Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз умумхалқ байрами шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Унда давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, халқимизни айём билан табриклади.
—
В парке "Янги Узбекистон" с участием Президента Шавката Мирзиёева проходят торжества по случаю всенародного праздника Навруз. На них глава нашего государства выступил с поздравительной речью.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!
Бу йилги Наврўз байрами “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори остида юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда кенг нишонланмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ҳам байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил қилиниб, соҳада фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида миллий таомларни тайёрлаш бўйича “Балли, қизлар” кўрик-танлови ўтказилди.
Танловда икки жамоа пазандачилик маҳорати кўрсатиб, хамир овқат, кўк сомса, қатлама, жиззали ва пиёзли патир ва ширинлик тайёрлаш бўйича ўзларининг иқтидорини намойиш этишди.
Ҳакамлар ва тадбир иштирокчилари бир овоздан ғолиб жамоани аниқлаб, бошқарма раҳбарияти томонидан диплом, кубок ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Шу билан бирга бошқарма касаба уюшмаси қўмитаси томонидан мусобақа фаолларига байрам кунлари Тошкент шаҳрига саёҳат қилиш учун йўлланмалар берилди.
Байрамда сумалак ҳам тайёрланди. Сумалак – бу юртимизнинг тинчлиги, фаровонлиги ва бирлигини рамзидир. Сумалакни тайёрлашда биргаликда ишлаш, меҳмондўстлик ва ўзаро ҳурматни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Наврўзда сумалак дастурхонимизни безаб, биргаликда тайёрлаш ва ундан баҳраманд бўлиш – бу бизнинг миллий қадриятларимизни ҳурмат қилишдир.
Наврўзингиз муборак бўлсин!