ELTUZ
152K subscribers
11.9K photos
6.51K videos
37 files
6.99K links
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://yangx.top/eltuz_reklama
加入频道
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТОМДИ ТУМАНИДА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ВА НОҚОНУНИЙ ПУЛ ЙИҒИМЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз маъмурияти.

Мен сизларга яна мурожаат билан чиқяпман. Томди тумани ҳокимлиги томонидан босимлар кун сайин ортиб бормоқда.

8–10 март кунлари Президентимиз дам олиш кунлари деб эълон қилганига қарамай, туманда хашар ўтказилиб, одамлар мажбурий меҳнатга жалб қилинди. Мен маҳалла раиси сифатида ҳокимлик томонидан аҳолини йиғишга мажбур қилиндим. Бу етмаганидек, йўлаклар ва дарахтларни оқлаш учун оҳак ва бўёқларни ҳам ўз ҳисобига олишни талаб қилишди.

Туман ҳокими «8 март – аёллар байрами, эркаклар ишлаши керак» деб, мажбурий меҳнатни ақлайдиган баҳоналар ўйлаб топяпти.

Яқинда Наврўз байрами учун ҳам маҳаллаларда байрам ташкил қилишни талаб қилишмоқда. Бунинг молиявий томонлари эса умуман ҳисобга олинмаган.

Бу ҳам камдек, туман марказида ўтадиган Наврўз байрами учун ҳар бир ташкилотдан 4 миллион сўмдан пул йиғиш талаб қилинмоқда.

Мен ойлигимни байрамга сарфлашим керакми, оиламга ёки маҳалладаги ночор оилаларга ёрдам беришим керакми – ҳокимият учун бу қизиқ эмас.

Туман ҳокими ўринбосари Нурлан Бекназаров ташкилотларга байрам ҳаражатларини тақсимлаш билан овора. Аммо ҳокимликнинг ўзи ҳеч қандай маблағ ажратмаяпти.

Қизиғи, ҳокимиятда 30 га яқин одам ишлайди, аммо маҳаллада ҳаммаси 7 киши. Ҳокимлик эса маҳаллалардан ҳам пул йиғишга ҳаракат қилмоқда.

Ҳурматли «Элтуз» маъмурияти, илтимос, ушбу мурожаатни эътиборга олинг!

Бу мурожаат фақат менинг эмас, балки 8 та овул фуқаролар йиғини раисларининг ҳам норозилигини билдиради.

Ойлигимиз ўз оиламизга етиб борсин! Байрам учун ҳокимликнинг ўз бюджети бор, касаба уюшмалари маблағлари бор – ўша маблағлардан фойдаланишсин!

Сизлардан илтимос, бу мурожаатга эътибор қаратишингизни сўрайман.
КАШКАДАРЁДА ППХ ХОДИМЛАРИ МАЖБУРИЙ ОВОЗ ТЎПЛАШДАН ШИКОЯТ ҚИЛМОҚДА

Кашкадарё вилояти Патрул-Пост Хизматининг бир гуруҳ ходимлари ўз иш шароити ва раҳбариятнинг ноқонуний талабларидан норози эканини маълум қилди. Улар ўз шикоятларида иш юкламаси адолатсиз тақсимланаётгани, узоқ соатлик иш ва ҳеч қандай моддий таъминот йўқлигини таъкидлашмоқда.

Дам олиш учун вақт йўқ, оиламиз билан вақт ўтказиш имконияти йўқ. Энди эса фуқаролардан овоз йиғиш вазифаси ҳам юклатилди. Бу бизнинг вазифамизга кирмайди! – дейилади мурожаатда.

Ходимлар янги ички ишлар вазиридан ёрдам сўраб, Батальон командири Шерзод Набиевнинг ноўрин раҳбарлик усулларидан шикоят қилмоқда. Улар раҳбариятда малака ва салоҳиятга эга инсон тайинланишини талаб қилмоқда.

Шикоят йўллаган ходимлар шахсий хавфсизлик нуқтайи назаридан анонимлик сақланишини сўрамоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАҚИҚИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК НИМАЛИГИНИ БИЛИШНИ ХОҲЛАСАНГИЗ…

Мана 30 йилдирки, ошқовоқалла ўзбек отарчилари «ватанни ҳимоя қилиш» ва «мустақиллик» ҳақида қўшиқ куйлайди. Сал ипини бўш қўйсанг, Юлдуз-хожи кампирга ўхшаб «Катюша» куйлаб, ўрисқул ёки арабқул бўлади.

Мустақиллик ва ватанга муҳаббат ҳақида гапирадиган амалдорлар эса фақат ўмаришни ўйлайди ва ватанни кўтарасига сотишга тайёр.

Аммо бугун Ер юзида ўз ватанини онаси ва хотини каби севиб, ардоқлаб ҳимоя қилаётган ҳақиқий қаҳрамон бор.

Володимир Зеленский.

Ватанни ҳимоя қилишни ундан ўрганайлик.

🇺🇦 Слава Украине! Героям слава! 🚀


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЧАНГ КЎЧАЛАР... ЛОЙ КЎЧАЛАР...

Бизлар Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Камолот” МФЙ Сaбох 2 кўчасида яшовчи фуқаролар ушбу аризамиз орқали мурожаат қилишимиздан мақсад, бизнинг “Камолот” МФЙ Сaбох 2 кўчамизга 2000 йилдан буён умуман на шағал тоши, на асфальт қопламаси қилинмаган.

Ҳозирги кунга келиб умуман яроқсиз бўлиб, талабга жавоб бермай қолгани сабаб маҳалла аҳли ишга боришга, фарзандлармактаб ва боғчаларга қатнашида, об-ҳавонинг қор-ёмғирлик кунларида соғлиги ёмонлашган қарияларимиз учун чақиртирилган Тез ёрдам машинаси киришида лойга ботиб қолиш муаммоларига дуч келмоқда.

Чунки кўчамиз ёз фаслида чанг-тўзон, қиш мавсумида эса лой ва ёмғир сабаб бизга қийинчилик туғдиряпти. Куз ва қиш мавсумида ёғингарчилик оқибатида сув тошиб, йўлаклар ёпилиб қолаётганидан шу кўчада яшовчи хонадон эгалари азият чекмоқда.

Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Aбдулла Нигматович Aрипов, Самарқанд вилояти ҳокими Бобоев Aдиз Музаффарович, Пастдарғом тумани ҳокими Шерзод Шуҳратович Раҳманов! Сиздан “Камолот” МФЙ Сабох 2 кўчамизга асфалтобитон қопламаси ётқизиб беришингизни илтимос қилиб сўраймиз.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БУХОРОНИНГ КОРРУПЦИОНЕР БОҒЧА МУДИРАСИ

Салом, Элтуз!

Ноҳақликлардан, мамлакатимизда ишламайдиган қонунлардан, оддий халқни эшитмайдиган, қўллаб-қувватламайдиган юқори ташкилотлардан, ходимларини қон қақшатиб ишлатаётган зўравон, порахўр, товламачи раҳбарлардан, шундай раҳбарларга чора кўрмайдиган қонун пешволаридан норози, дилзада яна бир инсон сўнгги умид сифатида сенга мурожаат қилмоқдаман.

Чунки барча юқори ташкилотларга, ҳатто ҳокимга ҳам мурожаат қилганимга қарамасдан ҳеч қандай натижага эришолмадим. Балки адолат йўқдир ҳақиқатдан ҳам.


Мен олий маълумотли педагогман. Кўп йиллар таълим соҳасида фаолият юритдим. 2018 йилдан буён Бухоро шаҳар 10-сонли МТТда педагог бўлиб ишлаб келаётгандим. 2025 йил қайта реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилган боғчамизда бизга янги раҳбар тайинланди.

Aйни шу кундан бошлаб бу ерда фаолият юритадиган ходимларнинг тинчи ҳам, ороми ҳам йўқолди. Чунки янги раҳбар Ҳ.З келибоқ ўз ноқонуний принципларини қўйиб, ҳаммадан шуни талаб қилиб, камига зуғум қилиб билан ишлашни бошлади.

Гуруҳимда тарбияланадиган болалар қонуний, рўйхат асосида, йўлланма билан шакллантирилган болалар эди. Жумладан, Б.С исмли бола ҳам йўлланма асосида келди. Йўлланмалар тизимга 15 кун ичида киритилмаса, бекор бўлади.

Бу боланинг йўлланмаси киритилмаган ва куйган. Шундан сўнг мактаб ёшига тўлгани сабабли қайта йўлланма чиқмаган. Aйни шу чоқда тизимга қабул қилинмаган болани гуруҳимга қабул қилмаслигимни айтганимда, раҳбар менга: "келаверсин, боғча тўловини эса қўлдан менга олиб берасан", деб шарт қўйди.


Мен бунга рози бўлмадим ва ўртада низо вужудга келди. Ҳолбуки бу каби "нб" болалар гуруҳларда кўп эди. Бу борада юқори ташкилотларга: Облоно, Горонога мурожаат қилганимда эса ҳар гал таниш-билишчилик қилиб, ҳатто боғча видеотасвирларини ўчириб юбориб, пул билан бости-бости қилиб, ўзини оқлаб чиқиб кетаверди.


Низолар авж олиб, охири бу раҳбар билан бирга ишлолмаслигимга амин бўлдим. Ўз хоҳишим билан бўшадим. Бу аёлнинг ноқонуний ишлари сон мингта. Бундан ташқари бизга раҳбар бўлиб келибоқ қатъий уқтиргани шулар эди: "ҳамма ота-оналарни совға беришга ўргатинглар" , "байрамларда ёнимга ҳеч ким қуруқ кирмасин", "совға-салом бермаса болаларнинг ота-оналари учун очилган ижтимоий гуруҳларда расм ташламанглар" деган иддаоларни қиларди.


Бу аёлнинг зуғумларидан, дастидан 10 тача ходим неча йиллар ишлаб келаётган ишини тарк этди. Мендан бошқа норозилик билан бир нечта ходим ва ота-оналар облонога шикоят қилганига қарамасдан "ўрганиб чиқамиз" деб ишни ёпишдан нарига ўтишмаяпти.

Ҳеч қандан чора кўриш йўқ. Бу қандай тизим ўзи? Бу раҳбардан ишчилар тугул ота-оналар ҳам норози. На муомала маданияти, на ўз касбига хос хулқи бор. Барчага қўпол ва тарбиясизларча муомала қилади.

Ишчи ходимларгаку, айтмасам ҳам бўлади. Уларни вазифасидан ташқари бўлган мажбурий меҳнатга доим ундайди. Кеч соат 7-8 гача ишлаган кунларимиз жуда кўп бўларди. Яна билсам аввал ҳам бошқа МТТда фаолият юритганда коррупция, ноқонуний ишлари учун жавобгарликка тортилганини экан.

Aфсуски, ҳали ҳануз ўшандай тартибда ишлаяпти. Бунга жавобан эса "ҳей, нима қиляпсан?" деган қонун ҳам, қонун пешволари ҳам йўқ. Жабрланувчи эса –оддий халқ.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОЛМАЗОРДА МАКТАБ ЎҚУВЧИСИ ЎГАЙ ОТАСИДАН ҲОМИЛАДОР БЎЛИБ ҚОЛДИ

Ҳолат 2024 йилнинг декабрь ойида маълум бўлган ва прокуратура томонидан декабрь ойи охирида Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, иш ҳужжатлари ИИБга юборилган.

Ўгай отага нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

«Болалар омбудсмани мазкур ишни қонуний ва бола манфаатига мувофиқ олиб борилиши юзасидан ўз кузатувини давом эттиради. Жиноят ишининг бориши Тошкент шаҳар прокуратураси назоратида», дейди болалар омбудсмани.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ: ЧОРТОҚДА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ОПЕН БЮДЖЕТ УЧУН ОВОЗ ТЎПЛАШГА МАЖБУРЛАНМОҚДА

Соғлиқни сақлаш соҳасида аҳвол энг абгор ҳудудлардан бўлган Чортоқ шаҳар ҚТМП бош ҳамшираси Муҳаббат Ўринбаева Ўзбекистонда мажбурий меҳнат тугатилгани ва президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақда БМТ минбаридан эълон қилганидан хабари йўқ чоғи.

Ёки ДХХдаги акахонларига ишоняптими?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ва бошқа мутасаддилардан ҳолат бўйича расмий изоҳ кутиб қоламиз.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚАШҚАДАРЁДА АДОЛАТСИЗЛИК: СУД ҚАРОРИГА ҚАРАМАЙ, ИШГА ТИКЛАНМАГАН ХОДИМ ҲАҚИДА

Қашқадарё вилояти Маданий мерос бошқармасида бир неча йиллар давомида меҳнат қилган мутахассислардан бири – Ш.Т.ноқонуний равишда ишдан бўшатилгани ва суд қарорига қарамай, ҳалигача ўз лавозимига тикланмагани ҳақида шикоят қилмоқда.

Ш.Т. 2010 йилдан буён Қашқадарё вилояти Маданий мерос бошқармасида турли лавозимларда ишлаб келган. Унинг сўнгги лавозими “Музейлар билан ишлаш ва объектлардан фойдаланиш бўйича бош мутахассис” бўлган. 2024 йил 16 октябрда бошқарма раҳбари О.Хамидов томонидан у меҳнат қобилиятсизлик варақасида (больничный) бўлган пайтида ишдан бўшатилган.

Қизиғи шундаки, бошқармадаги тузилма ўзгартирилганда, ходимлардан фақат айримларига бу ўзгариш “сакращение” деб баҳоланган, айримларга эса бу қўлланилмаган. Масалан, Ш.Т. ишдан бўшатилган бўлса-да, унинг ўрнига Ж.Оббоқулов 2024 йил 20 февралда “Музейлар билан ишлаш ва объектлардан фойдаланиш бўйича бош мутахассис” сифатида ишга қабул қилинган.

Мазкур ноқонуний ишдан бўшатиш юзасидан Ш.Т. судга мурожаат қилди. 2024 йил 4 апрелда Қарши туманлараро суди унинг даъвосини қаноатлантириб, ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарди. Бироқ, суд қарорига қарамай, О. Ҳамидов уни ишга тикламасдан, иш ҳақини ҳам тўламасдан келмоқда.

2024 йил 4 июлда Шаҳрисабз шаҳар Мажбурий ижро бўлими суд қарори ижросини таъминлаш учун бошқармага борди. Бошқарма раҳбари О. Ҳамидов расман Ш.Т.ни ишга тиклаш ҳақида буйруқ берган бўлса-да, амалда уни ишга қабул қилишдан бош тортган. Хусусан, у ходимни табелга қўшмаган, бу эса унинг расман иш бошлашига тўсқинлик қилган.

Бошқарма раҳбари О.Хамидов фақат Ш.Т. эмас, балки бир қатор тажрибали ходимларни ишдан бўшатиб, ўз танишларини ишга олгани ҳақида ҳам иддаолар мавжуд. Масалан, тажрибали мутахассислар – Ф.Суннатов, Ж.Юлдашев, М.Мейлиев, А.Эшназаров, Ш.Тошпўлатов ва бошқалар ишдан бўшатилган. Уларнинг ўрнига эса Ж.Норов, З.Холиқулов каби шахслар ишга олинган. Шунингдек, бошқармада қоровул бўлиб ишлайдиган А.Жалоловга бошқа қоровуллардан фарқли равишда 1,5 ставка ойлик маош ажратилган.

Ш.Т. бир неча марта турли идораларга мурожаат қилган, аммо ҳалигача ишга тикланмаган. У ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши ва суд қарори ижро этилиши учун тегишли мутасаддилардан чора кўришни сўрамоқда.

Савол туғилади: Нега суд қарорига амал қилинмаяпти? Нега раҳбар фақат ўзига маъқул ходимларни ишга олмоқда? Қачонгача оддий ходимлар адолатсизликка дуч келишади?

Мазкур ҳолат юзасидан Маданий мерос агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идоралар муносабат билдиради деб умид қиламиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ўлик жўнатаман" деган виртуал тиланчилик: кимга ишониш мумкин?

Анча йил олдин Жанубий Кореядан бир ўзбек йигит чиқиб, Кореяда ишлаётган акаси ўлгани ва унинг жасадини Ўзбекистонга юбориш учун пул кераклигини айтди.

Бу йигитнинг дарду фaryоди учун минбар бердим. Йигит "акамнинг жасади учун" деб карта қўйиб, виртуал тиланчиликни бошлаб юборди. Шу ҳолатга беш йилдан ошди.

Кеча қарасам, бу йигит ҳали ҳам пул йиғяпти. Кореядагиларнинг айтишича, унинг ўлган акаси аллақачон кремация қилинган, ва унинг кули укасига топширилган. Лекин укаси "гулдай ҳунар экан" деб, "ўлик жўнатаман" баҳонасида пул йиғишда давом этмоқда.

Баъзан одамларнинг меҳрибонлик ҳиссини суиистеъмол қилиб, ўз муаммосини пул йиғадиган доимий копилкага айлантирганини кўриб ҳайрон қоламан.

Назаримда, устидан "Гелик" босиб ўтиб майиб бўлган қиз ҳам шу йўлни танламоқчи.

Бу қиз: "Йиғилган пулга Туркияга бориб даволанаман. Эртага Истанбулда мени транс опа кутиб олади" деб айтди.

Кейин эса тармоқларда заҳарли тиллар "Чучвара атмен. Йиғилган 200 миллион сўм чўнтакда қолиши учун бу қиз Тошкентдаги больницага ётиб олди" деб ёзишди.

Мен ҳануз эмпатиядан воз кечмаган ҳолда, Ўзбекистонда золим ҳам, мазлум ҳам бир-бирига мос деган фикрга келяпман.

Бу худди барча персонажлари салбий бўлган ужас кинога ўхшайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"ОДАМ ОДАМГА БЎРИ"

Чехияда энага бўлиб ишлайдиган ўзбек хотин 50 доллар қарзини қайтармаган яна бир ўзбекни болта билан чопиб ташамоқчи бўлганида бирга яшайдиган хотинлар тутиб қолишган.

Бу Ўзбекистонда "одам одамга бўри" деган фазо шакллангани ишорати.

Мана бу хабар эса Хатирчидан:

Хатирчи тумани 43-сонли мактаб қоровули мактабни қоровуллаш ўрнига мактаб директори тарафидан яна бошқа ходимларга қўшиб тоғдаги қум конига қум ортиш учун мажбуран жўнатилади.

Бу танбаллар ҳам қум ортиш ўрнига ëтволиб арақ ичишади. Кейин Янги Ўзбекистондаги "мактаб" деб аталмиш жаҳаннамнинг ходимлари бўлган бу тавиялар бир бири билан жанжал бошлайди.

Онаси, қизи, ўлиб кетган момоси билан жинсий алоқада бўлиш истаги акс эткан сўкишлар Хатирчи тоғларини ларзага солиб кўчки хавфини ҳам яратади.

Шу пайт ходимлардан бири қўлига темир белкуракни олиб мактаб қоровулини бошига солади. Ҳушдан кетган қоровулни ярим соат тепкилашади.

Кейин аши ердаги жунбул жамоат бу қоровулни устига сийишади.

Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, фуқаронинг калтаклангани акс этган видеотасвирлар вилоят ИИБ ходимлари томонидан атрофлича ўрганилган.


Шундан кейин Хатирчи тумани “Янги қурилиш” МФЙ ҳудудида жойлашган 43-сонли умумтаълим мактабида ишловчи бу тавиялар мактаб биносида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида фойдаланиш учун қум маҳсулотини олиб келиш мақсадида борган Навбаҳор тумани Мирзо Улуғбек маҳалласига қарашли конда калтакланган қоровулни ташлаб жонажон мактаб бағрига қайтишади.

Қоровулнинг жони қаттиқ экан ўлмади. Мактаб раҳбарияти тирик қолган қоровул шарафига яна юзта юзта отиб закускасига қўлтиқ ҳидлашди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“АМЕРИКА ОВОЗИ” ХОДИМЛАРИ НОМАЪЛУМ МУДДАТГА “ТАЪТИЛ”ГА ЧИҚАРИЛДИ. ОЗОДЛИКЧИЛАР ТАҚДИРИ НОМАЪЛУМ

Кўпчиликни қизиқтирган хабар: 15 март куни АҚШнинг Глобал Медиа агентлиги (USAGM) ўз таркибида бўлган “Америка Овози”, “Озод Европа/Озодлик” ва “Озод Осиё” каби оммавий ахборот воситаларини молиялаштириш тўхтатилганини маълум қилди.

Бу қарор Президент Трамп еттита федерал агентлик, жумладан, “Америка Овози” ва "Озодлик"ни назорат қилувчи АҚШнинг Глобал Медиа агентлиги (USAGM) ҳажми ва кўламини қисқартиришга қаратилган ижро фармонини имзолаганидан бир кун ўтиб юз берди.
Трамп буйруғида мазкур идоралар раҳбарларига қонунда назарда тутилмаган вазифаларни бартараф этиш ва қонунчиликка риоя қилиш учун зарур бўлган фаолиятни минимал даражага тушириш бўйича топшириқлар берилган.
Тахминан 1 миллиард долларлик бюджет билан USAGM “Америка Овози”, “Озод Европа/Озодлик” ва “Озод Осиё” каби оммавий ахборот воситаларини молиялаштиради. Агентлик 49 тилда эшиттиришлар олиб боради ва ҳафтасига 361 миллиондан ортиқ кишини қамраб олади.

USAGM қарори чиққан куннинг ўзидаёқ “Америка Овози” ходимларини номаълум муддатга “тўланадиган таътилга” чиқариб юборди. Ҳозирда Навбаҳор Имомова ва Одил Рўзалиев каби “Америка Овози” ходимлари янги иш қидираётган бўлса ажабмас.

Барчага маълум ва машҳур Озодлик радиосида эса ҳозирча аниқ қарор олинмаган. Аммо ўзбек халқига алтернатив маълумот манбаи бўлиб келган бу радиони икки нарсадан бири кутяпти: ё тўлиқ ёпилади ва Озодлик ўзбек халқи тарихининг бир қисмига айланади, ёки Радио ходимлари сони кескин қисқаради. Икки ҳолатда ғам бир нарса аён: ўзбек халқи ғамига малҳам бўлиб келган бу радио энди ҳеч қачон аввалгидай бўлмайди.

Элтузчилар Озодликчиларни профессионал журналистлар ва ҳамкасблар сифатида ҳурмат қилади ва оғир кунларда улар билан маънан бирга эканини билдиради.

Озодлик туфайли ўзбек журналистикаси янги босқичга кўтарилди. У туфайли ўзбек журналистикаси тирик.

Унинг ёпилиши ёки қисқариши ўзбек клептократларини роса хурсанд қилиши тайин. Айниқса, порахўр амалдорлар, мамлакатни зулукдай сўриб ётган юлғучлар шодликадан кўйлагига сиғмаслиги аниқ.

Чунки улар учун омманинг ҳақиқатни билмаслиги ва ғафлатда яшаши ҳамма нарсадан муҳим.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM