Samsung қаттиқ жисмли аккумуляторларга ўтади
Samsung корпорацияси ўз гаджетларида қаттиқ жисмли аккумуляторлардан фойдаланишни бошлайди. Бу ҳақда Кореянинг Money Today нашри хабар берди.
2025 йил охирида чиқарилиши режалаштирилган Galaxy Ring 2 ақлли узук биринчи марта қаттиқ ҳолатдаги аккумулятордан фойдаланади. Хабар қилинишича, бундай батарея одатдагидан кўра кўпроқ зичликка эга, шунинг учун ақлли узукнинг автоном ишлаш муддати ошиши мумкин.
Telegram / Facebook / Instagram / Site

Шавкат Мирзиёев саммитда қатнашиш учун Самарқандга келди
Бугун, 2 апрель куни Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқандга келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Шунингдек, президент бугун Европа кенгаши президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув олиб боради.
Эртага, 3 апрель куни саммитда иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан ҳам қатор икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Саммитнинг иккинчи кунида Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқининг асосий институтлари раҳбарлари иштирокида кўп томонлама тадбирлар ўтказилади.

Ўзбекистонда авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш имкониятлари кўриб чиқилмоқда
2 апрель куни Самарқандда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов «Аир Products and Chemicals Inc» бош ижрочи директори Эдуардо Менезес билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик расмий саҳифасида маълум қилинди.
Ҳозирда Бухорода $200 млнлик кислород ва азот ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шунингдек, углеродни сақлаш, авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш ва кўмирни газлаштириш бўйича янги ташаббуслар кўриб чиқилмоқда.

Буюк Британия Европа Иттифоқи фуқаролари учун киришни пуллик қилди
Европа Иттифоқи фуқаролари Буюк Британияга кириш учун Электрон саёҳат рухсатномаси олиши керак бўлади. Бу тизим АҚШнинг ESTA тизимига ўхшаш бўлиб, саёҳат олдидан онлайн рўйхатдан ўтишни талаб қилади, дея хабар бермоқда CNN.
Унга кўра, ETA икки йил давомида амал қилади ва 10 фунт стерлинг (167 минг сўмга тенг) туради. 9 апрелдан эса тўлов 16 фунтга (268 минг сўмга) ошади. Ҳаттоки Буюк Британия орқали транзит ўтадиган саёҳатчилар ҳам ушбу рухсатномани олишлари лозим бўлади.

Пойтахтда 4–8 ўриндиқли таксилар фаолиятига рухсат берилади
2 апрель куни ҳукумат томонидан йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича янги қарор қабул қилинди.
2025 йил 15 апрелдан бошлаб, Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида ҳайдовчидан ташқари 4–8 ўриндиқли автомобиллар орқали ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг такси фаолиятига рухсат берилади. Бундай ташувчиларга махсус лицензия берилиб, давлат божи БҲМнинг 3 баробари (1,125 млн сўм) миқдорида ундирилади.

Самарқанд ЮНЕСКО бош конференциясига мезбонлик қилади
Париждаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида Ўзбекистон ҳукумати ва ЮНЕСКО ўртасида келишув имзоланди. Бу ҳақда ЎзР президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз Telegram каналида маълум қилди.
Унга кўра, Самарқанд расман Бош конференсиянинг 43-сессияси мезбони бўлди.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Париждаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида Ўзбекистон ҳукумати ва ЮНЕСКО ўртасида келишув имзоланди. Бу ҳақда ЎзР президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз Telegram каналида маълум қилди.
Унга кўра, Самарқанд расман Бош конференсиянинг 43-сессияси мезбони бўлди.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
BYD автомобиль савдосида Теслани ортда қолдирди
Хитойнинг BYD компанияси 2025 йилнинг биринчи чорагида автомобиль савдосини 60% га ошириб, Tesla билан рақобатда устунлик қозонди. Бу ҳақда CNN ахборот агентлиги маълум қилди.
Унга кўра, BYD ушбу даврда 1 млндан ортиқ янги энергия автомобилларини сотди. Шундан 416 минг донаси соф электр машиналардир. Компания халқаро бозорга чиқиш ҳаракатларини жадаллаштириб, янги заводлар қурмоқда. BYD ўтган йили $107 млрд даромад олди, Tesla эса $97,7 млрд билан ортда қолди. Tesla савдолари Европада 40% га камайди.

USAID сентабргача бутунлай ёпилади
Илон Маск бошчилигидаги тежамкорлик чоралари доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) бутунлай ёпилади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.
Бунинг натижасида 10 мингдан ортиқ маҳаллий ходимлар, юзлаб АҚШ дипломатлари ва фуқаролик хизматчилари ишдан бўшатилади.