Курсив Ўзбекистон
121 subscribers
629 photos
6 videos
623 links
Ўзбекистон ва хориж янгиликлари

Реклама бўйича мурожаат @kursivuzz

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Facebook:

https://www.facebook.com/kursivuz/

Instagram

www.instagram.com/kursiv_uzbekistan/

Лотин алифбосидаги канал:
t.me/kursivmediauz
加入频道
Энди факторинг ташкилотини очмоқчи бўлганлар Марказий банкдан рухсат олади

Эндиликда тадбиркорлар валюта операцияларини эркинроқ амалга оширади. Бу ҳақда қонун қабул қилинди.

Кафолат бериш ёки факторинг ташкилотини очмоқчи бўлганлар энди Марказий банкдан махсус рухсат олади.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Samsung узуги ўзи қандай ишлайди

Samsung узуги бозорда пайдо бўлди. Курсив Узбекистан Саммобиле нашри маълумотларига таяниб қизиқарли маълумотларни тўплади.

Узук сув ўтказмайдиган қоплама билан таъминланган. У билан душ қабул қилиш ёки сузиш мумкин. Тери таъсирлаши каби муаммолар кузатилмайди.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
BBC Ўзбекистонда ёввойи табиат ҳақида фильм суратга олмоқда

Ҳозирда BBC телеканалининг суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонда бўлиб турибди. Улар Навоий вилоятида Ўзбекистоннинг ёввойи табиатига бағишланган янги фильм устида ишламоқда.

Лойиҳа мамлакатдаги ноёб қуш асраб-авайлаш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни ёритишга қаратилган. Бу BBC гуруҳининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи бўлиб, улар илк бор 2024 йил апрель ойида келган эди.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Бозорларда 22 миллион сўмлик муддати ўтган маҳсулотлар савдодан олинди

Тошкент шаҳридаги бозорларда муддати ўтган маҳсулотлар савдога қўйилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Тошкентдаги «Юнусобод», «Авиасозлар», «Сергели» ва «Наврўз» деҳқон бозорларида яроқлилик муддати ўтган ёки муддати кўрсатилмаган маҳсулотлар савдога қўйилгани аниқланди.

Қўмитага йил бошидан бери озиқ-овқат маҳсулотлари билан боғлиқ 403 та мурожаат келиб тушган.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Байденнинг нутқи қанча нархга баҳоланган

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг тадбирдаги нутқини $300 мингга буюртма қилиш мумкин. Нархлар ҳақида New York Post нашида маълум қилинди.

Манбага кўра, Байден президентлик лавозимини тарк этгач Cреативе Артистс агентлиги билан ҳамкорлик қила бошлаган. Ҳозирча собиқ давлат раҳбарининг пуллик чиқишларига талаб паст.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Ўзбекистонликлар яратган сунъий йўлдош SpaceX ракетасида учирилиши мумкин

Ўзбекcосмос делегацияси АҚШда бўлиб, бир қатор истиқболли ҳамкорликларга эришди. Сафар давомида делегация Калифорнияда сув ресурсларини бошқаришда сунъий йўлдош технологияларини қўллаш тажрибаси билан танишди ва «Ланд IQ» ҳамда «Давидс Engineering» компаниялари билан учрашувлар ўтказди.

Энг муҳим учрашувлардан бири SpaceX компанияси билан бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик ёш муҳандислар томонидан тайёрланаётган сунъий йўлдошни Falcon 9 орқали учириш масаласи кўриб чиқилди.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Фойдаланилган Kia Sportage сотиб олишда нималарга аҳамият беришимиз керак

Kia Sportage Ўзбекистондаги оммалашаётган автомобиллардан бири ҳисобланади. Январь март ойларида 370 дона янги Kia Sportage модели сотилган. Аммо, ушбу кроссовернинг фойдаланилган вариантдаги сотувларининг сони аниқ эмас. «Курсив» нашри фойдаланилган Kia Sportage афзаллиги ва имкониятларини ўрганди.

Модель ташқи кўриниши, юқори даражадаги ускуналар ва ликвидлиги билан ажралиб туради. Аммо ишлатилган машинани танлашда маълум версияларнинг хусусиятлари ва потенциал «заиф нуқталарни» ҳисобга олиш керак.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Chevrolet компанияси Silverado EV моделини ишлаб чиқаришни тўхтатди

Chevrolet компанияси 2026-йилги Silverado EV электр пикапининг энг тўлиқ ва қиммат RST комплектациясини ишлаб чиқаришдан воз кечди.

Мазкур комплектация 24 дюймли дисклар, Super Cruise ҳайдовчи ёрдам тизими ва кенгайтирилган юриш захирасига эга бўлиб, нархи қарийб $98 минггача баҳоланганди.

Бу нарх уни АҚШда амал қилувчи электромобилларга бериладиган федерал имтиёзлардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилган.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Жанубий Корея компанияси Урганч аэропортининг хусусий бошқарувчиси бўлди

Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича ўтказилган тендер якунига етди.

Танлов натижасига кўра, Жанубий Кореянинг Incheon International Airport Corporation компанияси ғолиб деб топилди.

Ушбу тендер Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Uzbekistan Airports ҳамкорлигида ташкил этилган.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Harvard Growth Lab 162 турдаги ўзбек маҳсулотларини рақобатбардош деб тан олди

Ўзбекистонда жаҳон бозорида рақобатбардош устунликка эга бўлган 162 турдаги маҳсулот мавжуд. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар маркази (CERR) Harvard Growth Lab маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Университет экспертлари 2033 йилга бориб Ўзбекистон иқтисодиётининг ўртача йиллик ўсиши 5,6 фоизни ташкил этишини таъкидламоқда. Республикада технологик жиҳатдан мураккаб маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш имконияти ҳам мавжуд. Кимё ва металлургия саноати маҳсулотлари ҳам шулар жумласидан.

Telegram / Facebook / Instagram / Site