Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.9K subscribers
32.3K photos
6.39K videos
78 files
13.1K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
加入频道
Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
ТАДБИР АЖИБ ТААССУРОТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Ўзбекистон давлат сатира театрининг 35-мавсум очилиш муносабати билан театр жамоаси санъат ихлосмандлари учун тайёрланган дастурда иштирок этдик. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов сўзга чиқиб, театр ижодкорларининг эришган ютуқлари, бугунги кунда давлатимиз томонидан ушбу соҳага қаратилаётган эътибор ҳамда ижобий ўзгаришлар хусусида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, Абдужаббор Абдувоҳидов давлатимиз раҳбарининг Фармонига мувофиқ, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тақдирланганлар — Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси аъзоси, кинорежиссёр Шуҳрат Маҳмудовга “Меҳнат шуҳрати” ордени, Ўзбекистон давлат сатира театрининг олий тоифали драма артисти Амина Ибатулинага “Дўстлик” орденини топширди.
Шунингдек, мазкур театрнинг бир қатор жонкуяр аъзоларига самарали меҳнатлари учун Фахриқ ёрлиқлари берилди. Аниқки, ушбу тадбирда иштирок этган ОАВ вакиллари театр бош режиссёри Мансур Холиқовнинг Ўзбекистон давлат сатира театрининг ривожланиш йўлидаги бутун фаолияти ҳақидаги маърузасидан ўзлари учун муҳим бўлган маълумотларни ён дафтарларига қайд этиб қўйишди.
Кечанинг бадиий қисмида намойиш этилган «Жулқунбой» (Абдулла Қодирий) номли драматик композиция спектакли эса барчани ўтмишга оид тузум ҳақида мулоҳаза юритишга, хулоса қилишга ундади. Дарҳақиқат, сергак томошабин бугун театрлар фаолиятида тубдан ўзгаришлар содир бўлганини, нафақат репертуар борасида, балки театр ижодкорлари тажрибалари, ишга ёндошув услуби, саҳнага, томошабинга бўлган муносабатнинг янги босқичга чиққанини дарров пайқайди.
Хулоса ўрнида айта оламизки, бугунги тадбир барчада унутилмас ажиб таассуротлар қолдирди.
Озодбек Назарбеков,
Маданият вазири
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови | Ziyoda Madrahimova - O`zbekiston Respublikasida xizmat ko`rsatgan artist, Qoraqalpog`iston xalq artisti
#2oct #saylov2021 #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
МАДАНИЙ ТАШРИФ
Бугун хизмат сафари билан юртимизга ташриф буюрган Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Актоти Раимкуловани Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков кутиб олди.
#e’lon

83-мавсум очилиши!
Муҳтарам томошабин 2021 йил 6 октябрь, соат 17.30 да театримизнинг 83-мавсуми очилади. Шу куни расмий қутловлардан сўнг репертуаримизда премьера "Бахши" спектакли (саҳналаштирувчи режиссёр Д.Хақбердиев) намойиш этилади.
Барча мухлисларимиз ва дўстларимизни янги мавсум очилишига таклиф этамиз!
Билетлар театр кассасида соат 11.00 дан 19.00 гача сотилмоқда.

Мурожаат учун телефон рақамларимиз:
(+998) 71-245-1633
(+998) 90-959-3456
Веб-сайт - www.muqimiyteatr.uz

Каналга уланиш⬇️
https://yangx.top/Muqimiyteatruz
Музокаралар якунлангач, ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Қўшма баёнот қабул қилдилар. Унда олий даражадаги учрашувнинг асосий якунлари акс этган, стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари белгиланган.
Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва ҳудудлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатлар билан алмашди. Ташриф доирасида жами 23 та ҳужжат имзоланди.

По завершении переговоров состоялась церемония подписания документов.
Президенты Узбекистана и Туркменистана приняли Совместное заявление, в котором отражены основные итоги встречи на высшем уровне, определены перспективные направления дальнейшего укрепления стратегического партнерства.
В присутствии глав государств состоялся обмен подписанными документами между главами министерств, ведомств и регионов двух стран. Всего в рамках визита было подписано 23 документа.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТАЙИНЛОВ

Маданият вазирининг тегишли буйруғи билан Файзиев Орифжон Тўлқинович Маданият вазирлигининг Матбуот ва ахборот хизмати бошлиғи - вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

О.Файзиев 1987 йил Навоий вилоятида таваллуд топган. 2012 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. 2018 йилдан буён Маданият вазирлиги тизим ташкилотларининг турли лавозимларда фаолият юритган.

Маданият вазирлиги Орифжон Файзиевнинг вазирликдаги фаолиятига улкан ютуқлар тилайди.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни | Фаррух Зокиров – Ўзбекистон халқ артисти
#4oct #saylov2021 #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
МАДАНИЙ ТАШРИФ

Бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси ҳамраиси М.Швыдкой, жамғарма Ижрочи директори А.Иксанов билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари О.Мирзаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган МДҲ давлатлари ижодий ва илмий зиёлилари форумини ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube