Edu.uz
132K subscribers
23.9K photos
5.06K videos
239 files
13.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Ishonch Tel.: 1006 (2)

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Зафар Туляганович Хакимов Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали директори вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.

Зафар Хакимов 1980 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йил Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган.

Техника фанлари номзоди.

👉 Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази директори лавозимида ишлаган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида янги тайинловлар

🔰 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва вазир Абдуқодир Тошқулов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда сиёсий фанлар номзоди Комилжон Ҳамидович Каримов вазирнинг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори Раҳим Расулжонович Хакимов вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб таништирилди.

📌 К.Каримов мазкур тайинловга қадар 2020 йилнинг 17 сентябридан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган.

📌 Р.Хакимов мазкур тайинловга қадар 2020 йилнинг 28 майидан Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган.

👉@eduuz
#Тайинлов

📌 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 июндаги буйруғи билан Абдуқаҳҳор Гадоевич Ғаниев Қарши давлат университетининг Педагогика институти директори лавозимига тайинланди.

А.Ғаниев
1974 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.

Физика-математика фанлари номзоди, доцент.

👉Шу кунга қадар Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали директори лавозимида ишлаган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм каналини кузатиб бориш учун ҳавола:👇
👉https://yangx.top/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#Тайинлов

📌 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 июндаги буйруғи билан Бахтиёр Бердиевич Иманов Термиз давлат университети Педагогика институти директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бахтиёр Иманов
1980 йилда Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.

Педагогика фанлари номзоди, доцент.

👉Шу кунга қадар Термиз давлат университетининг Миллий ҳунармандчилик ва кулолчилик факультети декани лавозимида ишлаган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм каналини кузатиб бориш учун ҳавола:👇
👉https://yangx.top/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#Тайинлов

📌 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 июндаги буйруғи билан Шерзод Рахмонович Ураков Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Ш.Ураков
2002 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

👉Шу кунга қадар Самарқанд давлат университети ҳузуридаги Жомбой рақамли технологиялар техникуми директори лавозимида ишлаган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм каналини кузатиб бориш учун ҳавола:👇
👉https://yangx.top/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#Тайинлов

✔️ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 29 июндаги буйруғи билан Мирзохид Исломович Даминов Бухоро давлат университетининг Педагогика институти директори лавозимига тайинланди.

М.Даминов
1996 йилда Бухоро давлат университетини ҳамда 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Педагогика фанлари номзоди.

👉Шу кунга қадар Бухоро давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган.

👉@eduuz
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Мўмин Мамуржонович Ибодов вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби этиб тайинланди.

Мўмин Ибодов 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган.

Узоқ йиллар давомида ОАВ ва Ахборот хизматларида фаолият юритиб, катта тажриба орттирган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Давлат активларини бошқариш агентлигида ахборот сиёсати масалалари бўйича фаолият олиб борган.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига асосан амалга оширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Бердиёров Темур Азаматович Жиззах политехника институтининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Темур Бердиёров 1984 йил Жиззах вилоятида туғилган. 2007 йилда Жиззах политехника институтини тамомлаган.

Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари, жумладан, Клагенфурт университети (Австрия), Карлова университети (Чехия Республикаси), Жилин университети (Словакия), Бухарест политехника университети (Руминия), Шенян педагогика университети (Хитой), Дрезден техника университети (Германия), Берлин техника университети (Германия), Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш институти (Ҳиндистон), Акакия Серетели университети (Грузия), Озaрбайжон туризм ва менежмент университети (Озарбайжон)да илмий изланишлар олиб борган.

👉 Шу кунга қадар Жиззах политехника институтининг иқтисодиёт ва менежмент кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ишлаган.

@eduuz
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Ўрозов Мустафоқул Қултўраевич Термиз муҳандислик-технология институтининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Мустафоқул Ўрозов 1981 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2005 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.

Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари, жумладан, Москва давлат технология ва дизайн университети, Москва давлат университети, Сочи шаҳридаги Техника университетида илмий изланишлар олиб борган.

👉 Шу кунга қадар Термиз давлат университети миллий либос, каштачилик, тўқимачилик кафедраси мудири лавозимида ишлаган.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи билан ўзаро тажриба алмашиш, тизимни ривожлантиришда кадрларнинг билим ва бошқарув салоҳиятини ошириш, айрим бўғинларда трансформация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида вазирлик марказий аппарати раҳбар ходимлари ўртасида кадрлар алмашинуви қилинди.

➡️Батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўрол Чориевич Аҳмедов Термиз муҳандислик-технология институти ректори этиб тайинланди.

Ў. Аҳмедов 1978 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Термиз давлат университети ва Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

Кимё фанлари номзоди, доцент.

👉 Шу кунга қадар Тошкент давлат техника университети Термиз филиали директори лавозимида ишлаган.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Мақсуд Узоқович Исоқов Геология фанлари университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

М.Исоқов 1971 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1993 йил Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.

Геология-минералогия фанлари доктори.

👉 Шу кунга қадар Геология фанлари университети Илмий ишлар, инновациялар бўйича проректор лавозимида ишлаган.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи билан Жаҳонгиров Илимдоржон Жаҳонгиржон ўғли Фарғона политехника институти Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори лавозимига тайинланди.

И. Жаҳонгиров 1986 йил Фарғона вилоятида туғилган. 2007 йилда Фарғона политехника инситути ҳамда 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Илмий даражаси: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари, жумладан, Northwestern университети (АҚШ), Латвия университети, Варшава университети (Полша)да илмий изланишлар олиб борган.

Шу кунга қадар Фарғона политехника инситутининг Ишлаб чиқаришда бошқарув факультети декани лавозимида ишлаган.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи билан Зокир Ражапович Худойқулов Термиз муҳандислик-технология институтининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

З. Худойқулов 1958 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 1979 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган.

Илмий даража ва унвони: техника фанлари номзоди, доцент.

Шу кунга қадар Тошкент давлат техника университети Термиз филиали ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Бухоро давлат университети Кузатув кенгаши қарорига асосан Омонов Aзизбек Омонжонович Бухоро давлат университетининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори лавозимига тайинланди.

A.Омонов 1983 йил Бухоро вилоятида туғилган. 2005 йилда Бухоро давлат университетининг бакалаврият босқичини, 2011 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтинининг магистратура босқичини тамомлаган.

Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

👉 Шу кунга қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритган.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Бухоро давлат университети Кузатув кенгаши қарорига асосан Жумаев Рустам Ғаниевич Бухоро давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Р.Жумаев 1985 йилда Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган. 2008 йилда Бухоро давлат университетининг Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот методлари мутахассислигида магистратура босқичини тамомлаган.

Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.

👉 Шу кунга қадар Бухоро давлат университети ўқув-услубий бошқарма бошлиғи, Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси доценти сифатида фаолият олиб борган.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тайинлов

5 та профессионал таълим муассасасига директор
тайинланди

Олий ва профессионал таълим муассасаларида мавжуд бўш иш ўринларига 41 нафар талабгордан аризалар келиб тушган.

Танлов натижаларига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан 4 та техникум ва 1 та касб-ҳунар мактабига директор тайинланди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Низомиддин Ҳамраевич Ҳайдаров Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқаро рейтинглар билан ишлаш ва ислоҳотлар мониторинги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н.Ҳайдаров 1962 йил Самарқанд вилоятида туғилган. 1988 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳоз. ТДИУ) ҳамда 1993 йилда Санкт-Петербург иқтисодиёт ва молия университетини тамомлаган.

Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари, жумладан, The Korea Institute of Public Finance (Жанубий Корея), Economic development institute of the World Bank (АҚШ), University of Economics and Management (Прага), The European Union’s Tacis Progrаmme (Белгия) ва Подготовка сотрудников системы обрaзования стран-членов ШОС (ХХР)да илмий изланишлар олиб борган.

Шу кунга қадар, Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти директор ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#тайинлов

Профессионал таълим муассасаларига директорлар
тайинланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан 3 та касб-ҳунар мактабига директор тайинланди.

➡️ Улар билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Ҳукумат қарори билан Одил Қаландарович Абдураҳмонов Республика олий таълим кенгаши раиси этиб тайинланди.

Кенгаш юридик шахс мақомига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, республика олий таълим муассасаларининг фаолият самарадорлиги бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади.

Одил Абдураҳмонов бир вақтнинг ўзида Тошкент давлат транспорт университети ректори ҳам ҳисобланади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube