Курсив Ўзбекистон
57 subscribers
347 photos
4 videos
339 links
Ўзбекистон ва хориж янгиликлари

Реклама бўйича мурожаат @kursivuzz

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Facebook:

https://www.facebook.com/kursivuz/

Instagram

www.instagram.com/kursiv_uzbekistan/

Лотин алифбосидаги канал:
t.me/kursivmediauz
加入频道
Ўзбекистон билан ҳамкорлик янада кенгаймоқда — АҚШ давлат департаменти

Вашингтонда АҚШ давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау ва Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Абдулазиз Комилов учрашди.

Томонлар Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга доир АҚШ позициясини яна бир бор тасдиқладилар.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Volvo EX30 Cross Country кроссоверининг янги версиясини тақдим этди — фото

Volvo йўлтанламас ишқибозлар учун мўлжалланган EX30 Cross Country кроссоверининг янги версиясини тақдим этди. Бу ҳақда ITHome нашри хабар бермоқда.

Ушбу машина бренднинг Cross Country линиясидаги биринчи электр автомобилидир. Модель клиренсининг 19 мм га ошди. Унинг шиналари олд ва орқа сирпанишга қарши плиталар билан мустаҳкамланган корпус ҳимоясига эга.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
ЕЧЛ. «Реал» Лондонда йиқилди, «Бавария» ўз уйида мағлуб бўлди

УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичи сенсациялар билан бошланди.
Лондонда ўтган баҳсда «Арсенал» Мадриднинг «Реал» жамоасини йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади, бироқ иккинчи таймда «тўпчилар» ҳужумкор ўйини билан стадионни ларзага келтирди. 58-дақиқада Деклан Райс ҳисобни очди, 70-дақиқага келиб у дубль қайд этди. Орадан 5 дақиқа ўтиб эса Микел Мерино якуний нуқтани қўйди.

Шу куни Германияда ҳам муҳим учрашув бўлиб ўтди. Мюнхендаги «Аллианз Арена» стадионида мезбон «Бавария» Италия вакили «Интер»га қарши майдонга тушди. Меҳмонлар 38-дақиқада Лаутаро Мартинеснинг голи эвазига олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимнинг 85-дақиқасида Томас Мюллер ҳисобни тенглаштиришига қарамай, 89-дақиқада Давиде Фраттеси томонидан урилган гол меҳмонларга ғалаба тақдим этди.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
«Газпром» Ўзбекистондаги лойиҳадан воз кечди

«Газпром»нинг шўба корхонаси бўлган «Газпром зарубежнефтегаз» компанияси Ўзбекистондаги «Шахпахти» конини қайта ўзлаштириш бўйича лойиҳадан воз кечмоқда.

Лойиҳадан воз кечиш қарори Ўзбекистондаги шартнома муддати якунлангани билан боғлиқ.

Маълумотларига кўра, «Шахпахти»даги йиллик газ қазиб олиш ҳажми 350 млн куб метрни ташкил этади.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
АҚШ ва Ўзбекистон фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувлар имзолади

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги делегация АҚШда бўлиб, фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорлик битими имзолашди.

7 апрель куни делегация тоғ-кон саноати, меҳмонхона бизнеси ва озиқ-овқат саноати йўналишларида фаолият юритувчи компаниялар билан музокаралар олиб борди. Учрашувларда Ўзбекистонда бизнес юритиш имкониятлари, яратилган шароитлар ва сармоя учун қулай муҳит ҳақида тақдимотлар бўлиб ўтди.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Ўрта сегментда 2025 йилнинг энг яхши электромобили аниқланди

Франциянинг Renault компанияси EV van het Jaar 2025 танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда 32carsru нашри хабар берди.

Renault 5 ўрта сегментда йилнинг энг яхши электромобили деб топилди. Ушбу мукофот AutoWeyek, LeasePlan ва бошқа соҳа вакиллари иштирокида ҳар йили ташкил этилади.

Renault 5 ўз рақобатчилари — Опел Opel Corsa va Volvo EX30ʼни ортда қолдириб, ҳамёнбоп ва замонавий электромобиллар 2025 йилда ҳам мавжудлигини исботлади.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Қарши туманида 119 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида ўтказилган рейд давомида 119 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона фаолияти фош этилди.

«Ғудбин» МФЙда яшовчи фуқаронинг иссиқхонаси кўздан кечирилганда, у лойиҳа-техник ҳужжатларисиз табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан резина шланг орқали уланиб, газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОpenAI компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўлайди

8 апрель куни ChatGPT чат-боти солиқ тизимидан рўйхатдан ўтди. Энди у Ўзбекистонда солиқ тўлайди.

Илова сўнгги ойларда ўзбекистонликлар орасида энг кўп юклаб олинган иловалар орасида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб келган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий интернет-компаниялари сони 67 тага етди.

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Ipoteka xizmati group ва Тasfinance микромолия ташкилоти молиявий жаримага тортилди

Ipoteka xizmati group ва Таsfinance микромолия ташкилоти реклама эълонларида қонун талаблари бузилганлиги учун молиявий жаримага тортилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Қўмита томонидан олиб борилган мониторинг натижаларига кўра, айрим реклама эълонларида қонун талаблари бузилганлиги аниқланди.

Жумладан, Ipoteka xizmati group МЧЖ ва Таsfinance микромолия ташкилотининг ОАВда эълон қилинган рекламаларида «энг ишончлиси ва энг қадрлиси», «энг паст фоиз эвазига 300 миллион сўмгача қарз олинг» каби жумлалар қўлланилган.

Telegram / Facebook / Instagram / Site