Европа кенгаши президенти Самарқандда қандай кутиб олинди — фото
Бугун, 2 апрель куни «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммитида иштирок этиш учун Европа кенгаши президенти Антониу Кошта Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.
Шу йилнинг 3–4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити бўлиб ўтади.
Telegram / Facebook / Instagram / Site

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер қонунийлаштирилмоқда
Ўзбекистоннинг биринчи фуқаролари ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини рўйхатга олди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги хабар қилди.
Ноқонуний тортиб олишни қонунийлаштириш жараёни 2024 йилнинг ноябрь ойида бошланган. У 2028 йил бошигача давом этади. Қонунга кўра, ўзбекистонликлар ноқонуний эгаллаб олинган ерлар ва уларда қурилган биноларга бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишлари мумкин.

Қуёш электр станциялари ёрдамида маҳаллаларда 45 млн куб метр газ тежалади
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари бўлган 300 та маҳаллада кичик қуёш электр станциялари ўрнатиш режалаштирилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги президент қарорига таяниб хабар бермоқда.
Ушбу чора 45 млн куб метр газни тежаш имконини беради. Шунингдек, яшил иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш мақсадида жорий йилда қайта тикланадиган энергия манбаларини ўрнатиш технологияларни жорий этиш дастурини тасдиқлаш режалаштирилган.

2024 йилда Россиядан салкам 90 минг мигрант чиқариб юборилган
Россия Федерал суд ижрочилари хизмати 2024 йилда 88 минг ноқонуний мигрантни депортация қилган. Бу ҳақда Россия Суд ижрочилари федерал хизмати (SIFX) раҳбари Дмитрий Аристов сенат йиғилишида маълум қилган.
Шунингдек, у 2023 йилда 60 та давлатга жами 44 минг мигрант мажбуран чиқариб юборилганини таъкидлади.

Samsung қаттиқ жисмли аккумуляторларга ўтади
Samsung корпорацияси ўз гаджетларида қаттиқ жисмли аккумуляторлардан фойдаланишни бошлайди. Бу ҳақда Кореянинг Money Today нашри хабар берди.
2025 йил охирида чиқарилиши режалаштирилган Galaxy Ring 2 ақлли узук биринчи марта қаттиқ ҳолатдаги аккумулятордан фойдаланади. Хабар қилинишича, бундай батарея одатдагидан кўра кўпроқ зичликка эга, шунинг учун ақлли узукнинг автоном ишлаш муддати ошиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев саммитда қатнашиш учун Самарқандга келди
Бугун, 2 апрель куни Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқандга келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Шунингдек, президент бугун Европа кенгаши президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув олиб боради.
Эртага, 3 апрель куни саммитда иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан ҳам қатор икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Саммитнинг иккинчи кунида Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқининг асосий институтлари раҳбарлари иштирокида кўп томонлама тадбирлар ўтказилади.

Ўзбекистонда авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш имкониятлари кўриб чиқилмоқда
2 апрель куни Самарқандда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов «Аир Products and Chemicals Inc» бош ижрочи директори Эдуардо Менезес билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик расмий саҳифасида маълум қилинди.
Ҳозирда Бухорода $200 млнлик кислород ва азот ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шунингдек, углеродни сақлаш, авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш ва кўмирни газлаштириш бўйича янги ташаббуслар кўриб чиқилмоқда.