Курсив Ўзбекистон
197 subscribers
1.13K photos
9 videos
1.12K links
Ўзбекистон ва хориж янгиликлари

Реклама бўйича мурожаат @kursivuzz

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Facebook:

https://www.facebook.com/kursivuz/

Instagram

www.instagram.com/kursiv_uzbekistan/

Лотин алифбосидаги канал:
t.me/kursivmediauz
加入频道
Chevrolet Trailblazer автомобили Америкада қандай нархда сотилмоқда

Chevrolet Trailblazer автомобили АҚШда бир нечта ўзгаришлар билан тақдим этилмода. Янгиланган моделнинг нархи $24,3 мингдан бошланади. Бу ҳақда GM Autority нашри хабар бермоқда.

Trailblazer икки хил турбо қувватли двигатель билан тақдим этилади. Биринчиси — 1,2 литрли I3 LBP мотор бўлиб, 137 от кучи ва 162 фунт-фут айланиш моментига эга. Иккинчи вариант — 1,3 литрли I3 L3T бензинли двигатель бўлиб, 155 от кучи ва 174 фунт-фут момент ишлаб чиқаради.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
АҚШ ноқонуний мигрантларга қайтиш учун $1 минг тўламоқчи

АҚШ Ички хавфсизлик депортаменти (ДҲС) ноқонуний муҳожирлар учун янги дастурни ишга туширди. Энди уйга қайтишга қарор қилганларга кўчиб ўтишда ихтиёрий равишда ёрдам беришади.

Шунингдек, ўз ватанига ўз ихтиёри билан қайтишга қарор қилган ноқонуний муҳожирлар кетишлари тасдиқланганидан кейин $1 минг доллар олади.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
«Кальмар ўйини»нинг учинчи мавсум қачон чиқиши маълум бўлди — тизер

Netflix компанияси машҳур корейс сериали «Кальмар ўйини»нинг учинчи мавсуми учун расмий тизерни чиқарди. Бу ҳақда Kur Медиа хабар бермоқда.

Нашрнинг хабар беришича, томошабинлар иккинчи мавсумни бир неча йил кутган. Учинчи мавсум эса атиги ярим йилдан сўнг, яъни шу йилнинг 27 июнида премьера қилинади.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Маркетплейслар фойдаланувчиларни бож тарифлари оширилгани ҳақида огоҳлантиришни бошлади

1 майдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари қиймати $200 гача бўлган товарларни маркетплейслар орқали божхона тўловисиз олиб киришлари мумкин. Бу ҳақда Kursiv Uzbekistan мухбири маълум қилди.

Бу каби огоҳлантириш хабари Kursiv Uzbekistan мухбирига ZoodMall компанияси томонидан юборилди.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Рамзан Қодиров истеъфога чиқиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров журналистларга Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатини ошкор қилди.

У ўзининг истеъфога чиқиши ҳақидаги миш-мишларга ҳам муносабат билдирди. Қодиров бу хабарларни эшитганини айтиб, аслида ўзи лавозимдан кетишни сўраганини маълум қилди. У янги раҳбарнинг ўз ғоялари ва ташаббуслари бўлишини умид қилаётганини таъкидлади.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Байрам кунлари учун қўшимча “Афросиёб” қатновлари йўлга қўйилади

«Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан 2025 йил 8 майдан 11 майгача «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи поезди қўшимча қатновларни амалга оширади.Мазкур қатновлар 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида ташкил этилади.

Қўшимча поезд ҳар куни соат 10:55 да Самарқанддан Тошкентга йўлга чиқади ва соат 13:15 да пойтахтга етиб боради. Тошкентдан қайтиш эса соат 13:56 да бўлиб, поезд 16:14 да Самарқандга етади.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
АҚШда Ой вақти тизими яратилади

АҚШ Вакиллар палатасининг Фан, коинот ва технологиялар қўмитаси НАСАга Ойга мослаштирилган вақт тизимини ишлаб чиқишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. «Осмон вақти стандартларини белгилаш тўғрисида»ги ушбу лойиҳа Координацияланган Ой вақти (ЛТC) тизимини яратишни кўзда тутади.

Янги вақт тизими Ерда амал қилувчи UTC билан уйғун ишлаши, Ой шароитига мос бўлиши ва космик миссиялар учун юқори аниқликни таъминлаши керак. Чунки Ойда вақт Ерга нисбатан кунига 58,7 микросекундга тезроқ ўтади, бу эса навигация ва алоқа учун муҳим аҳамиятга эга.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Президент Хитой раҳбарига ҳамдардлик билдирди

Хитойнинг Гуичжоу провинциясида юз берган фожиали ҳодиса оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Сзинпинга таъзия йўллади.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Сиртқи таълимга қабул бекор қилинади

2025/2026-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда сиртқи таълим шаклига қабул тўхтатилади. Шу билан бирга, кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари учун қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади.

Энди олий таълим муассасаларида муқобил шаклдаги қабул умумий квоталари кундузги таълим қабулининг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланди. Шунингдек, магистратура босқичида муқобил шаклда илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга рухсат берилади.

Telegram / Facebook / Instagram / Site