҳим рақамлар

Охирги 6 ойда ҳамкор давлатлар бозорларига маиший техника экспорти – 3 баробар, трансформатор – 3,6 баробар, тиббий буюмлар – 9 баробар, трикотаж мато – 2 баробар ошди.

“GSP+”га кирадиган 6 минг 200 та божсиз маҳсулотнинг бор-йўғи 325 тури экспорт қилинмоқда.

Мутасаддиларга Европага келгуси йилда саноат экспортини 600 та маҳсулотга, экспорт ҳажмини 700 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Тўқимачиликда кейинги йилда экспортни 4,3 миллиард долларга етказиш топширилди. Европа, Туркия, Миср, Марокашга газлама, трикотаж мато экспортига транспорт харажатлари 2024 йил 1 январгача 70 фоиз қоплаб берилади.

Қурилиш материаллари экспортини 2023 йилда 900 миллион долларга етказиш белгиланди.

Нукус шаҳри, Булоқбоши, Қоровулбозор, Фориш, Чуст, Пахтачи, Сариосиё, Ўзбекистон туманларида қурилиш материаллари индустриал зоналари ташкил этилади.

Мебелсозликка берилган божхона имтиёзлари муддатини 2024 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Олтин, кумуш ва заргарлик учун зарур бошқа хом ашёларни қайта ишлаш учун вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади;

Заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади;

10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади (ҳозир 5 минггача рухсат берилган).
Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади.

Саммитда Ероосиёнинг муҳим стратегик ҳудудларида жойлашган туркий дунё мамлакатлари раҳбарлари иштирок этиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон ташкилотнинг муҳим аъзоларидан бири ҳисобланади. Шу пайтга қадар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 30 дан ортиқ ташаббуснинг аксарияти амалиётга жорий этилган.

ТДТ Самарқанд саммити аъзо мамлакатлар ўртасидаги барча йўналишлардаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаради.
🏢 2022 йил январь-октябрь ойларида Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айланмаси 1 млрд 881,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлди.

Бунда 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 511,4 млн. АҚШ долларига ёки 37,3%га ошган.

❗️ Ташқи савдо айланмаси – 1 млрд 881,8 млн. АҚШ доллари.

🟢 Экспорт – 489,2 млн. АҚШ доллари.

🔵 Импорт – 1 млрд 392,6 млн. АҚШ доллари.

🟣 Сальдо – 903,5 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

Каналга қўшилинг:👇
https://yangx.top/sambojxonauz
📺 Ўзбекистон 9 ойда 135,9 мингта телевизор экпорт қилган

🏢Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижга қиймати 23,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 135,9 мингта телевизор экспорт қилган.

Телевизор экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 28,2 мингтага ошган.

Ўзбекистон 9 ойда энг кўп телевизор экспорт қилинган давлатлар:

— Россия – 73 мингта

— Озарбайжон – 40,5 мингта

— Қозоғистон – 12,8 мингта

— Тожикистон – 2,7 мингта

— Туркманистон – 2,2 мингта

— Қирғиз Р. – 1,6 мингта

— Арманистон – 1,2 мингта

👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz
225 млн. сўмлик электромотороллерни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди!

🔹Юртимизга товар-моддий бойликларни олиб киришда божхона тўловларини четлаб ўтишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.

🔹Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали кириб келган “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси "Дўстлик божхона терминали"да божхона кўригидан ўтказилди.

🔹Натижада, юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилганидан ортиқча қиймати 225 миллион сўмлик 15 дона электромотороллерлар борлиги аниқланди.

🔹Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📼 10–11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бўлиб ўтади.

💬 Бу қандай ташкилот ва асосий мақсадлари нималардан иборат?
Samarqand viloyatida to‘qimachilik mahsulotlarining eksporti va dinamikasi

Joriy yilda 122,2 mln. AQSh dollarilik toʻqimachilik mahsulotlari eksporti amalga oshirilib, umumiy eksportning 25,2 foizini tashkil etdi va oʻtgan yilga nisbatan 8,3 foizga oʻsdi.

Yil boshidan 137 turdagi toʻqimachilik mahsulotlari dunyoning 29 tа davlatiga eksport qilindi. Eksport qilingan toʻqimachilik mahsulotlari tarkibida paxtadan yigirilgan ip (37,3 %), tayyor tirikotaj va tikuvchilik kiyimlari (24,8 %) asosiy ulushni egallagan.

👇 Kanalimizga a’zo bo’ling
https://yangx.top/sambojxonauz
📊 2022 йилнинг 10 ойи давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 489,2 млн. АҚШ доллари миқдорида товарларнинг экспорт божхона режимига расмийлаштируви амалга оширилди.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан – 143,9 млн. АҚШ долларига ёки – 41,7 фоизга кўпайган.

➡️Экспорт қилинган товарлар асосан:

🍇🍒 Мева-сабзавот маҳсулотлари – 129,3 млн. АҚШ долл ёки 26,4%;
👕👖 Тўқимачилик маҳсулотлари – 87,8 млн. АҚШ долл ёки 18%;
⚙️🔩 Металлар ва улардан тайёрланган буюмлар – 63,4 млн. АҚШ долл ёки 13%;
🍾 🚬 Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари – 54,9 млн. АҚШ долл ёки 11,2%;
🏮 💈 Калава ип – 32,6 млн. АҚШ долл ёки 7%;
🚐🚙 Транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари – 30,5 млн. АҚШ долл ёки 6,2%;
🍶🎁 Озиқ-овқат маҳсулотлари – 30 млн. АҚШ долл ёки 6,1%;
🥙 🧆 Ҳайвонлар учун озуқалар – 11,5 млн. АҚШ долл ёки 2,3%;
🏺 Бошқа маҳсулотлар – 49,3 млн. АҚШ долл ёки 10,1%;

Каналга қўшилинг:👇
https://yangx.top/sambojxonauz
📊 Ўзбекистон 9 ойда 13,4 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган

🏢2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 17,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 13,4 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган.
Ерёнғоқ экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,6 минг тоннага камайган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 9 ойида энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар:

🔷 Россия – 4,4 минг тонна
🔷 Қозоғистон – 2,6 минг тонна
🔷 Озарбайжон – 1,8 минг тонна
🔷 Хитой – 735 тонна
🔷 Туркманистон – 712 тонна
🔷 Афғонистон – 637 тонна
🔷 Покистон – 465 тонна
🔷 Македония – 287 тонна

👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасига ташриф буюрди

Давлат раҳбари зиёратгоҳда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.