Ўзбекистон биринчи марта бир ой ичида миллиондан ортиқ сайёҳларни қабул қилди
2025 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга илк бор бир миллиондан ортиқ сайёҳлар ташриф буюрди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси маълум қилди.
Мамлакатимизга энг кўп Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ташриф буюришган.
Telegram / Facebook / Instagram / Site

🟢 Маркировкани жорий этишнинг самараси: Data Matrix Ўзбекистон бозорини қанчалик ўзгартирмоқда
🔍 2025 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда агрокимё воситаларини рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси бошланади. Аввалроқ жорий йилнинг март ойида биологик фаол қўшимчаларни (БФҚ) ихтиёрий асосда маркировкалаш ишлари синов тарзида йўлга қўйилган. Ўзбекистонда 2021 йилда бошланган рақамли маркировкалаш тизими бугунги кунга келиб, олтита асосий товар гуруҳини қамраб олган. Улар қуйидагилардан иборат: алкоголь маҳсулотлари, тамаки маҳсулотлари, пиво ва пиво маҳсулотлари, маиший техника, дори воситалари ва тиббий буюмлар, шунингдек, ичимлик суви ва салқин ичимликлар. Мазкур даврда тизим орқали қандай натижаларга эришилгани, унга қанча иштирокчи қўшилгани ва маркировка бозор шаффофлигини оширишга қандай таъсир кўрсатгани юзасидан Kursiv Uzbekistan журналистлари томонидан ўрганишлар олиб борилди.
➡️ Батафсил

Яхши батареяга эга смартфонлар қайсилар
Смартфон харид қилишда нималарга аҳамият бериш керак? Камера, батарея ёки хотира танловда энг муҳим омил бўлиши мумкин. Курсив Uzbekistan нашри энг яхши батареяга эга смартфонлар ҳақида маълумотларни битта мақолага жамлади.
Батафсил Кursiv Uzbekistan мақоласида ўқинг
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Смартфон харид қилишда нималарга аҳамият бериш керак? Камера, батарея ёки хотира танловда энг муҳим омил бўлиши мумкин. Курсив Uzbekistan нашри энг яхши батареяга эга смартфонлар ҳақида маълумотларни битта мақолага жамлади.
Батафсил Кursiv Uzbekistan мақоласида ўқинг
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Жанубий Кореянинг арзон авиакомпанияси Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
23 майдан бошлаб Жанубий Кореянинг T’way Air арзон авиакомпанияси Сеул — Тошкент — Сеул йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўймоқда.
Парвозлар ҳафтасига тўрт маротаба – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
23 майдан бошлаб Жанубий Кореянинг T’way Air арзон авиакомпанияси Сеул — Тошкент — Сеул йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўймоқда.
Парвозлар ҳафтасига тўрт маротаба – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Ўзбекистонда тиббиётга ажратилган маблағлар 42 триллион сўмга етди — Шавкат Мирзиёев
Бугун, 7 май куни Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида тиббиётга ажратилган маблағлар сўнгги 7 йилда 6 карра ошиб, жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Статистикага кўра, Ўзбекистонда ҳар ўн минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич АҚШ, Буюк Британия ва Финляндия билан тенг, ҳатто Туркия ва Канададан юқори. Бироқ президент сифат масаласида ҳануз кўплаб муаммолар мавжудлигини айтди.

Samsung ҳарбий хизмат учун планшет тақдим этди
Samsung Electronics America ўзининг Tactical Edition линиясини янги Galaxy Tab Active5 Tactical Edition планшети билан кенгайтирганини эълон қилди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилган.
Ушбу қурилма АҚШ Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, ҳарбий ва разведка хизматлари учун мўлжалланган.

Realme GT смартфонининг прототипи тақдим этилди
Realme 10000 мА/соат аккумуляторлар билан жиҳозланган Realme GT смартфонини эълон қилди. Бу ҳақда ITHome нашри хабар бермоқда.
Компания янги ишлаб чиқариладиган смартфонларида 10000 мА/соат аккумуляторни тадбиқ этади.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Realme 10000 мА/соат аккумуляторлар билан жиҳозланган Realme GT смартфонини эълон қилди. Бу ҳақда ITHome нашри хабар бермоқда.
Компания янги ишлаб чиқариладиган смартфонларида 10000 мА/соат аккумуляторни тадбиқ этади.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Доллар курси яна тушди
Ўзбекистон валюта биржаси маълумотларига кўра, 7 май куни долларнинг ўртача курси 12 910,15 сўмни ташкил этиб, олдинги кун билан солиштирганда 14,77 сўмга пасайди.
Шунингдек, Марказий банк томонидан бошқа валюталар курслари ҳам эълон қилинди. Унга кўра евро 40,10 сўмга юқорилаб, 14 660,77 сўмга етди. Россия рубли эса 0,16 сўмга тушиб, 159,78 сўмга тенг бўлди.

Тиббиётда ярим ёки 0,25 ставкада ишлаш бекор қилинади
Эндиликда туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимида ишлайдиган оилавий шифокорлар $500, ҳамширалар эса $300 ойлик олади.
Шунингдек, бирламчи тизимда ярим ёки 0,25 ставка билан ишлаш бекор қилиниб, барча шифокор ва ҳамширалар тўлиқ ставкада фаолият юритади.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Эндиликда туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимида ишлайдиган оилавий шифокорлар $500, ҳамширалар эса $300 ойлик олади.
Шунингдек, бирламчи тизимда ярим ёки 0,25 ставка билан ишлаш бекор қилиниб, барча шифокор ва ҳамширалар тўлиқ ставкада фаолият юритади.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Жорий йилнинг 8–11 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисаси юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Жорий йилнинг 8–11 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисаси юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Таълим ва тиббиёт муассасаларида «Тоза қўллар» дастури учун 780 млрд сўм ажратилади
Ўзбекистонда барча таълим ва тиббиёт муассасаларини қамраб олувчи «Тоза қўллар» дастури амалга оширилади.
Шавкат Мирзиёев дастурни амалга ошириш учун жорий йилда Давлат бюджетидан 780 миллиард сўм маблағ ажратилишини маълум қилди.
Шунингдек, президент топшириғи билан «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар» номли янги дастур ишга туширилди.

Hyundai Elexio электромобили тақдим этилди
Hyundai компанияси Hyundai global E-GMP (Элеcтриc Global Modular Platform) асосида қурилган ўзининг биринчи тўлиқ электр йўлтанламас Elexio автомобилини расман тақдим этди. Бу ҳақда Autohome нашри хабар бермоқда.
Hyundai Elexio 2025 йилнинг учинчи чорагида оммавий ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Hyundai компанияси Hyundai global E-GMP (Элеcтриc Global Modular Platform) асосида қурилган ўзининг биринчи тўлиқ электр йўлтанламас Elexio автомобилини расман тақдим этди. Бу ҳақда Autohome нашри хабар бермоқда.
Hyundai Elexio 2025 йилнинг учинчи чорагида оммавий ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Даволаш йўлланмалари учун 1,1 трлн сўм ажратилди
Бу йил электрон йўлланма асосида даволаниш учун давлат бюджетидан 1,1 трлн сўм ажратилмоқда. Президент топшириғига кўра, ҳудудларга ажратиладиган маблағлар улуши 14 фоиздан 30 фоизгача оширилади.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Бу йил электрон йўлланма асосида даволаниш учун давлат бюджетидан 1,1 трлн сўм ажратилмоқда. Президент топшириғига кўра, ҳудудларга ажратиладиган маблағлар улуши 14 фоиздан 30 фоизгача оширилади.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Наполеоннинг қиличи кимошди савдосига қўйилади
Париждаги Giquelo аукцион уйи Франция императори Наполеон Бонапарт I нинг қиличини кимошди савдосига қўяди. Лот ҳақидаги аукцион ташкилотчиси сайтида эълон қилинган.
Қилич 1802 йилда Наполеоннинг шахсий илтимосига биноан Версал фабрикасида ишлаб чиқарилган. Ўша пайтда бўлажак император ҳали ҳам Франция Республикасининг биринчи консули лавозимини эгаллаб турган.

Электромобилларни қувватлантириш нархи қимматлади
Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб электромобилларни қувватлантириш нархи сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Автоэълон нашри маълум қилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, электр транспорт воситасини қувватлантириш муайян станция ва ҳудудга қараб бир киловатт учун 200 сўмдан 500 сўмгача қимматлашган. Баъзи етказиб берувчилар нархнинг ошишини нафақат электр энергияси тарифининг ўзгариши, балки тегишли харажатлар – ер ижараси, ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва солиқларнинг ўсиши билан изоҳламоқда.

Тиббиётда дуал таълимни тўлиқ жорий этиш йўли очилади
Президент дуал таълимни тўлиқ жорий қилиш мумкин бўлган энг мақбул соҳа тиббиёт эканини таъкидлади. Бироқ тиббиёт олийгоҳлари қошидаги клиникалар уларнинг балансида эмаслиги бу тизимни тўлиқ йўлга қўйишга тўсқинлик қилаётгани айтиб ўтилди.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Президент дуал таълимни тўлиқ жорий қилиш мумкин бўлган энг мақбул соҳа тиббиёт эканини таъкидлади. Бироқ тиббиёт олийгоҳлари қошидаги клиникалар уларнинг балансида эмаслиги бу тизимни тўлиқ йўлга қўйишга тўсқинлик қилаётгани айтиб ўтилди.
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Янги ташкил этилган Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди
Президентининг фармонига мувофиқ, Адҳам Юсупович Худойқулов Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Адҳам Худойқулов таълим соҳасида катта тажрибага эга бўлиб, илгари ҳам бир қатор масъул лавозимларда фаолият юритган. Унинг ушбу лавозимга тайинланиши миллий таълим тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Москвада 10 майгача интернетга чекловлар киритилади — Кремль
Москвада 10 майгача мобил интернет хизматларида чекловлар бўлиши мумкин. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳолатни хавфсизлик билан боғлади.
Чекловлар Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган парад тайёргарликлари муносабати билан жорий этилмоқда. Шу муносабат билан Россияда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тизими ва банклар ҳам интернет ва мобил алоқа хизматларида вақтинчалик узилишлар, тўлов тизимларида эса носозликлар юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Президент Германиянинг янги канцлерини табриклади
Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери Фридрих Мертсни ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табриклаб, эзгу тилакларини билдирди.
Давлат раҳбари мактубида Мертс раҳбарлигидаги ҳукумат Германияни етакчи демократик ва иқтисодий ривожланган давлат сифатида янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди.

UzAirways Тошкент — Москва авиақатнови вақти ўзгарди
2025 йил 7 май куни ҲЙ601/602 (Тошкент – Москва (Домодедово) – Тошкент) рейси самолётнинг кечикиб етиб келгани сабабли янгиланган жадвал асосида амалга оширилади.
Тошкентдан жўнаш вақти соат 22:40 га белгиланган бўлиб, самолёт 8 май куни соат 00:50да Москванинг Домодедово аэропортига етиб боради.
Орадан қисқа фурсат ўтиб, рейс Домодедоводан 8 май соат 02:00 да қайтиб учади ва Тошкентга (маҳаллий вақт билан) 07:45да етиб келади.