Pressuzb
29K subscribers
1.56K photos
349 videos
19 files
1.36K links
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
加入频道
Президент пора билан ушланаётган ҳоким ёрдамчилари ҳақида гапирди

«Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир», деди президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зангиота тумани ҳокимининг ёрдамчиси ва Чуст тумани ҳокимининг ёрдамчиси пора билан ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

@pressuzb
Ўзбекистонликлар тўрт тоифага ажратилди

Президент раислигида видеоселектор йиғилишида ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратгани таъкидланди. Булар:

11 фоизи — кам даромадли;

47 фоизи — доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;

6 фоизи — ижтимоий ҳимояга муҳтож;

36 фоизи — иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.

@pressuzb
⚡️Айтишларича, Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан бирлаштирилиши мумкин.

Бирлашган вазирлик раҳбари ўрнига асосий номзод сифатида бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов номзоди кўрилмоқда.

Маълумотлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади.

@pressuzb
АҚШ Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинларига қиймати 2,5 млн долларлик 50 дона Toyota Hilux ва Fortuner пикапларини топширди. Автомашиналар Ядро қуролларини тарқатмаслик ва қуролсизланиш жамғармаси доирасида тақдим этилди.

@pressuzb
Жиззахда сел оқибатида 4 киши ҳалок бўлди — ФВВ

@pressuzb
Pressuzb
Жиззахда сел оқибатида 4 киши ҳалок бўлди — ФВВ @pressuzb
Жиззахдаги сел оқибатида вафот этганлар сони 5 кишини ташкил этмоқда

Дастлабки хабарларда Фориш туманида 4 киши вафот этгани, 1 киши бедарак йўқолгани ва 6 киши жароҳат олгани айтилганди. Жиззах вилояти прокуратураси маълумотига кўра, бедарак йўқолган шахснинг жасади топилган.

@pressuzb
❗️Тошкентда эркак халқаро бизнес-марказнинг юқори қаватидан тушиб кетиб ҳалок бўлди. Ҳодиса суицидми, эҳтиётсизликми ё қотиллик экани бўйича ҳозирча маълумот йўқ.

@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёевнинг оилавий болалар уйларини ташкил этган қашқадарёлик оилалар ва улар ўз қарамоғига олган болалар билан учрашувида

@pressuzb
Pressuzb
❗️Тошкентда эркак халқаро бизнес-марказнинг юқори қаватидан тушиб кетиб ҳалок бўлди. Ҳодиса суицидми, эҳтиётсизликми ё қотиллик экани бўйича ҳозирча маълумот йўқ. @pressuzb
Бугун, 21 апрель куни соат 11:50 ларда Юнусобод туманида жойлашган Халқаро ҳамкорлик маркази биносининг 9-қаватидаги чекиш учун мўлжалланган очиқ қисмидан 42 ёшли эркак ўзини пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура

@pressuzb
2022 йил 22 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киев шаҳрида ўзининг тўлақонли фаолиятини бошлайди.

@pressuzb
Қонунчиликка кўра, 2022 йил 1 майдан:

“Автомобиль тарихи” маълумотларини шартномавий асосда ДХМ, ЯИДХП (my.gov.uz) ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади;

автотранспортни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида автотранспортнинг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотлар, жумладан, техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлар томонидан ҳам мажбурий тартибда ахборот тизимига киритилади.

@pressuzb
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбекистон Республикаси муқаддас Рамазон ойи кунларида Кобул, Мозори-Шариф ва Қундуз шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатларини қатъий қоралайди.

Ўзбекистон томони ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради, шунингдек, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди.

@pressuzb
❗️24-25 апрель кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд — «Ўзгидромет»

Якшанба куни нам ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир кучли бўлади. 24-25 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд.

@pressuzb
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) жорий йил 21 ноябрдан 18 декабргача Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг трансляция ҳуқуқини сотиб олди. Учрашувлар “Спорт” ва “Маҳалла” телеканалида намойиш этилади.

@pressuzb
Ҳукумат қарори билан Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Давлятович Кудбиевга Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори вазифасини бажариш ҳам юкланди.

@pressuzb
❗️Битта чегирма акцияси билан Тошкентнинг бир тумани “фалажланди”

Бугун, 23 апрель куни Чилонзор туманидаги “Atlas” савдо мажмуасида нуқсони бор маиший техникалар катта чегирмалар асосида сотилиши эълон қилинганди.

Кейинроқ мазкур дўкон ёпилганлиги сабабли арзонлаштирилган нархда сотув бўлмаслиги маълум қилинди. Айни вақтда Чилонзорда йирик тирбандликликлар кузатилмоқда.

@pressuzb
Яна ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Тошкент тумани ҳокими ёрдамчиси ўзини Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари деб таништириб, Олмазор туманидаги 0,04 га ерга қарор чиқартириб бериши учун 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Аввалроқ Зангиота тумани ҳокимининг ёрдамчиси ва Чуст тумани ҳокимининг ёрдамчиси пора билан ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

@pressuzb