Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
25.1K subscribers
23.9K photos
6.76K videos
15K links
Мурожаатлар учун саҳифа: https://tashkent.uz/uz/virtual
Страница для подачи обращений: https://tashkent.uz/ru/virtual

Web-site: www.tashkent.uz
Facebook: fb.com/toshkenthokimligi
Instagram: instagram.com/toshshaharhokimlik
71-210-03-36
71-210-03-37
加入频道
#Фуқаролар_қабулидан_сўнг

Хабар берганимиздек, куни кеча туманимизнинг "Дилобод" маҳалласида Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар иштирокида фуқаролар қабули ўтказилган эди.

Бугун туман ҳокими ва тегишли масъуллар биргаликда қабул жараёнида мурожаат қилган Дилором Рустамованинг мурожаатида кўрсатилган муаммоларни ўрганиш учун Наққошлик маҳалласидаги 16-сонли кўпқаватли уйга борди ва аҳоли билан мулоқот қилиб, мурожаатда келтирилган камчиликларни кўриб чиқди.

Ўрганишлар жараёнида мурожаатчи ва айни шу кўпқаватли уйда яшовчи бошқа фуқаролар кўрсатиб ўтган муаммолар бартараф этилди. Кўпқаватли уй атрофи ободонлаштирилди, яшил майдонларга дарахт кўчатлари ўтқазилди. Уйнинг ертўла қисмини ҳам таъмирлаш ишлари бошланди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi