Rost24|TEZKOR
110 subscribers
635 photos
83 videos
706 links
Rost24.uz сайтининг тезкор хабарлар канали

Хабарлар тезкор ва қисқа сатрларда бериб борилади.

Asosiy kanal — @rost_24uz
加入频道
Хотин-қизлар куни ва Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунлари:

🟥 8-март (шанба) – Хотин-қизлар куни (байрам);
🟥 9-март (якшанба) – Дам олиш куни;
🟥 10-март (душанба)5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни.
🟥 21-март (жума) – Наврўз байрами (байрам);
🟥 22-март (шанба)5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни.
🟥 23-март (якшанба) – Дам олиш куни.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, агар байрам дам олиш кунида бўлса, у кейинги иш кунига кўчирилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф Ўзбекистонга келди

Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Касимов Дилмурод Султанмуратович Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Д.Касимов Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимида ишлаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Тошкент шаҳар ИИББга янги раҳбар тайинланди

Полковник Равшан Султанхўжаев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунгача у Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Собиқ шаҳар ИИББ бошлиғи эса Ички ишлар вазири лавозимига тайинланганди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Тошкентда 7 мартдан кўча-йўл тармоғини таъмирлаш ва реконструксия қилиш ишлари бошланади

Умумий майдони 65 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган йўлларни таъмирлаш режалаштирилган. Тирбандликларнинг олдини олиш ва ноқулайликларни камайтириш мақсадида йўл ишлари асосан транспорт ҳаракати энг кам бўлган соатларда ташкил этилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистон жамоаси хоккей бўйича юқори натижа қайд этди

Таиландда хоккей бўйича U18 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг lll дивизион, “Б” гуруҳидан ўрин олган баҳслар якунланди.

Хабарга кўра, дунё биринчилигида илк бор қатнашган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳдаги барча учрашувларда ғалаба қозониб, 1-ўрин билан кейинги босқич иштирокчисига айланди.

Гуруҳдаги сўнгги ўйинда ёшларимиз мезбонларни 3:2 ҳисобида мағлуб қилган. Ушбу ғалаба жамоага келаси йили lll дивизионнинг “А” гуруҳида қатнашиш имкониятини тақдим этди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️“Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Жорий йилнинг 7 март  куни соат 14:30 дан А-373 Халқаро автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан ҳолатни яхшилаш бўйича кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Қамчиқ" довонини қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Жанубий Корея президенти қамоқдан озод этилди

Ҳибсга олинган бугун, 8 март куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль қамоқдан озод этилди. Бу ҳақда Yonhap нашри хабар берди.

Хабарга кўра, ушбу қарор Сеул марказий суди томонидан қабул қилинган. Юн Сок Ёль 52 кун ўтиб Сеулдаги қамоқхонадан чиққан. Маълум бўлишича, унинг дастлабки ҳибсда сақлаш муддати тугаган. Бироқ, Юнга қарши импичмент ва жиноий суд жараёнлари давом этади.

Маълумот учун, Юн Сок Ёль мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этгани учун бир неча уринишдан сўнг январь ойида ҳибсга олинган. У ҳокимиятдан четлаштирилиб, унинг вазифалари бош вазирга ўтказилган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️10 март куни мактабларда дарс ва иш жараёни одатдагидек бўлади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги эъллн қилган 2025 йил учун иш вақти тақвимига кўра, 8 март шанба кунига тўғри келгани сабабли, 5 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар 10 март куни қўшимча дам олади.

Бироқ мактаблар 6 кунлик иш ҳафтаси асосида ишлайди, шунинг учун 10 март куни уларда ҳам дарслар, ҳам иш жараёни ўзгаришсиз давом этади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Эртага “Ташаббусли бюджет”да овоз бериш жараёни бошланади

Бугун, 10 март соат 23:59 дан сўнг 2025-йил 1 мавсуми учун саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади. Мазкур жараён 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистонда жиноятчилик 2020 йилга нисбатан 2 баробарга ошди

2020 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда содир этилган жиноятлар сони 2,1 баробарга кўпайди — 62 081 дан 132 298 тагача. 2024 йилда жиноятчилик 25,8% га, Тошкент шаҳрида эса 1,5 баробарга ошган. Жиноятчиликнинг кўпайиши Сирдарё вилоятидан ташқари кўпгина ҳудудларда қайд этилди, Сирдарё вилоятида эса 3,8% га камайди.
Энг кўп жиноятлар Тошкент шаҳрида қайд этилди — 32 106 та (+47,7%).

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Қашқадарёдаги заправкада кеча кечқурун иккита 9 тоннали цистерна ёниб кетди

Ёнғин оқибатида икки киши куйиш тан жароҳатини олган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.

Алангани 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси 30 дақиқада ўчирган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Жиззахда икки нафар опа-сингилнинг ўлимига сабабчи бўлган Cobalt ҳайдовчиси қамалди

"Пешеход"дан ўтаётган 14 ва 13 ёшли пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.

Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи 3 йил муддатга автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, унга нисбатан 9,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ундан ташқари, жабрланувчининг қонуний фойдасига 145 млн сўм маънавий ва моддий зарар тўланиши белгиланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Ички ишлар вазирига биринчи ўринбосари тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллаб келган полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари лавозимига полковник Улуғбек Шухратович Ташходжаев тайинланди.

Аввалроқ, ИИВ вазир ўринбосари Шавкат Раҳмонов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар қилган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига подполковник Байқулов Абдурашид Ахмедович тайинланди.

А.Байқулов мазкур тайинловга қадар вилоят ИИБ тезкор-қидирув ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Одилжон Абдуқаҳҳоров яна “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори лавозимига тайинланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Фарғонада ижарага олинган хонадонда нарколаборатория ташкил қилган шахслар қўлга тушди

Фарғона туманидаги “Миндонобод” МФЙдаги уйлардан бирида синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш мақсадида ташкил этилган нарколаборатория фош этилди.

Хабарга кўра, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1990 ва 2001 йилларда туғилган 3 нафар шахс мазкур хонадонни ҳар ойига 250 АҚШ долларидан ижарага олиб, у ерда гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланишган.

500 долларидан маош эвазига гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзоларига етказиб берган.

Экспертиза хулосасига кўра, тезкор тадбир давомида олинган жами 12 кг. 821 гр. синтетик наркотик моддаларнинг қора бозордаги баҳоси 9 млрд. 185 млн. сўмни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди.

Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Полковник Санжар Джабаров Андижон вилояти ИИБ бошлиғи бўлди

Полковник Санжар Джабаров Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилоятининг олдинги ИИБ бошлиғи Раҳматуллаев Аюбхон Тошхўжаев лавозимидан озод этилиб, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари - Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor