⚡️Тошкентда трамвай йўлларини қуриш 2023 йилдан бошланади
Манба маълумотига кўра, шаҳарда трамвай ҳаракатини ташкил этиш бўйича дастлабки ишлар бошланган: хорижга чиқиб кетган собиқ трамвайчиларни қайтариш ва хориждан мутахассислар жалб қилиш ишлари кетмоқда. Хусусан, Туркия ва Чехиядан мутахассислар чақирилмоқда.
Шунингдек, йўналишлар харитаси яқин бир йил ичида ишлаб чиқилиб, трамвай йўлларини қуриш 2023 йилдан бошланиши режа қилинмоқда.
@pressuzb

Беларусь бош вазири расмий ташриф билан Тошкентга келди
Беларусь бош вазири Роман Головченкони Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов ва шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олган.
Беларусь бош вазири ташрифи давомида Президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлади.

Беларусь Тошкентда трамвайни қайта тиклаш лойиҳасида иштирок этишни режалаштирмоқда
Бу ҳақда «Иннопром: Марказий Осиё» халқаро кўргазмасида иштирок этиш учун Тошкентга келган Беларусь бош вазири Роман Головченко Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда маълум қилган.
«Беларусь томони зарур инфратузилма, режалаштириш ва ҳаракат таркибини етказиб бериш билан боғлиқ комплекс ечимларни тақдим этишга тайёр. Бу каби қарор қабул қилинса, Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқамиз», — деган Головченко.
Аввалроқ Ўзбектстонда трамвай йўлларини қуриш 2023 йилдан бошланиши режа қилинаётгани ва бунга Туркия ҳамда Чехиядан мутахассислар чақирилаётганини хабар бергандик.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси этиб сайланди.
Куни-кеча унга Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори вазифасини бажариш ҳам юкланганди.

⚠️ Малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар машинани махсус белги билан ҳайдайди — ИИВ ЙҲХБ
1 майдан бошлаб янги ҳайдовчилар ёхуд тажрибасиз ҳайдовчиларнинг автомобиллари махсус белги билан белгиланади. Бу Ўзбекистоннинг янгиланган йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган.
ЙҲҚдаги ўзгаришларга кўра, ҳайдовчилик стажи икки йилдан кам бўлган ёки ҳайдашни энди бошлаган, малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар бошқараётган транспорт воситасининг орқасида ичига қора рангли баландлиги 110 мм бўлган ундов белгиси тасвири туширилган сариқ квадрат (150 мм томони) бўлиши керак. Трактор, ўзиюрар транспорт ва мототцикллар бундан мстасно.

Дунёнинг энг бой одами — Илон Маск Twitter’ни 44 млрд. долларга сотиб олди
У ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида шундай ёзган: «Умид қиламанки, менинг жиддий рақибларим Twitter’да қоладилар, чунки бу ерда сўз эркинлиги бор».
Маълумот учун: Twitter Ўзбекистонда блокланган.

Хоҳишга кўра(ми) ёки шарт(ми)?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги таҳрирдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сонли қарорида малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар машинани махсус белги билан ҳайдаши хоҳишга кўра экани белгилаб қўйилган.
Бироқ Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур белги бўлиши шарт, дея ахборот тарқатган. Ваҳоланки, Ҳукумат қарорида “шарт” деган жойи мавжуд эмаслиги ва хоҳишга кўра экани кўрсатиб қўйилган.

Абдуллаев Аъзам Абдушукурович — Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи этиб тайинланиши кутилмоқда.
Маълумот учун: «Ўзкомназорат»нинг собиқ раҳбари Зияев Ғолибшер Мелибоевич 2021 йилнинг ноябрь ойида бир қанча ижтимоий тармоқларнинг Ўзбекистондаги фаолияти чекланиши ортидан ишдан олинганди.

❗️Мажбурий (шарт) эмас, хоҳишга кўра: ЙҲХББ хатосини тузатди
ЙҲХББ ҳайдовчиликни энди бошлаган фуқаролар бошқараётган машиналарда махсус белги бўлиши шартлиги ҳақида 25 апрель куни хабар тарқатди. Ҳукумат қарорида бу ҳайдовчининг хоҳишига кўра ўрнатилиши мумкинлиги қайд этилгани ҳақида ёзган эдик.
Шундан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 25 апрелдаги хабарини ўчириб ташлаб, 26 апрель куни янги видеохабар чиқарди ва унда аввалги хабардаги хатосини тузатиб, махсус белгини ҳайдовчи хоҳишига кўра машинага ўрнатиш мумкинлиги айтиб ўтилган.

Туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосарлар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ:
Бахтиёр Ибрагимов — туризм ва маданий мерос вазирининг
халқаро туризмни ривожлантириш, ички ва зиёрат туризми масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти директори бўлган.
Нусратилла Зикриллаев — туризм ва маданий мерос вазирининг инвестициялар, туризм кластерлари ва лицензиялаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими бўлган.
Ботиржон Шаҳриёров — туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосарлари тайинланди
Адхамжон Сормонкулов Миллий гвардия қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимига;
Сарвар Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Президент видеоселекторида Тошкент шаҳри ҳокимига пойтахтда:
➖ йил давомида ишлайдиган замонавий аквапарк, аттракцион, сафари гуллар, чироқлар ва бошқа мавзули парклар;
➖ туну-кун ишлайдиган камида 5 та гастрономик ва савдо кўчалари;
➖ ресторан ва меҳмонхоналар, жамоат жойларида жонли ижро концертларини йўлга қўйиш;
➖ очиқ осмонда шоу (дорбозлик, мусиқа ва рақс дастурлари) ва фестиваллар (гуллар, гастрономик, музқаймоқ, опера) ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

Қорақалпоғистонлик талаба-қиз сериал ғояси эвазига $2000 ютиб олди
2021 йилнинг декабрь ойида Жанубий Кореянинг “VisionMaster” компанияси ва Ўзбекистондаги “Биз ТВ” онлайн телерадиоканали ёш ва профессионал ссенарий муаллифлари ўртасида кўп қисмли телевизион сериал ғояси учун танлов эълон қилган.
Танловга 15 дан ортиқ турли хил синопсислар келиб тушган ва кореяликларнинг эътирофига кўра, “Кўприк” номли телевизион сериал синопсиси билан танловда иштирок этган Қорақалпоқ давлат университети 2-босқич талабаси Шомуродова Зилола Каллибек қизи ғолиб деб топилган. Куни кеча танлов ғолибасига $2000 миқдоридаги мукофот пули топширилган.

Статистика қўмитаси ўзбекистонликларнинг ўртача иш ҳақи статистикасини эълон қилди
Маълум қилишича, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал иш ҳақи 3 млн 426,8 минг сўмни ташкил этиб, (ўтган йилнинг январь-март ойларида 2 млн 876,4 минг сўм бўлган) 2021 йил мос даврига нисбатан ўсиш суръати 19,1 фоизни ташкил қилган.
Иқтисодчиларнинг таъкидлашича, маошлар ошгани ортидан ҳудудлар кесимида ҳам, тармоқлар кесимида ҳам тенгсизлик кучайиб бормоқда. Тиббиёт ходимлари ҳамда таълим соҳаси вакилларининг маоши эса ҳамон ўртача кўрсаткичдан ҳам паст даражада қолмоқда.