Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.2K subscribers
34.9K photos
6.86K videos
79 files
14.1K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
加入频道
#таъзия

Таниқли кинорежиссёр Нозим Аббосов бугун, 21-март куни 58 ёшида оламдан ўтди.

Маълумот учун, Нозим Aббосов 1962 йилда режиссёр Шуҳрат Aббосов хонадонида таваллуд топган. Фаолиятини постановкачи рассом сифатида 1984 йилдан бошлаган. Режиссёр сифатида «Ойдиной», «Aбадият чархи» каби филмларни суратга олган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

@madaniyatvazirligi
#таъзия
Археолог олим, тадқиқотчи Лидия Львовна Ртвеладзе 14 апрел куни 79 ёшида вафот этди.
У Ўрта Осиё хусусан, Тошкент тарихига оид бир қанча илмий мақола ва китоблар муаллифи.
Археолог олим Ўрта Осиёнинг машҳур тадқиқотчи олимларидан бири Д.Д.Букиничнинг невараси эди. Ёшлигиданоқ археологик эспедицияларда иштирок этган ва шу соҳага меҳр қуйган.

Марҳумнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги Маданий мерос департаменти номидан чуқур таъзия изҳор қиламиз.

https://yangx.top/madaniyatvazirligi
#Таъзия

"ЮНЕСКО" билан ишлаш бошқармаси бошлиғи - Зуннунов Умид Валиджановичнинг отаси оламдан ўтди.

Марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига Маданият вазирлиги жамоаси номидан чуқур таъзия изҳор қиламиз.

@madaniyatvazirligi
#таъзия

Бугун, 29-май куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, таниқли актёр Ҳошим Арслонов 64 ёшида оламдан ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур
таъзия изҳор этади.

Жаноза вақти эртага соат 11:00да.

Манзил: Тошкент шаҳри,
Олмазор тумани
Зарқайнар кўчаси, 3-тупик, 6-уй.

@madaniyatvazirligi
#Таъзия

"Илхом" театрининг истеъдодли актёри Эсанов Рустам Олимович вафот этди.

Рустам Эсанов ўзининг маҳорати, истеъдоди ва ёрқин образлари билан томошабин қалбидан жой ола билди.

Театр ва кино санъатида ўзининг ўрнига эга бўлган актёр режиссёр сифатида ҳам бир нечта спектакллар саҳналаштирган эди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

https://yangx.top/madaniyatvazirligi
#таъзия

Ўзбекистон миллий қўшиқчилик, мақом санъати йўналишидаги баракали ижоди, нозик диди, дардли, кенг диапазонли овози, бетакрор ижро маҳорати билан ҳамкасблари, шогирдлари, мухлислари меҳри, эътиборини қозонган Ўзбекистон халқ ҳофизи, “ Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, халқимиз ардоғидаги устоз санъаткор, Маҳмуджон Тожибоев оламдан ўтдилар.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маҳмуджон Тожибоевнинг оила-аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор қилади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://yangx.top/madaniyatvazirligi
#таъзия

"Шум бола" энди орамизда йўқ

Бугун ўзбек санъатида оғир жудолик!

Яна бир санъат арбоби, ўзларининг такрорланмас роли билан бутун кино ва театр ихлосмандларининг юрагидан жой олган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Ўзбек миллий академик театри актёри Абдураим Абдувахобов 57 ёшида оламдан ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги номидан марҳумнинг яқинлари ва оила-аъзоларига таъзия изҳор қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://yangx.top/madaniyatvazirligi
#таъзия

Бугун, 18 июль куни "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" Анвар Кенжаев оламдан ўтди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Анвар Кенжаев фаолияти давомида “Энди дадам бўйдоқ”, “Сардор”, “Учар отлар”, “Таъзиядаги тўй”, “Ада эмас, дада”, “Ойдиной”, “Сув ёқалаб”, “Йўқолган одам” каби фильмларда маҳоратли роллар ижро этган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марҳумнинг оила -аъзоларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://yangx.top/madaniyatvazirligi
#Таъзия

2020 йил 20 июль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бош рассоми, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Ботиров Зубайдулла Борисович 57 ёшда оламдан ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги мархумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://yangx.top/madaniyatvazirligi
#Таъзия

2020 йил 23 июль куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик театри режиссёри, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Сарсенбай Узақбоев оламдан ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://yangx.top/madaniyatvazirligi
#Таъзия

Хоразм фольклор санъатини ривожлантиришда хисса қўшган устоз санъаткор Отамурод Бекжонов 81 ёшда оламдан ўтди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги марҳумнинг оила-аъзоларига чуқур таъзия билдиради.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://yangx.top/madaniyatvazirligi
#Таъзия

Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Руслан Шарипов бугун 54 ёшда оламдан ўтди.
Руслан Шарипов “Болалар”, “Сетора”, “Байт” гуруҳларини ташкил қилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://yangx.top/madaniyatvazirligi
#Таъзия

Бугун Нукусда таниқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Ерниязов Муса Тажетдинович 73 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://yangx.top/madaniyatvazirligi