Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.7K subscribers
32.6K photos
6.45K videos
78 files
13.2K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
加入频道
Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
ҲАР БИР ИШДА МАСЪУЛИЯТ БОШ МЕЗОН БЎЛИШИ ЛОЗИМ

Маълумингизким, Фарғона вилоят театр ва концерт саройида вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов иштирокида Маданият вазирлиги тизим ташкилотлари раҳбарлари учун кенгайтирилган йиғилиш ўтказдик. Мазкур йиғилишда бугун тизимда фаолият юритаётган раҳбар ва ходимларнинг меҳнат фаолияти давомида йўл қўяётган хато ва камчиликлари, мавжуд муаммолар хусусида тўхталиб, уларни бартараф этиш юзасидан керакли кўрсатма ва тавсиялар бердик.

Йиғилиш давомида ташкилий масала кўрилиб, Тожибаев Жаҳонгир Салимовични Фарғона вилоят маданият бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шунингдек, шу кунга қадар вилоят бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажариб келаётган Жалилов Икром Иброҳимович эндиликда вилоят театр ва концерт саройи директори, Қўқонов Абдужалил Холматович Олтиариқ туман маданият бўлими мудири лавозимларида ўз меҳнат фаолиятини давом эттиради.

Ўйлаймизки, бугун тайинланган раҳбарлар янги вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, билдирилган ишончни оқлаш, соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш учун бор куч, билим ва тажрибасини ишга солади.
Уларнинг кейинги меҳнат фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб, самарали натижалар кутиб қоламиз!

Озодбек Назарбеков,
Маданият вазири
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#MENING_USTOZIM 1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ўқув ишлари бўйича проректори Азизжон Зокиров ўз устозларини табриклайди!

@madaniyatvazirligi
#Премьера

Қоракўл Ёшлар театрида навбатдаги спектакль тақдимоти

Бугун, 30 сентябрь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри қошидаги ижодкор ёшлардан иборат, Маданият вазирлиги ташаббуси билан ташкил топган Қоракўл Ёшлар театрида навбатдаги янги асар тақдим этилди. Унда драматург Қўчқор Норқобил асари асосида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекчонов бошчилигида саҳналаштирувчи рассом Жалолиддин Раҳимов ҳамда режиссёр Достон Хақбердиев саҳналаштирган "Замон Авлонийси" спектакли намойиш этилди.

Премьерада Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокими Ш. Саломов, ОАВ вакиллари ҳамда асар қаҳрамони Қоракўл Халқаро математика мактаби асосчиси, Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси Тўхтамурод Жумаевнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Каналга уланиш⬇️
https://yangx.top/Muqimiyteatruz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Сизнинг йўлингизга гуллар поёндоз,
Бугун диллар Сиз томонга этмоқда парвоз.
Шаънингизга қанча таъриф, таҳсин айтсак оз,
Сизга барча эҳтиромлар, гуллар, эъзозлар.
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК АЗИЗ УСТОЗЛАР!

Ёш ижодкорлар номидан
Акмал Холхўжаев, Заҳида Бурнашева, Анвар Мирзаев, Сабина Турсуновалар устозларга 1-октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан мусиқий табрик йўллашмоқда.
Икром Искандар сўзи
Қаҳрамон Ғуломжонов мусиқаси

@madaniyatvazirligi
Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
— Илм хазинасининг посбонлари бўлган азиз устозлар этагидан тутиб, ана шу "хазина" томон сабр ва садоқат билан интилган киши юксалса, юксаладики, асло хор бўлмайди, — Маданият вазири устозларни табриклаб, эҳтиром кўрсатди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
—Устозимнинг ҳар бир ўгити ҳаётим, меҳнат фаолиятимнинг шамчироғидир, — Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Ахмедов устозларни самимий қутлади.