Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.34K subscribers
6.2K photos
899 videos
10 files
1.19K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
加入频道
Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
Photo
ЭЪЛОН!
“Жартепа" чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилди.

Фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Жартепа" чегара божхона постида жойлашган биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли,

2022 йилнинг 5-12 ноябрь кунлари мазкур божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишларига вақтинчалик чеклов жорий этилди.

Мазкур чеклов қуйидаги ҳолатларда тадбиқ этилмайди:

➡️дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;
➡️расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;
➡️республикамизда инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;
➡️халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;
➡️мамлакатимизда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
➡️Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига;
➡️ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;
➡️Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.
Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
Photo
“Аркбулоқ” божхона постида йирик миқдордаги товарларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Яширин иқтисодиётни қисқартириш божхона органлари олдида турган асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бошқарманинг “Аркбулоқ” божхона постида навбатдаги қонунбузилиш ҳолати фош этилди.

Унга кўра, хориждан божхона постига келтирилган юк автотранспорт воситасига ортилган юк контейнери белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Қарангки, юк контейнерида юкланган “ёритиш мосламалари” товарлари ҳужжатларга мувофиқ эканлиги, бироқ контейнерда йўл кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган, яъни ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 12 турдаги 8 минг 317 дона аксессуар товарлари борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, товарларнинг қимайти 1 млрд. 850 млн. сўмни ташкил этмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, “Аркбулоқ” божхона пости ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 710 та ҳолатда 15,2 млрд. сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кириш ва чиқилишига чек қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz
Расман

Жорий йил 11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилиши муносабати билан 8 ноябрь куни соат 00:00 дан 12 ноябрь куни соат 00:00 га қадар Самарқанд халқаро аэропорти вақтинча ёпилишини маълум қиламиз.

🌐 Web-sayt| 🌏 Telegram| 🎞 YouTube
🏞 Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
Photo
Божхона тизими ошкоралик принципларига асосланган

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси фаолиятига бағишланган

➡️https://yangx.top/sambojxonauz номли телеграм канал ўз фаолиятини юритмоқда.

Канал орқали Сиз вилоят божхона бошқармаси фаолиятининг ошкоралиги, божхона органларида амалга оширилаётган турли йўналишлардаги кенг қамровли ислоҳотлар, ягона божхона сиёсатини амалга ошириш масалалари, божхона қоидалари, тартиблари, қабул қилинаётган янги меъёрий ҳужжатлар, соҳада рўй бераётган янгиланишлар ҳақида ўз вақтида хабардор бўлишингиз мумкин.

Шу билан бирга тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят божхона бошқармасида

➡️(66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” фаолият олиб бормоқда.

“Ишонч телефони” орқали жисмоний ёки юридик шахслар божхона органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳамда содир этилган ва содир этилаётган жиноятлар ҳақидаги хабар ва маълумотларни ариза ва шикоятлар кўринишида тақдим этишлари мумкин.
👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода божхоначилар салкам 11 млрд. сўмлик 700 минг қутидан зиёд тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.

Сигаретлар контейнердаги эски авто эҳтиёт қисмлари ортига яширилган экан.
👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz
“Исузи”даги рангли металл парчалари манзилга етиб бормади

➡️Божхона органлари томонидан рангли металларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли ишлар олиб борилмоқда.

➡️Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Булунғур туманидан ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолатлари фош этилди.

➡️ Тадбир давомида туман ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.С. бошқарувидаги “Исузи” русумли юк автоулови тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, оғирлиги 8670 кг. рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

➡️Ҳозирда ушбу рангли металл парчалари вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz
Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
Photo
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарори билан “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари” тасдиқланган.

Мазкур Қоидаларга кўра қуйидагилар белгиланди:

Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 000 000 сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.

Йўловчи божхона декларациясида олиб кирилаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган маблағларнинг жами суммаси кўрсатилади.

Жисмоний шахснинг хоҳишига кўра эквиваленти 70 000 000 (етмиш миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағлари ҳам декларация қилиниши мумкин.

Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади.

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.

👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz
🍑 Шафтоли экспорти 21,3 минг тоннага ошган

🏢Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижга қиймати 68,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 76,7 минг тонна шафтоли экспорт қилган.

Шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,3 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп шафтоли экспорт қилган давлатлар:

🔷 Россия – 64,6 минг тонна

🔷 Қирғиз Р. – 6,4 минг тонна

🔷Қозоғистон – 4,8 минг тонна

🔷 Туркманистон – 471 тонна

🔷 Беларусь – 261 тонна

2022 йилнинг 9 ойида хорижга энг кўп шафтоли экспорт қилган ҳудудлар:

— Фарғона вилояти – 43,6 минг тонна

— Самарқанд вилояти – 6,3 минг тонна

— Тошкент вилояти – 6,1 минг тонна

— Хоразм вилояти – 5,7 минг тонна


👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz
Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
Video
📝 Нархлар маълумотлар бюллетени ўрнига инвойс (битим нархи) – давлат божхона тизимидаги енгилликлар

АОКАда ўтказилган брифингда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б Ҳусан Тангриев Ўзбекистонга олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлашдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди:

📌Шу вақтга қадар Давлат божхона қўмитаси товарларнинг божхона қиймати белгиланиши устидан доимий мониторинг олиб бориб, муқобил манбалардан олинган маълумотлар асосида нарх маълумотлари бюллетенини шакллантирар эди ҳамда бюллетен бир қатор вазирлик ва идоралар билан келишилар эди.

‼️Эндиликда, мазкур бюллетен бекор қилинди ва тадбикорлик субъектларига биргина инвойс билан божхона қийматини аниқлашнинг асосий усулидан (битим нархидан) фойдаланиш имконияти яратиб берилди.

☑️ Ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда амалиётда индикатив нархлардан фойдаланилмоқда.

📝 Индикатив нарх янги тушунча ҳисобланади. Бу нарх айрим асосий товарлар учун инсон аралашувисиз хомашё нархларидан шакллантирилади.

👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz
Президент раислигида саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида келтирилган муҳим рақамлар

Охирги 6 ойда ҳамкор давлатлар бозорларига маиший техника экспорти – 3 баробар, трансформатор – 3,6 баробар, тиббий буюмлар – 9 баробар, трикотаж мато – 2 баробар ошди.

“GSP+”га кирадиган 6 минг 200 та божсиз маҳсулотнинг бор-йўғи 325 тури экспорт қилинмоқда.

Мутасаддиларга Европага келгуси йилда саноат экспортини 600 та маҳсулотга, экспорт ҳажмини 700 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Тўқимачиликда кейинги йилда экспортни 4,3 миллиард долларга етказиш топширилди. Европа, Туркия, Миср, Марокашга газлама, трикотаж мато экспортига транспорт харажатлари 2024 йил 1 январгача 70 фоиз қоплаб берилади.

Қурилиш материаллари экспортини 2023 йилда 900 миллион долларга етказиш белгиланди.

Нукус шаҳри, Булоқбоши, Қоровулбозор, Фориш, Чуст, Пахтачи, Сариосиё, Ўзбекистон туманларида қурилиш материаллари индустриал зоналари ташкил этилади.

Мебелсозликка берилган божхона имтиёзлари муддатини 2024 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Олтин, кумуш ва заргарлик учун зарур бошқа хом ашёларни қайта ишлаш учун вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади;

Заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади;

10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади (ҳозир 5 минггача рухсат берилган).
Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади.

Саммитда Ероосиёнинг муҳим стратегик ҳудудларида жойлашган туркий дунё мамлакатлари раҳбарлари иштирок этиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон ташкилотнинг муҳим аъзоларидан бири ҳисобланади. Шу пайтга қадар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 30 дан ортиқ ташаббуснинг аксарияти амалиётга жорий этилган.

ТДТ Самарқанд саммити аъзо мамлакатлар ўртасидаги барча йўналишлардаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаради.
🏢 2022 йил январь-октябрь ойларида Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айланмаси 1 млрд 881,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлди.

Бунда 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 511,4 млн. АҚШ долларига ёки 37,3%га ошган.

❗️ Ташқи савдо айланмаси – 1 млрд 881,8 млн. АҚШ доллари.

🟢 Экспорт – 489,2 млн. АҚШ доллари.

🔵 Импорт – 1 млрд 392,6 млн. АҚШ доллари.

🟣 Сальдо – 903,5 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

Каналга қўшилинг:👇
https://yangx.top/sambojxonauz
📺 Ўзбекистон 9 ойда 135,9 мингта телевизор экпорт қилган

🏢Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижга қиймати 23,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 135,9 мингта телевизор экспорт қилган.

Телевизор экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 28,2 мингтага ошган.

Ўзбекистон 9 ойда энг кўп телевизор экспорт қилинган давлатлар:

— Россия – 73 мингта

— Озарбайжон – 40,5 мингта

— Қозоғистон – 12,8 мингта

— Тожикистон – 2,7 мингта

— Туркманистон – 2,2 мингта

— Қирғиз Р. – 1,6 мингта

— Арманистон – 1,2 мингта

👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz
225 млн. сўмлик электромотороллерни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди!

🔹Юртимизга товар-моддий бойликларни олиб киришда божхона тўловларини четлаб ўтишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.

🔹Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали кириб келган “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси "Дўстлик божхона терминали"да божхона кўригидан ўтказилди.

🔹Натижада, юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилганидан ортиқча қиймати 225 миллион сўмлик 15 дона электромотороллерлар борлиги аниқланди.

🔹Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
👇 Каналимизга аъзо бўлинг
https://yangx.top/sambojxonauz